MUSAFFO.UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 21 - Жумодуc соний ойи
Милодий 2024 йил 22 декабр ҳафтанинг якшанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺️"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 06:50
🌅 Қуёш - 07:39
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:30
🌆 Шом - 16:59
🌃 Хуфтон - 18:40

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb


🌙🤲🏻 Ё АЛЛОҲ!

✨🤲🏻 Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
✨🤲🏻 Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил!
✨🤲🏻 Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!
✨🌹 Жаннатинг билан ризқлантир!
✨🤲🏻 Эй оламлар Робби!

✨🍃🌹 Расулуллоҳ ﷺ кирсинлар тушларимизга.

🌙ХАЙРЛИ ТУН!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb


«Ҳаётнинг ҳар лаҳзасини сенга берилган неъмат деб бил! Одамларга доимо яхшилик қилган киши ҳар қандай қўрқув ва қайғудан омонда бўлади. Яхшилик ва саховатни касб қилган киши эл ичида азиз ва муҳтарам бўлади. Киши яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам ўзига қилади».

Фаридуддин Аттор
@musaffouzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Odob nima?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@musaffouzb


ИЛОҲИЙ ҲИКМАТ

Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан, розияллоҳу анҳу: "Бир аёл жоҳилият даврида ёмон йўлда эди. Бир одам унинг ёнидан ўтаркан, шилқимлик қилди. Аёл:
- Мени ўз ҳолимга қўй. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча ифлосликлар билан бирга бутпарастликни ҳам бекор қилиб, Ислом динини нозил этди, - деди у.

Бу гапдан сўнг ҳалиги одам аёлдан узоқ кетса ҳамки, кўзларини ундан узмай борар эди. Ниҳоят, юзи билан бир деворга урилди. Сўнг воқеани бориб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
- Сен Аллоҳ таоло яхшилик истаган банда экансан. Зеро, Аллоҳ таоло бир қулига яхшилик ирода қилса, содир этган гуноҳи учун дарҳол уни жазолайди ва бирор бандасига ёмонлик истаса, унга қиёмат куни жазо бериш мақсадида, гуноҳларида давом этиш имконини беради", - дедилар.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
t.me/musaffouzb


ТИЛОВАТ САЖДАСИДАН КЕЙИН НИМА ҚИЛАДИ?
#Қуръон

❓1490-CАВОЛ: Сажда ояти ўқилганда сажда қилгандан сўнг туриб ўтириш мустаҳаб дейилган экан. Шунда ўтириб нима ўқилади, сажда ояти дуосими ё Қуръон ўқишни давом этишми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тиловат саждасини қилишдан аввал ва саждадан кейин ўрнидан туриш мустаҳаб, чунки бу нарсада Аллоҳ таолони улуғлаш бор. Шундан сўнг ўтирса, киши нима амал қилиши борасида ихтиёрли бўлади. Хоҳласа дуо қилади, хоҳласа бошқа ибодат ёки ишларга киришади (Фатовои оламгирия" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @musaffouzb


Одам ва Ҳавво онамизни аввалги фарзандлари ким бўлган?
So‘rovnoma
  •   Ҳобил
  •   Қобил
  •   Шис
  •   Энди билиб оламан
543 ta ovoz


Куръони каримнинг Ёсин сурасида "мубин" (яъни очиқ-ойдин) калимаси неча марта келган?
So‘rovnoma
  •   Беш марта
  •   Олти марта
  •   Етти марта
  •   Энди билиб оламан
529 ta ovoz


Нима нарса Шайтонни куйдириб ташлайди?
So‘rovnoma
  •   Истиғфор
  •   Тавба
  •   Дуо
  •   Энди билиб оламан
545 ta ovoz


Ўттиз ёшида иймон келтириб ўттиз олти ёшида вафот этган, 70.000 фаришта жанозасига қатнашган саҳоба ким?
So‘rovnoma
  •   Саъд ибн Абу Ваққос розиялллоҳу анҳу
  •   Саъд ибн Муъоз розиялллоҳу анҳу
  •   Абдураҳмон ибн Афв розиялллоҳу анҳу
  •   Энди билиб оламан
505 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

@musaffouzb


Ҳаётда асқотадиган 50та зарур қоида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ҳеч қачон бирор киши билан ўтирган ҳолда қўл бериб сўрашманг.

2. Музокарада ҳеч қачон биринчи бўлиб таклифни берманг.

3. Агар сизга сир айтилган бўлса, уни сақлай билинг.

4. Агар бировнинг машинасини миниб туриш учун олган бўлсангиз, қайтараётганингизда бакини ёқилғига тўлдириб қўйишни унутманг.

5. Бирон ишни қилсангиз иштиёқ билан қилинг, бўлмаса умуман у ишга қўл урманг.

6. Қўл бериб кўришганда маҳкам тутинг ва суҳбатдошингизнинг кўзига қаранг.

7. Якка ҳолда сафарга чиқиб кўринг.

8. Қайғуга ботган пайтингизда сизга хурсандчилик бағишлаган одамни ҳечам йўқотманг.

9. Ҳаётингизни узайтирмоқчи бўлсангиз, маслаҳат олишдан тортинманг.

10. Ўқиш ёки ишхонада янги келган одам билан бирга овқатланинг.

11. Ғазабда хат ёзсангиз тугатгандан сўнг, ўқиб чиқинг, ўчиринг ва қайта ёзинг.

