Шундай қилиб, оталарнинг қизлари ҳаётига таъсири жуда катта эканини, бу бутун умрга из қолдиришини тушуниб олдик. Биз оддий одамлармиз, баркамолликдан узоқмиз, шундай экан, табиийки, хато қиламиз. Бу хатоларнинг кўпи билмасдан қилинса-да, қизларимизнинг ҳаётида акс этади. Ҳатто энг ажойиб оталар ҳам хато қилади. Бундан ҳеч ким холис эмас. Энди нима қиламиз? “Доимо дадасининг қизи” номли китоб муаллифининг ёзишича, аёл қалб оғриғи билан яшашни ёки тинчлик билан яшаши аёлнинг ўзига боғлиқ. Ҳаммаси у нимани танлашига боғлиқ. Учта йўл бор. У отасига нисбатан хафагарчилигини танлайдими, отаси билан очиқчасига душманлик қиладими ёки бу хафагарчиликдан, “Бу ўтмишдаги нарса, ўтиб кетди, энди уни ўзгартира олмайман”, деб қабул қилиб, озод бўладими, ана шунга боғлиқ.
Менимча, кўплаб аёллар биринчи иккита йўлни танлайди. Бу ҳайрон қолдирарли ҳол эмас. Ахир бу энг осон йўлдек туюлади-да. Учинчи йўл эса – бунда курашиш лозим. Бироқ муаммонинг ечими айнан мана шу учинчи йўлда. Бу йўл КЕЧИРИМ йўлидир. Кечириш Худованднинг хоҳишидир, чунки У бизга кечирим яхшилик келтиришини аниқ билади!
Худонинг иродасига кўра, Раббимизга ишониб, аёл отасини кечирди. Худованд аёлнинг ишончини оқлади, аёл кечириб, оғир юрак азобидан озод бўлди ва янги ҳаёт бошлади.
Ўспиринлик давридан бошлаб у отасидан нафратланган. Ота-онаси доимо жанжаллашган. Отаси оилага ғамхўрлик қилмаган, оиласини деярли таъминламаган. Қиз қасд олишни орзу қилган. “Мана, кўрасизлар, - дерди у ичида, - мен катта бўлиб, мустақил бўлганимда, ундан қасдимни оламан!”
Вақт ўтди. Қаҳрамонимиз катта бўлди. У шундай ҳикоя қилади: “Мен ёшлик давримни қасд олишга тайёрланиш билан ўтказдим. Кўп йиллар давомида қасд олиш фикри билан яшадим. “Отам шунча ёвузлик қиладию, жазо олмайдими?!” деган фикр мени еб борарди. Шундай бўлсада, қасд олиш ҳақидаги фикрларимдан ўзимни айбдор сезардим. Аммо отамга бўлган нафратим абдорлик ҳиссидан кучли эди. Мен бундан азоб чекардим.
Бир куни имонли одамлардан Худованд мени кечиришини эшитдим. Менга Муқаддас Китобдан қуйидаги оятни кўрсатишди: “...Сизлар ибодат қилиб нимаики сўрасангиз, ўша нарсани олишингизга ишонинг, ўша нарса сизларники бўлади”. Яъни мен Худованддан кечирим сўрасам, У мени қасд олиш ниятим учун кечиришини айтдилар. Аммо бу парчанинг давомида шундай сўзларни ўқидим: “Ибодат қилиб турганингизда, бирортасига гинангиз бўлса, кечириб юборинг, токи осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳларингизни кечирсин”. (Марк 11:24-25).
Шу онда мен олдин отамни кечиришим кераклигини тушундим. Ичимда ҳақиқий кураш бошланди. Фикримча, кечириш камситилишдек эди. Олдинига дадамни, шунчаки, ўз ҳолига қўйсам бас, деб ўзимни кўндирмоқчи бўлдим. Аммо ноҳақ эканимни тушундим. Шунда ҳаракат қила бошладим. Отам билан ярашишга қарор қилдим. Унинг туғилган кунига совға олдим. Лекин у совғани қабул қилмасдан хонтахтада қолдирди. Янги йил куни саломлашиш учун қўл чўздим, отам жавобан қўл узатмади. “Ахир мен эмас, у хафа қилган, у айбдорку! Мен ҳаммасини тўғри қилсам ҳам, мени рад этди”, деб йиғладим.
Бир куни онам иккимиз уйга келганимизда, отам оламдан кўз юмган экан. Отам мени кечирдими, йўқми, буни билмайман афсус. Аммо мен уни кечиришим кераклигини билардим.
Худованднинг ёрдами билан мен буни қила олдим. Кечириб, мен ютқизмадим, аксинча, ғалаба қозондим! Менинг виждоним тоза эди, энди хафа эмасдим, қасд олиш истагидан озод эдим. Мени умр бўйи қийнаган руҳий касаллик ғойиб бўлди”.
Мана шунақа ҳикоя! Кўп одамлар оғир болалагининг юкини ўзида олиб юради. Ҳикоядаги қаҳрамонимизда танлов бор эди: хафагарчилик билан яшаш, отаси билан очиқ душманлик қилиш ёки отасини кечириш ва шу тариқа озод бўлиш. Худонинг ёрдами билан у қафасдан чиқиш йўлини топди, ҳаётини енгиллик билан давом эттира олди. Бугун сиз қандай йўлни танлайсиз? Кечириш – қийналган юракни очиш, озодликка чиқиш йўлидир.
Бу борада ўйлаб кўринг.
✈️Телеграм🌐Инстаграм✅TikTok