muhsin.uz

@muhsinuz Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

"Ғози Муҳаммад" ҳожи жоме масжиди www.muhsin.uz саҳифасининг расмий канали.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Kitoblar


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Kitoblar
Indeksga qo‘shilgan
05.02.2018 00:32
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
12 787
ta obunachilar
~4.8k
1 ta e’lon qamrovi
~52.6k
kunlik qamrov
~12
ta e’lon 1 kunda
37.6%
ERR %
46.38
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
1487 ta kanal eslovlari
136 ta e’lonlar eslovlari
73 ta repostlar
Islomota.uz
Ravza.uz
Muslimun.uz
imon.uz
SIZ BIZGA KERAKSIZ
Mabrur.uz
Bushro_ uz | Rasmiy kanal
Oliymahad.uz
Fitrat.uz
Nasihat.uz
Ajr loyihasi
ISLOMOBOD.UZ ✔️
ILM - ZIYO MASKANI
Zamaxshariy.uz
Chinor masjidi
bukhari.uz
Yosin.uz
Hidoyat.uz
mp3Muslim.uz
Muslim.uz
SOVCHILAR_EXCLUSIVE
QUR'ON AHLIGA TUHFA
17 Feb, 05:00
Zamaxshariy.uz
16 Feb, 22:12
imon.uz
16 Feb, 19:51
16 Feb, 19:49
Fitrat.uz
16 Feb, 19:21
Nasihat.uz
16 Feb, 19:21
Chinor masjidi
16 Feb, 18:57
Hidoyat.uz
16 Feb, 18:54
mp3Muslim.uz
16 Feb, 18:54
Muslim.uz
16 Feb, 18:54
Umar ibn Xattob (R.A)
Termiziy.uz
Bushro_ uz | Rasmiy kanal
bukhari.uz
Xidoyat Izlab
ILM - ZIYO MASKANI
imon.uz
Oliymahad.uz
@muhsinuz iqtibos olgan kanallari
Islom.uz
mp3Muslim.uz
Muslim.uz
11 Feb, 17:19
Namangan JANOZA
Islom.uz
Muslim.uz
Muslim.uz
Yosin.uz
alberuniy.uz
Fitrat.uz
HIDOYA.UZ || Rasmiy kanal
Vakillik.uz
Islomota.uz
Tartil.uz
Hanafiy.uz
Muslimun.uz
Muxlis.uz
Xojabuxoriy.uz
Irfon.uz
Xadicha.uz
Nasihat.uz
Ravza.uz
nasafziyo.uz
kukaldosh.uz
Tasbeh.uz
Oliymahad.uz
bukhari.uz
Paziyletuz
Naqshband.uz
Zamaxshariy.uz
Tavba.uz
Sammuslim.uz
imon.uz
Muslim.uz
Chinor masjidi
Diyonat.uz
SHUKRONA
Mizan.uz
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
muhsin.uz 24 Feb, 16:37
ИНСОН КЕЧАСИМИ, КУНДУЗИМИ – УХЛАГАНДА ЮЗТУБАН ЁТМАСИН!

Инсон кечасими, кундузими – ухлаганда юзтубан ётмасин!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Юзтубан ётиб ухлаш дўзах аҳлининг ётишидир. Бундай ётганларга Аллоҳ азза ва жалла ғазаб қилур», дедилар».
Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилган.


👉👉 @muhsinuz @muhsinuz @muhsinuz
muhsin.uz 24 Feb, 16:32
#ЖУМА_МАВЪИЗАСИ

“Такфир” тушунчаси 21.02.2020 й.

#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ!

