❓ Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика таълим марказининг таклиф этилаётган янги тузилмаси лойиҳасида нима учун Бошланғич таълим бўлими қисқартирилган? Бу билан бошланғич синфларга методик хизмат кўрсатишга эҳтиёж йўқми?
❗️Республика таълим марказининг янги тузилмасини шакллантириш жараёнида умумтаълим фанлари бўйича давлат таълим стандарти, ўқув дастурлари ва дарсликларни замон талаблари асосида такомиллаштиришда узлуксизлик ва узвийлик тамойилларини таъминлаш асосий мақсад сифатида белгиланган.
Бугунги кунда Республика таълим марказида амалдаги тузилма бўйича фаолият олиб бораётган Бошланғич таълим бўлими методистлари бошланғич синфларда ўқитиладиган жами 10 та (2-4 синфларда 12 та) фандан, фақатгина 3 та, яъни она тили, ўқиш ва математика фанлари бўйича шуғулланиб келишмоқда. Қолган фанларга 1-синфдан бошлаб, бошқа тегишли бўлимлар масъул ҳисобланади.
Марказ томонидан умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида хорижий экспертлар билан ҳамкорликда амалга оширилган таҳлиллар, айнан Бошланғич таълим бўлими масъул бўлган ва юқорида қайд этилган 3 та (она тили, ўқиш ва математика) фаннинг ўқув дастурларида бошланғич ва юқори синфлар ўртасида аксарият ҳолларда узвийликнинг таъминланмаганлигини ва дарсликларда ҳам турлича ёндашувларнинг мавжудлигини кўрсатди.
Таълим сифатини яхшилашнинг самарали воситаси узвийликни таъминлаш эканлигини инобатга олсак, ҳар бир фан бўйича ўқув дастурлари, ўқитиш методикасини ишлаб чиқувчи бошланғич ва юқори синф методистлари биргаликда ва ягона Илмий-методик кенгашда ҳамкорликда фаолият олиб бориши мақсадга мувофиқ.
Республика таълим марказининг такомиллаштирилган янги тузилмаси лойиҳасида бошланғич таълим методистларининг юқори синфларда ҳам давом этадиган фанлар бўйича тегишли методистлар билан битта бўлимда ва яқин ҳамкорликда ишлашини, ДТС ва ўқув дастурларининг узвийлигини ҳамда дарсликлардаги мавзуларнинг мантиқий кетма-кетлигини таъминлаш, методик хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш кўзда тутилган.
Шу мақсадда, Республика таълим марказининг янги тузилмасида “Таълим мазмуни ва методикаси”, “STEAM таълимини ривожлантириш”, “Филология фанларини ривожлантириш” бўлимларида қўшимча равишда бошланғич таълим методисти лавозимларини жорий этиш белгиланган.
Бундан ташқари, бошланғич синф ўқитувчилари дарс соатларининг миқдори Республика таълим марказининг ташкилий тузилмаси билан эмас, Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган таянч ўқув режа асосида белгиланади.
@mutaxassislarga