Россиялик депутат муҳожирларга бўлган ёмон муносабатни қораладиДавлат Думаси депутати Олег Матвейчев ўз блогида мигрантларга нисбатан давлат сиёсати ва жамоатчилик кайфиятини ёмонлаштиришни бас қилишга чақирди.
Муҳожирларга нисбатан сиёсат ҳақида фикр билдирар экан, депутат ҳозирда "мигрантларни таъқиб қилиш" ғоясини оммага тарғиб қилаётган "популистлар"га берилмасликка чақирди.
Матвейчев, шунингдек, агар ҳукуматнинг муҳожирларга нисбатан сиёсати ва жамоатчилик кайфияти кескинлашса, "ҳар ойда "крокуслар" пайдо бўлишидан хавотир билдирди.
Муҳожирларга нисбатан сиёсатни муҳокама қилар экан, депутат Россияда муҳожирларга эҳтиёж борлигини таъкидлаган. У, шунингдек, ҳар 100 зўрлаш ва қотилликдан 96 таси россияликлар томонидан содир етилишини айтган. Депутат Россияда мигрантлар рус аёлларини зўрламаслиги учун ўз оиласи билан яшаши яхшироқ бўлишини ҳам айтиб ўтган.
Мусофир Уйлари 👈
каналига обуна бўлинг фойдалик малумотлар бериб борамиз
Мусофир Уйлари |
Инста |
Админ