"Ғози Муҳаммад" ҳожи жоме масжиди

Имоми Алишерхон Домла


👉👉 @muhsinuz @muhsinuz @muhsinuz

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER9tvZ9ehORLCy0BA
Attached file
muhsin.uz 24 Feb, 16:10
#Кун_ҳадиси

АГАР У УЙҒОНИБ, АЛЛОҲНИ ЗИКР ҚИЛСА...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиздан бирортангиз ухласа, шайтон унинг бошининг орқасига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни уриб: «Сенга узун кеча бор, ухла!» дейди. Агар у уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, тугунлари ечилиб, ўзи тетик, руҳи пок бўлади. Агар ундай қилмаса, руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб, ўрнидан туради», дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

#Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ҳар бир инсон учун Аллоҳнинг зикри, таҳорат, намоз қанчалар керакли эканлиги ажойиб услуб билан васф қилинмоқда. Инсон ухлагани ётганда ҳамма нарсани унутади. Қайта уйқудан туриш, айниқса, уйқу келиб турган бўлса, жуда ҳам қийин. Бунинг учун зарурат, кучли туртки ёки иймон бўлиши керак.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқудан туришнинг қийинлигини шайтон бошнинг орқасига туккан уч тугун сабабидан, деб баён қилмоқдалар.
Албатта, бу моддий маънодаги тугун эмас. Кишини шайтон таъсирида ушлаб турувчи ушбу уч тугуннинг ечилиши учун аввало Аллоҳнинг зикри, сўнг таҳорат ва ниҳоят, намоз ўқилиши керак экан. Ана ўша амалларни қилган инсон руҳи енгил ва пок бўлиб, ўзи ҳаракатчан бўлиб қолади.
Аллоҳни зикр қилмаган, таҳорат олмаган ва намоз ўқимаган кишида эса бунинг тескариси бўлади. Бундай фосиқ одам руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб уйқудан туради.
Ҳақиқатда ҳам ҳаётда худди шу ҳолни кўрамиз. Намозхон инсонлар жуда эрта турадилар, ўзлари тетик, руҳлари енгил, кўнгиллари хуш юрадилар. Тавфиқсизлар эса ухлаб-ухлаб, ўрнидан зўрға туради.
Шунинг учун ҳам ушбу ҳадиси шарифни яхши ўзлаштириб олишимиз керак. Ухлашдан олдин таҳорат қилиб, суннатга мувофиқ дуоларни ўқиб ётишимиз керак.
Кечаси уйғонганда эса дарҳол Аллоҳни зикр қилиб, уйқудан уйғонганда ўқиладиган дуони ўқишимиз лозим. Кейин туриб, таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқисак, шайтоннинг тугунлари батамом ечилган бўлади. Бу айниқса таҳажжуд намози ўқимоқчи бўлганимизда керак бўлади.


Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉👉 @muhsinuz @muhsinuz @muhsinuz

Мархамат уланиш учун!👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER9tvZ9ehORLCy0BA
To‘liq o‘qish
muhsin.uz 24 Feb, 15:43
#Ҳикмат

Ҳеч кимни сизда ҳаққи қолиб кетмай, бировдан қарздор бўлмаган ҳолда (кечаси уйқуга ётиш учун) бошингизни ёстиққа қўйишингиз — сизни қаҳрамон, ботирлигингизга далолатдир.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий


👉👉 @muhsinuz @muhsinuz @muhsinuz
muhsin.uz 24 Feb, 15:37
Бир ҳадис шарҳи

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бир одамнинг кечаси ўқийдиган намози бўлсаю, уйқу унга ғолиб келса, албатта, унга намозининг ажри ёзилади. Уйқуси эса унга садақа бўлади», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадиси шарифда инсонга яхши ниятига яраша ажру савоб берилиши ҳақида сўз кетмоқда. Бир одам кечаси нафл намоз ўқишни одат қилган бўлсаю, бирор кун чарчаш туфайли уйқу ғолиб келиб, нафл намозини ўқий олмай, ухлаб қолса, барибир унга намоз ўқиганлик савоби ёзилар экан. Чунки унинг ҳар кеча нафл намоз ўқиш нияти бор эди ва бунга амал ҳам қилиб юрган эди.
Исломда бундай ният юқори қадрланади. Шунинг учун ҳам у одам узр туфайли нафл намозини ўқий олмаса ҳам ажру савоб ёзилаверади. Уйқуси эса унга Аллоҳ таоло томонидан қилинган садақа бўлади.
Бу ҳам Исломда яхши ният қанчалар улуғланишини кўрсатади. Чунки яхши иш яхши ниятдан бошланади. Агар шундай ният бўлмаса, яхши амал ҳам бўлмаслиги аниқ. Шунинг учун доимо ниятни ўнглашимиз ва ўша ниятимизга яраша иш қилишга уринишимиз лозим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
To‘liq o‘qish
muhsin.uz 23 Feb, 16:32
#Намоз


