🟠 Динимни яхши кўраман. Биродарларимни яхши кўраман. Уламоларимни яхши кўраман. Аччиқ гап айтсам бу ачинганимдан, тўғирласа бўладиган, аммо тўғирланмаётган ҳолатлардан, кўнгилдаги – воқеликдан умуман бошқача манзарага етишолмаётганимиздан, энг пок нарсани хуник қилиб кўрсатишга бўлган уринишлардан ва бунга якдил эътироз билдирилмаганидан ва ҳ.к. ва ҳ.к.
🟠 Ичкарида туриб доим ҳам вазиятга тўғри баҳо бериб бўлмайди. Ташқаридан ҳам кимдир қараши керак вазиятга. Масалан, ташқаридан қараётган мен учун (кўпчиликка қўшилмаган, дин ҳақида эса Қуръони карим маънолари билан бир неча йил яккама-якка қолиб тасаввурга эга бўлган мен учун) воқеликда кузатилаётган нарсаларнинг баъзисини кузатиш – мислсиз нонсенс бўлди. Коооттакон нонсенс!
🟠 Аччиқ гап доим ҳам ёмон ниятда айтилмайди. Баъзида у бирон нарсани қайтадан ўйлаб кўришга чақириқ бўлади. “Аёлга эркак нимага керак” деган савол ўртага чиққанида ҳам мен учун ҳикмат бор – қайтадан ўйлаб кўриш учун туртки, инерция билан яшаб, натижада вожиб бўлган кўплаб нарсаларни унутиб қўйган бизлар учун асосларни ақлимиз билан ҚАЙТАДАН пайпаслаб кўришимиз учун фурсат. Турган-битгани фойда-ку бу! Нега қўрқамиз – оёғимизда шунчалик ёмон турамизми? Аёлларимиз буни эшитиб қолиб, исён кўтарадими? Унда ҳолимиз чатоқ-ку!? Қурган уйимиз ўргимчакнинг тўри-ку, ҳар ўткан қуш қаноти билан уни буза оладиган!? Саволлар...
🟠 Бир ҳолатимиздан бошқасига – юқорироғига ўтказадиган ҳар бир нарса – фойда. Балки у бошқача услубда айтилган гап ёки оғирроқ луқма бўлса ҳам. Ҳа, эски терини шилиб янгисига кириш оғриқли, қон чиқади. Бироқ бусиз юқорилаш йўқ. Ё қайсибиримизда юқорилашга эҳтиёж йўқми, ҳаммаси жойидами? Йўқ, бор эҳтиёж, ва бу кўриниб қолди. Аниқ синов келган пайтда, “тўхта” дейиш керак бўлган жойда “газни бос” дейилганда билиниб қолди. Приоритетларни тўғирлаб олинг.
🟠 Ҳолатимиз изланишни тақозо қиляпти, кўп нарсани қайтадан ўйлаб кўришни. Ва буни тез қилишимиз керак бўляпти. Ва бу кўпчиликнинг иши.
https://t.me/muhammadshakur_07