“Унда ҳаракат қилишнинг нима кераги бор? – дерди Довуд. – Мен ўзи нимага эришмоқчиман?” Балки сиз ҳам, Довудга сингари, ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайди, деб ўйлаётгандирсиз. Ёки барибир ўзгартирса бўладими, умид борми?
Ҳар қандай вазиятда тўғри йўл тутсак, ўзимиз учун яхши бўлади, айланиб-ўргилиб, барибир ўзимизга фойда келтиради.
Эр-хотинлик муносабатидаги муаммолар сабабли биз ўзимизга, Худога кўп саволлар берамиз. Одатда, “Нима учун?” деган савол тилимизда кўп айланади. “Нега айнан мен билан шундай бўлади? Турмуш ўртоғиз ўзгармаса, нега фақат мен ҳаракат қилишим керак?” Муаммоларимиз ҳақида Худога гапиришимиз яхши. Одам қийинчиликдан ўтиб, бир нарсага эришади, яъни бунинг албатта қандайдир натижаси бўлади. Одам буни тушунишга ҳаракат қилганини Худо маъқуллайди. Бутун қалби билан ҳақиқатни излаётган одамнинг саволларини Раббимиз Исо ҳеч қачон жавобсиз, эътиборсиз қолдирмайди. Шунга қарамай, Худонинг саволлларимизга берган жавоблари ҳар доим ҳам биз кутгандай бўлиб чиқмайди.
Кўплаб фаразндлар сингари, мен ҳам дадамдан: “Нега кечаси 1-2 гача кўчада юришим мумкин эмас?” – деб сўрардим, опаларим эса: “Нега кўчада кўп юрмай, уйни йиғиштиришимиз керак?” – деб сўрашарди. Дадам эса: “Чунки буни мен айтдим” ёки “Бу ўзинг учун яхши”, - дея жавоб берарди. Менга дадамнинг жавоби ёқмасди. Мен дадамнинг нега руҳсат бермаслигини тушунмасдим. “Дадам тушунтиргиси келмай, осонгина жавоб бериб қўя қоляпти”, деб ўйлардим. Йиллар ўтди, ўзим ҳам ота бўлдим, ана шунда отамнинг қисқа жавобларида катта маъно борлигини тушундим.
Отам “Чунки буни мен айтдим” деган сўзлари орқали ўзининг оталик ҳокимиятига эга эканини кўрсатади. “Мен” дегани ким? Бу сўзни айтган одам аллақандай кимса эмас, у менинг отам. Тасаввур қилинг, бирор бир танишингиз сиздан бир нарса қилишни сўради, сиз “Нега?” деб сўрасангиз, у “Чунки мен шундай дедим”, деб айтди. Унинг бу сўзлари сизга қандай таъсир қилади? Масалан, мен кулиб юборган бўлардим ёки “Сиз кимсиз ўзи?” деб айтган бўлардим. “Чунки буни мен айтдим” деган сўзлари отамнинг ҳокимиятга эга эканини кўрсатади, мен эса, ўз навбатида, бу сўзларни отам айтгани учун унга бўйсунаман. Биз болалигимизда, ёшлигимизда ота-онамизнинг кўп қарорларини, нега руҳсат бермасликларини тушуна олмаймиз. Лекин ота-оналаримиз деярли ҳар доим доно қарор қабул қиладилар.
Муқаддас Китобда одамларнинг “Нима учун?” деган саволларига Худованд “Чунки буни Мен айтдим” деб жавоб берганига мисоллар бор. Худо бу сўзларни яхшироқ жавоб бера олмаганидан эмас, балки ҳақиқатни таъкидлаётганидан далолат беради. Худонинг бундай жавоби бизни ўз муаммоларимиздан бошимизни кўтариб, бутун ҳаётимизни бошқариш ҳокимиятига эга бўлган Зотга, осмондаги Отамизга қаратади. Баъзан Худо Ўзини бизга кўпроқ танитиш мақсадида, биз Уни кўпроқ била олишимиз учун, “Нима учун?” деган савол ўрнига “Худо қандай экан?” деган саволни беришимиз учун Эгамиз Худо мавжуд вазиятлардан фойдаланади. Баъзи бир вазиятлар орқали биз Худо ҳақида кўпроқ била оламиз, шунинг учун бошимиздан нималар ўтаётганига қарамасдан, “Нима учун?” эмас, “Худо қандай экан?” деб савол берайлик.
Муқаддас Китобда Аюб исмли солиҳ одамнинг қийин вазиятга тушгани ҳақида ёзилган. Аюб бир-икки кунда болаларидан, бойлигидан ва соғлиғидан айрилди. У Худога: “Нима учун?” деб савол берди. Аюб шунча кулфат унинг бошига нима сабабдан келганини тушунишни, билишни истарди. Ана шундай оғир синов келганда ҳам у Худога ишончини йўқотмади, аксинча, Худо саволига жавоб беришига кўп ҳаракат қилди. Охир-оқибат, узоқ жим-житликдан кейин, Эгамиз Парвардигор Аюбга жавоб берди, аммо мутлақо бошқа жавобни олди. Худо Аюб берган саволни унга эслатгач, Ўзи Аюбга саволлар бера бошлади. Худо Аюбга берган саволларни қуйидагича умумласа бўлади: “Сен Худомисан? Ҳамма нарсалардан воқиф бўла оласанми? Бутун борлиқни сен яратганмисан? Бутун борлиқни қамраб ололасанми?” Худонинг охирида эса “Худодан жавоб талаб қилган одам яна ўргатадими? Худога: “Нотўғри қиляпсан” демоқчи бўлган инсон жавоб берсин” деган сўзларидан кейин Аюб бутунлай жим қолади.