Ким сенга Намозни қайта-қайта эслатиб насиҳат қилса, ўша одам сени энг қаттиқ яхши кўрадиган кишидир.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ


👉👉 @muhsinuz @muhsinuz
muhsin.uz 23 Feb, 15:51
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ 🕌

24.02.2020.

⏰Бомдод 06:10
⏰Пешин 12:50
⏰Аср 16:30
⏰Шом 18:05
⏰Хуфтон 19:50

...намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.(Нисо-103)

#Эслатма: Қиём вақтида намоз ўқиб бўлмайди

Дўстларингизга ҳам эслатинг!
👉👉 @muhsinuz @muhsinuz @muhsinuz

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER9tvZ9ehORLCy0BA
muhsin.uz 23 Feb, 15:49
Такфир тушунчаси

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉👉 @muhsinuz @muhsinuz @muhsinuz

Мархамат уланиш учун!👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER9tvZ9ehORLCy0BA
Attached file
muhsin.uz 23 Feb, 15:48
#Такфир

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉👉 @muhsinuz @muhsinuz @muhsinuz

Мархамат уланиш учун!👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER9tvZ9ehORLCy0BA
Attached file
muhsin.uz 23 Feb, 15:40
Такфир
#савол

Ассалому алайкум! Маънавий мутавотир даражасига етган хабарларни рад этса кофир бўладими? Мисол учун қабр азоби йўқ деса.

#ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Мутавотирлигига иттифоқ қилинган бўлса, инкор қилувчиси кофир бўлади. Агар мутавотирлигига ихтилоф бўлса ёки инкори ижтиҳод билан қилинган инкор бўлса кофир бўлмайди. Усул китобларини ўқинг. Қабр азобини инкор қилиш ҳукми борасида уламолар ихтилоф қилганлар. Аксар уламолар “Инкор қилувчиси мубтадиъ(бидъатчи) бўлиб кофир бўлмайди” деганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


🕌 "Ғози Муҳаммад" ҳожи жоме масжиди канали 👉👉 @muhsinuz @muhsinuz @muhsinuz

Мархамат уланиш учун!👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER9tvZ9ehORLCy0BA
To‘liq o‘qish
muhsin.uz 23 Feb, 15:38
Ким гуноҳ талабида бўлса, дўзах унинг талабида бўлади


👉👉 @muhsinuz @muhsinuz @muhsinuz

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER9tvZ9ehORLCy0BA
muhsin.uz 23 Feb, 15:29
ФАРЗ НАМОЗЛАРИДАН АВВАЛ ВА КЕЙИНГИ СУННАТ НАМОЗЛАРИ
#намоз

