Yuldasheff Online dan repost
«Ҳайп»
Ҳа, ижтимоий тармоқларни ҳам ўзбек сигментига мослаштирдик. Кун тартибида сўконғич ҳоким, порахўр мансабдор, ношуд тиббиёт соҳаси, ойлиги кам ўқитувчи, ўйнаши бор амалдор, рашк туфайли бир-бирини ўлдирган эр-хотин, боласини калтаклаган она ёки ота.
Кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шу мавзулардан чарчадик дейдию, лекин шундай мавзулар кўтарилса, ҳамма изоҳ ёзишга тишларини қайраб туришади. Айниқса, бирор шахснинг, бирор инсоннинг устидан мағзава ағдариш керак бўлса ўҳ-ҳў, ҳатто латифалар тўқиб ҳажвиялар ёзиб ташлаймиз. Ҳаётимиз масхарабозликдан иборатга ўхшаб кўринади баъзан.
Талантли одамнинг таланти бир четда қолиб, унинг шахсий ҳаёти, ўзини тутишию гапириши кун мавзусига айланади. Ҳаттоки «ҳайп»хўрликнинг авж олиши натижасида туппа-тузук обрўли эл севган санъаткору ёзувчилар қадрсиз инсонга айланмоқда.
Хуллас, «Ҳайп»хўрликнинг авжида яшаймиз ўртоқлар.
@CreativeUzbek