Замбаракнинг ўқи dan repost
Бугун Исмоил ва Отабекни тиш докторига олиб бордим.
Бу ерга кўчиб келиб стоматологга бир йилда бир марта бориб, кўрикдан ўтишни одат қилдик. Акс ҳолда, тиш қуртлаб кетса, доктор иши қимматга тушади. Масалан, битта нервни олиш тахминан 650 АҚШ доллари туради.
Ўтган йили майда боришганди болалар. Бу йил карантин билан мана бугун бордик. Отабекда иккита тиши қуртлабди, Исмоилда кариес чиқмади, чунки сўнгги йилда кўп тиши тушиб, ўрнига бошқалари чиққанди.
Доктор Муининг айтишича, Исмоилнинг ақл тишлари анча вақтли чиқа бошлабди, ўз тенгдошларидан вақтлироқ. Жағи ҳали ривожланишга улгурмай, ақл тишлар учун жой қолмаган эмиш. Шу сабабли ортодонтга учрашинглар, брекет қўйиш керак деди.
Отабекка иккита пломба қўйди. Бир соат ғинг демай ўтирди, маладес.
Болаларнинг катта тишларига стоматологик герметик деган нарса суриб қўйди. Бу шаффоф нарса бўлиб, чайнайдиган тишлар устига суртиб қўйиларкан ва икки йилгача кариес олдини оларкан. Бундан ташқари, барча тишларини фторидли лак билан қоплади. Бунақа нарсаларни биринчи эшитишим, доктор қилайми деб сўраганди, ҳа деб жавоб бервордим.
Нархлар қуйидагича (АҚШ долларига ўгирганда):
- Доктор кўриги: $50
- Рентген: $35
- Фторидли лак: $23
- Стоматологик герметик (битта тишга): $25
- Пломба (битта тишга): $143
Иккита болага умумий 750 АҚШ доллари бўлди. Бу сумманинг аксариятини хотин аканинг ишхонаси тақдим қилган тиббий суғурта қоплаб берди, қолган кичик қисмини эса менинг ишхонам берган суғурта қоплади. Фактически чўнтакдан пул кетмади.
Стоматологияни қоплайдиган суғурта давлат томонидан эмас, балки иш берувчи томонидан тақдим этилади. Ходимлар «ижтимоий пакети»га шундай суғурта ҳам киради. Агар ишхонанинг бундай суғурта тақдим қилмаса, унда 750 «кўкат»ни нақд санашга тўғри келади. Суғурта тизими ҳақида аввал ёзгандим — https://t.me/zambarakning_oqi/1418.
Нархларга яраша шароит ҳам зўр. Болалар қулоғида наушник, телевизор кўриб ётишади. Анестезияни аяшмайди. Муолажа тугаганидан сўнг болаларга ўйинчоқ, янги тиш пастаси ва чўткаси беришди.
@zambarakning_oqi