270-CАВОЛ: Фарзлардан аввал ва кейин ўқиладиган суннатларнинг қандай фазилати бор? Уларни ўқимаса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мазкур суннатларнинг фазилати катта. Бир қанча ҳадиси шарифларда уларни доим ўқиб юришга кучли тарғиб бор. Уларни узрсиз тарк қилишни уламолар макруҳ дейдилар.
Бизнинг ўлкаларда фарз намозларидан аввал ва кейин ўқиладиган намозларни суннат, бошқа ихтиёрий намозларни эса нафл намозлар деб аталиши урфга кирган. Аслида фарз намозлардан аввал ва кейин ўқиладиган нафл намозлар таъкидланган суннатлар (суннатул ҳуда)га киради. Таъкидланган суннатларни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам доим ўқиб юрганлар, жуда кам ҳолатларда тарк қилганлар.
Суннати муаккаданинг ҳукми шуки, унга амал қилган одам савоб олади. Уни тарк этган киши эса маломат қилинади. Агар тарк этиш такрорланаверса, гуноҳкор бўлади (“Умдатур-риоя” китоби). (Суннат ва унинг турлари ҳақида қуйидаги линкка қаранг: https://t.me/diniysavollar/468).
Мазкур суннатлар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
من صلى في يوم وليلة ثنتي عشرة ركعة بني له بيت في الجنة: أربعاً قبل الظهر، وركعتين بعدها، وركعتين بعد المغرب، وركعتين بعد العشاء، وركعتين قبل صلاة الفجر) رواه الامام الترمذي عن أم حبيبة رضي الله عنها)
яъни: “Ким бир кеча ва кундузда (фарздан ташқари) ўн икки ракат намоз ўқиса, унга жаннатдан уй қурилади. Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат. Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат. Бомдоддан олдин икки ракъат” (Имом Термизий ривоятлари).
Бу ҳадисни эшитган Умму Ҳабиба онамиз разияллоҳу анҳу: “Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман”, – деганлар.
Ҳанафий мазҳабимизда ушбу ривоятни, тўлиғича ҳаётга татбиқ қилинган. Ушбу ҳадисда фарз намозларига тобеъ суннатларни доимий равишда ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бор. Бу ваъда – жаннатда ушбу намозлар учун мукофот тариқасида Аллоҳ таоло томонидан қуриб бериладиган алоҳида уй (қаср)дир. Шунинг учун ҳам Умму Ҳабиба онамиз, ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қолдирмай адо қилганлар.
Ҳанафий мазҳабида энг таъкидланган суннат – бомдоднинг суннатидир. Пайғамбаримиз бу ҳақида шундай дейдилар:
لا تدعوا ركعتي الفجر ، ولو طردتكم الخيل (أخرجه الامام أحمد والامام أبو داود عن أبي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Бомдоднинг икки ракъати (суннати)ни, агар сизларни отлиқлар қувиб келса ҳам, тарк қилманглар!” (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривоятлари).
Фарздан аввалги суннатларнинг вақти намоз вақти киргандан токи фарз намози бошлангунча, фарздан кейинги суннатларнинг вақти, фарздан кейин токи намоз вақти чиққуничадир. Жумҳур уламо суннат намозларини узрсиз тарк қилишни макруҳ кўрганлар. Баъзи фуқаҳолар суннат намозларини тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқиш макруҳлигини баён қилганлар (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси”).
Ушбу суннатлар бир томондан фарзга; хушу ва хузуга тайёргарлик бўлса, бошқа томондан фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса, ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди. Шунинг учун ҳам шариатда бу намозларни “мукаммилот” – тўлдирувчи намозлар деб аталади.
Яна бир муҳим жиҳат Ҳанафий мазҳабимизда фарздан кейинги суннатларни фарзнинг изидан дарҳол ўқилади. Фақат ҳадиси шарифга мувофиқ уларнинг ўртаси қуйидаги калималар билан бўлинади. Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам фарз намозни тугатганларида уч марта “Астағфируллоҳ”дер эдилар ва:
اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت ذا الجلال والإكرام. (رواه الامام مسلم)
яъни: “Эй, Аллоҳ, сен Салом (саломатлик берувчи)сан, салом (яъни, саломатлик) сендандир, сен муборак бўлдинг, эй, жалол ва икром эгаси!” (Имом Муслим ривоятлари).
Юқоридаги маълумотларга биноан, фарзлардан кейинги суннатларни масжидда ўқиш суннатга зид эмаслиги ва мазҳабимиз қонун-қоидаларига мувофиқ келишини таъкидлаб ўтамиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Дин ва ҳаётга оид саволлар
БАНДАНИНГ АМАЛЛАРИ НЕЧА ХИЛ БЎЛАДИ? #ибодат ❓259-CАВОЛ: Мен диний китобларни ўқиётганимда фарз, вожиб, суннат, нафл, мустаҳаб, макруҳ, деган сўзларга дуч келаман. Яна шунақа сўзлар бўлса уларни ҳам қўшиб тушунтириб берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Саволда зикр қилинган ҳукмлар (атамалар) асосан еттига бўлинади: 1.Фарз 2.Вожиб 3.Суннат 4.Нафл 5.Мубоҳ. 6.Макруҳ 7.Ҳаром ✔️ Фарз – қатъий далилар билан собит бўлган амаллардир (масалан, исломнинг беш аркони каби). Фарз амаллар кўпайиш ва камайишни қабул қилмайди (масалан намозларнинг ракаатлари каби). Фарзга амал қилиш шарт. Фарзни инкор қилиш куфр, узрсиз тарк қилиш катта гуноҳ ва фосиқликдир. Энг катта савоб фарз амалларга берилади. Фарз иккига бўлинади: фарзи кифоя ва фарзи айн. 🔹Фарзи айн – ҳар бир киши ўзи қилиши лозим бўлган фарзлар, масалан, таҳорат, намоз каби. 🔹Фарзи кифоя – жамоатдан бир неча киши бажарса бошқалардан соқит бўладиган, агар ҳеч ким қилмаса, ҳамма гуноҳкор бўладиган фарзлар, масалан, жаноза намози, Қуръонни тўлиқ ёд олиш…
To‘liq o‘qish
muhsin.uz 21 Feb, 06:41
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ 🕌

