Умумий овқатланиш соҳасидаги асосий муаммолар🔹
Маҳсулотларни кирим қилиш. Умумий овқатланиш корхоналари асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини «перечисление» эмас нақдга сотиб олинади, бу эса кирим қилишда муаммо бўлади. Бу нарсанинг солиқ оқибати 4% ҚҚС ва 20% жарима
24% дан 15% фойда солиғи ва 20% жарима
35% гача салбий молиявий оқибат олиб келади.
🔹
Калькуляция: Кирим қилинган маҳсулотни энди тайёр маҳсулот сифатида сотишда ҳам муаммолар бўлади. Мисол учун, Бир ресторанда бир неча турдаги овқат қилинади, аммо уларнинг калькуляцияси қилинмайди. Ҳар битта овқатнинг ўзининг рецепти бор ва шу рецепт орқали тайёрланади. Бу бу рецептни бухгалтерияда ҳам кўрсатиш керак, яъни ошга қилинадиган бўлса бу ошга, қанча миқдорда нималар ишлатганининг калькуляциясини берилиши керак бўлади. Акс ҳолда солиқ текшируви келганида фақатгина ош қилдим деган гапнинг ўзи етарли бўлмайди.
Ҳудди шундай
«Fastfood» тармоқларида ҳам ҳам ҳотдог, гамбургер, лаваш, ва бошқа турдаги маҳсулотларнинг, ҳаммасининг калькуляцияси бухгалтерияда бўлмаса, текширув вақтида оғир солиқ оқибатига олиб келади.
🔹
Сотув жараёнидаги хатолар: Умумий овқатланиш корхоналарининг сотувида ҳам хатоликлар кўп учраб туради.
Мисол учун, «Касса апарат»дан уришда, миллий таом билан шуғилланадиганлар, ҳамма овқатга «миллий таом» деб уриб беришади ёки «фастфоод» тармоғи бўлса барча турдаги маҳсулотга «лаваш» деб уриши мумкин. Ваҳоланки, лавашнинг ўзининг бир неча тури бор, катта лаваш, кичикин лаваш, сирли, сирсиз ва ҳоказо.
Катта лавашга
150гр гўшт кетса, кичик лавашга
70гр гўшт кетиши мумкин. Каттаси
40 минг бўлса, кичикинаси
30 минг бўлиши мумкин.
Солиқ текширув келганида ҳамма 70 гр.лик лавашни
40 мингдан сўмдан сотгансиз деб туриб олиши мумкин. Йўқ, орасида
30 минглик лаваш ҳам бор десангиз ҳам исботлаб бера олмайсиз. Оқибатда 70 гр.ни ҳаммасини
40 мингдан ҳисоблаганда фойда солиъиғингиз ошиб кетади. Катта ҳажмда ҳисоблаганда миллионаб, агар ресторанлар тизими бўлсангиз миллиардлаб солиқ оқибатига олиб келади.
🔹
Ҳодимлар масаласи: Умумий овқатланиш корхоналарида ҳодимлар қўнимсизлиги яъни ҳодимлар тез ўзгариб туриши табий ҳол. Бир ҳодимни расмий ишга олиб ҳужжатларини тўғирлагунча, у ишдан кетиб қолиши мумкин. Мана шу ҳужжатбозлик, бюрократиядан чарчаганлар расмий ишга олишмайди, кўп ҳодимлари норасмий ишлаб юради. Бунинг оқибати
100 млн сўм норасмий , иш ҳақи,
1.5 млрд сўм жаримага олиб келиши мумкин.
@murod_muhamedjanov