12. Овқатланиш вақтида иш, сиёсат ёки дин ҳақида гаплашманг.

13. Мақсадларингизни ёзиб қўйинг ва уларга эришинг.

14. Ўз фикрингизни ҳимоя қилинг, лекин ўзгаларга ҳурматли ва бағрикенг бўлинг.

15. Яқинларингизга қўнғироқ қилинг ва уларни зиёрат қилинг.

16. Ҳеч нарсадан афсусланманг, ҳаммасидан сабоқ олинг.

17. Обрў ва вафо сизнинг шахсингизда бўлиши керак.

18. Қарзга пул берманг, агар қайтарилмаслигини билсангиз.

19. Бирон нарсага ишонинг.

20. Эрталаб уйқудан уйғонганда ётоғингизни йиғинг.

21. Ҳаммомда ювинаётганда қўшиқ айтманг.

22. Ўсимлик парвариш қилинг ёки боғ яратинг.

23. Имконият пайдо бўлганда осмонни кузатинг.

24. Қобилиятларингизни аниқлаб, улардан фойдаланинг.

25. Қилаётган ишингизни сева билинг, ёки уни тарк этинг.

26. Ёрдам керак бўлганда ёрдам сўрашдан тортинманг.

27. Кимгадир кичик бўлса ҳам бир қадриятни ўргатинг.

28. Сизга ёрдам кўрсатган одамга миннатдорчилик билдиринг.

29. Қўшниларингизга меҳрибон бўлинг.

30. Бирон кишининг бир кунини саодатли қилинг — шунда сизга ҳам хурсандлик бағишлайди.

31. Ўз нафсингиз билан беллашинг.

32. Йилда ҳеч бўлмаганда бир марта соғлигингизни тиббий муолажа қилдиринг.

33. Соғлигингизга эътиборли бўлинг.

34. Ҳар доим табассум билан салом беринг.

35. Тез ўйланг, лекин секин сўзланг.

36. Оғзингиз овқатга тўла ҳолда гапирманг.

37. Оёқ кийимингизни тоза тутинг, тирноқларингизни олинг ва ҳар доим кўринишингизни озода сақланг.

38. Ўзингиз билмайдиган масалаларда фикр билдирманг.

39. Ҳеч қачон ҳеч кимга ёмон муомала қилманг.

40. Ҳаётда гўёки умрингизни охирги кунидек яшанг.

41. Хотиржам бўлиш имконини берадиган фурсатни ҳеч қачон қўлдан берманг.

42. Ҳар қандай кишининг меҳнатини тан олинг.

43. Камтар бўлинг.

44. Ўз илдизларингизни ҳеч қачон унутманг.

45. Имкон туғилганда саёҳатга чиқинг.

46. Қўрқувдан воз кечинг.

47. Ғойибона сизни ҳимоя қилган одамни йўқотманг.

48. Ҳеч қачон таслим бўлмасдан ўз муваффақиятингизни қидиринг.

49. Адолатли бўлинг; сизнинг ёрдамингизга муҳтож бўлганларни ҳимоя қилинг.

50. Ёлғизлик онларидан завқланишни ўрганинг.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
t.me/musaffouzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Алиф_Йо #Таълим

26-дарс: Дал ҳарфини талаффуз қилиш

Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматовнинг "Алиф-Йо" тажвид ўқув қўлланмаси

http://t.me/jahongirmuqriy

http://t.me/musaffouzb


#Ҳадис

عَنْ أَنَسِ بْنَ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنْ رَسُولِ اللهِ ﷺ قَالَ: أَكْرِمُوا أَوْلَادَكُمْ وَأَحْسِنُوا أَدَبَهُمْ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарзандларингизни ҳурматланг ва уларнинг одобини гўзал қилинг», - дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.

Шарҳ: Бола ота-онаси ҳузуридаги омонат бўлиб, унинг қалби покиза бир гавҳардир. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, яхши, одобли бўлиб ўсади. Бунинг савобига эса ота-онаси ва устоз-мураббийлари ҳам шерик бўладилар. Агар ёмонликка ўргатилса, ёмон, бадхулқ бўлиб ўсади. Бунинг гуноҳига ота-онаси ва мураббийлари ҳам шерик бўладилар.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 t.me/musaffouzb


#100_buyuk_shaxs

🎧 4-қисм: Амр ибн Ос
📖 "Ислом умматининг 100 буюк шахси"

@musaffouzb


#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Раббим! Мен Сендан ўзим (яхши) билмаган нарсани сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени кечирмасанг ва менга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурман»
(Ҳуд сураси 47-оят).


Дўстларингизга ҳам улашинг:
t.me/musaffouzb


Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 20 - Жумодуc соний ойи
Милодий 2024 йил 21 декабр ҳафтанинг шанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺️"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 06:50
🌅 Қуёш - 07:38
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:30
🌆 Шом - 16:59
🌃 Хуфтон - 18:40

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан,
Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан!

Хайрли тун!
🌙

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/musaffouzb


Бутун дунёни қўлдан бой берсанг-у, Аллоҳ билан бўлсанг, ҳеч нарса йўқотмабсан!
Бутун дунёни қўлга киритсанг-у, Аллоҳдан йироқ бўлсанг, ҳамма нарсани қўлдан бой берибсан!

@musaffouzb

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.