21.02.2020.

⏰Бомдод 06:10
⏰Пешин 12:50
⏰Аср 16:30
⏰Шом 18:00
⏰Хуфтон 19:50

...намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.(Нисо-103)

#Эслатма: Қиём вақтида намоз ўқиб бўлмайди

Дўстларингизга ҳам эслатинг!
👉👉 @muhsinuz @muhsinuz @muhsinuz

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER9tvZ9ehORLCy0BA
muhsin.uz 21 Feb, 06:39
Жудаҳам гўзал Нашида👍👍

Албатта тингланг ва ўз яқинларингизга ҳам улашинг.


👉👉 @muhsinuz @muhsinuz @muhsinuz

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER9tvZ9ehORLCy0BA
muhsin.uz 21 Feb, 06:23
Пайғамбар бизни ягона Аллоҳга эътиқод ва ибодат қилишга чақирди, ўзимиз ва ота-боболаримиз ибодат қилиб юрган тошлар ва бутларни тарк этишга даъват этди. У бизларни ростгўй бўлишга, омонатга хиёнат қилмасликка, қариндошлик ва қўшничилик алоқаларини яхшилашга, ҳаром ишлардан ва қон тўкишдан қайтишга буюрди. Шу билан бирга, фаҳш ишлардан, ёлғон гапиришдан, етимларнинг молини ейишдан, пок кишиларни зинода айблашдан қайтарди. У бизларни Аллоҳга ширк келтирмасликка, намоз ўқишга, закот беришга, рўза тутишга ва ҳоказо Ислом таълимотларини бажаришга буюрди. Биз унинг сўзларини тасдиқлаб, унга иймон келтирдик, у олиб келган таълимотга эргашдик, ягона Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилдик, Унга ширк келтирмадик, нимани ҳаром деб айтса, ҳаром деб билдик, ҳалол деб айтса, ҳалол деб билдик. Ўз қавмимиз бизга душманлик қилдилар, бизни азобладилар, динимиздан қайтариб, яна бутларга ибодат қилдирмоқчи бўлдилар, ифлос, жирканч нарсаларни яна ҳалол дейишга мажбур қилдилар, бизга зулм ўтказдилар, қаҳр кўрсатдилар. Динимиздан қайтармоқчи бўлган эдилар, сенинг юртингга ҳижрат қилиб келдик...»

Саҳобий Жаъфар сўнгра Марям сурасининг аввалидан тиловат қилди. Нажоший таъсирланиб, кўзига ёш олди. Мусулмонларни қурайш қабиласига беришдан бош тортди. Кейинчалик ўзи ҳам мусулмон бўлди. Унинг юртига ҳижрат қилган мусулмон аёллардан бирига Набий алайҳиссалом уйланмоқчи бўлганларида, у зотнинг номларидан совчи бўлди ва келинга катта совғалар берди. Нажоший вафот этганда, Аллоҳ унинг ўлими хабарини ғойибдан Набий алайҳиссаломга билдирди. У киши масжиддан чиқиб туриб, саҳобаларга: «Бугун Аллоҳнинг солиҳ бандаларидан бири вафот этди», – дедилар ва ғойиб жаноза ўқидилар.

Юқоридаги оятда Пайғамбар арабларга юборилганлиги зикр қилинганидан, Ислом араблар учун хос дин экан, деган фикр келмаслиги керак, чунки келаси оятда араб бўлмаган халқларнинг мусулмонликни қабул қилиши ҳақида очиқ-ойдин баён келади.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz
To‘liq o‘qish
muhsin.uz 21 Feb, 06:23
#Жума_сураси_тафсири


Аллоҳ таоло Жума сурасида марҳамат қилади:

“У саводсизларга уларнинг ичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расулни юборган Зотдир. Ҳолбуки, улар илгари очиқ‑ойдин залолатда эдилар” (2-оят).

Биз «саводсиз» деб таржима қилган маъно араб тилида «уммий» дейилиб, бу сўз ўқиш-ёзишни билмайдиган шахсга нисбатан ишлатилади. «Умм» она дегани. Демак, «уммий» сўзидан «онадан туғилгандек, ўқиш-ёзишни ўрганмай юрган» деган маънони тушуниш керак. Ўша давр араблари «уммий қавм» деб аталган, чунки уларнинг ичларида ўқиш-ёзишни биладиганлари жуда оз бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўқиш-ёзишни мутлақо ўрганмаганлар. Албатта, Аллоҳ таолонинг улкан ҳикмати туфайли шундай бўлган. Нима учун ҳикмат, деяпмиз? Чунки саводсиз жамиятда уммий бўлиб ўсган, умрида ҳеч нарса ўқимаган-ёзмаган, ўзга динлар, шариат ва маданиятлардан бехабар ҳолда вояга етган, пайғамбар бўлганларидан кейин ҳам ўқиш-ёзишни ўрганмаган бир одам қирқ ёшга тўлганларида Аллоҳнинг иродаси билан халқларни дунёда энг мукаммал дин бўлмиш Исломга даъват қила бошладилар. У кишига Қуръони карим оятлари тушиб, ўтган ишлар, келажак воқеалар, ахлоқ ва одоб қоидалари, ибодатлар, иқтисод ва умуман, инсон ҳаётининг барча тарафларини ўз ичига қамраб олган, унга икки дунё саодатининг кафолатини берадиган ҳукмларнинг баёни келди.

Орада замонлар ўтиши ва илм-фан ривожланиши билан Қуръони карим мўъжизалари тасдиқланиб бормоқда. Саҳрода ўсган, ўқиш-ёзишни ўрганмаган одамдан барча замонларнинг энг ҳақ таълимоти ўз-ўзидан чиқмаслигини, бу ишга фақат оламларПарвардигоригина Ўз қудрати, илми ва ҳикмати билан қодир эканини тушуниш қийин эмас. Бунга дўст ҳам, душман ҳам тан бермасдан, иложи йўқ.

Энди бевосита ояти кариманинг шарҳига ўтайлик.

«У саводсизларга уларнинг ичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расулни юборган Зотдир».

Аллоҳ таоло арабларга ўзларининг ичидан чиққан ва ўзларига ўхшаш уммий кишини элчи қилиб юборганини таъкидламоқда. Бу элчи Муҳаммад алайҳиссаломдирлар. Бу элчининг вазифалари жумласига қуйидагилар киради:

Ўша уммий Пайғамбар арабларга

«...Унинг оятларини ўқиб берадиган...»

Яъни Набий алайҳиссалом ўзларига Аллоҳ таоло томонидан тушаётган Қуръони Карим оятларини уммий қавмларга етказадилар;

«...ва уларни поклайдиган...»

Яъни ўша Пайғамбар уларни куфр ва гуноҳлар ботқоғидан поклайди. Уларнинг қалбларини, руҳларини, виждонларини, муомалаларини, хуллас, барча-барча тарафларини поклайди;

«...ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган...»

«Китоб»дан мурод Қуръони Каримдир, яъни ўша Пайғамбар уларга Қуръон таълимотларини, ундаги амрларни, қайтариқларни ва аҳкомларни ўргатади.

«Ҳикмат»дан мурод эса Пайғамбаримизнинг суннатларидир. «Суннат» Набий алайҳиссаломнинг сўзлари, қилган ишлари ва ўзгалар томонидан айтилган сўз ёки қилинган ишни маъқуллаганликларидан иборатдир. Суннат мусулмонлар учун Қуръондан кейинги иккинчи манба ҳисобланади. Динимизнинг кўпгина аҳкомлари, ҳаётимиздаги зарур таълимотлар Набий алайҳиссаломнинг суннатлари, ҳадисларидан олингандир.

«Ҳолбуки, улар илгари очиқ ойдин залолатда эдилар», дегани Исломдан олдин дунё халқлари қаттиқ адашувда бўлганлигига, улар жаҳолат ботқоғида қулоқларигача ботиб ётганлигига ишорадир.

Жумладан, бошқалар қатори, арабларда ҳам инсонга ор-номус бўладиган, унинг шаънига доғ туширадиган турли урф-одатлар бор эди. Бу ҳолатни яхшироқ тушуниш учун саҳобий Жаъфар ибн Абу Толибнинг Ҳабашистон подшоси Нажоший ҳузурида мазкур ҳолатни ва Исломнинг фазилатини баён қилиб сўзлаган сўзини эслаб ўтсак яхши бўлади:

«Эй подшоҳ, биз буту санамларга ибодат қилувчи жоҳил бир қавм эдик. Ўлимтикларни ер эдик. Кучлиларимиз заифларимизни ер эди, фаҳш ишларнинг барчасини қилардик, қариндошлик алоқаларини узардик, қўшниларимизга ёмон муомала қилардик. Бизга Аллоҳ таоло ўзимиздан чиққан Пайғамбар юборгунча, шу ҳолатда давом этдик. Унинг насабини, ростгўйлигини, омонатга хиёнат қилмаслигини, поклигини яхши билардик.
To‘liq o‘qish
muhsin.uz 21 Feb, 06:19
Масжидда минбар бўлиши маданияти қаердан олинган?

Биз мусулмонлар ҳар қандай маданиятнинг фойдали жиҳатидан кўз юммай олаверамиз!

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/13214
muhsin.uz 21 Feb, 06:19
Жаннат

Моҳир заиндан гўзал нашида

Яқинларингизга ҳам улашинг!


🕌 "Ғози Муҳаммад" ҳожи жоме масжиди канали 👉👉 @muhsinuz @muhsinuz @muhsinuz

Мархамат уланиш учун!👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER9tvZ9ehORLCy0BA
muhsin.uz 21 Feb, 06:07
5. Қўшнингиз сиздан розими?

Қобил қори Тошпўлатов


👉👉 @muhsinuz @muhsinuz @muhsinuz

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER9tvZ9ehORLCy0BA
muhsin.uz 21 Feb, 05:54
УММАТИМ ИЧИДА УММАТИМГА ЭНГ РАҲМЛИСИ

#Кун_ҳадиси

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «أَرْحَمُ أُمَّتِي بِأُمَّتِي أَبُو بَكْرٍ، وَأَشَدُّهُمْ فِي اللهِ عُمَرُ، وَأَصْدَقُهُمْ حَيَاءً عُثْمَانُ، وَأَقْرَؤُهُمْ لِكِتَابِ اللهِ أُبَيُّ بْنُ كَعْبٍ، وَأَفْرَضُهُمْ زَيْدُ بْنُ ثَابِتٍ، وَأَعْلَمُهُمْ بِالْحَلَالِ وَالْحَرَامِ مُعَاذُ بْنُ جَبَلٍ، أَلَا وَإِنَّ لِكُلِّ أُمَّةٍ أَمِينًا وَأَمِينُ هَذِهِ الْأُمَّةِ أَبُو عُبَيْدَةَ بْنُ الْجَرَّاحِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматим ичида умматимга энг раҳмлиси Абу Бакрдир. Аллоҳ йўлида энг шиддатлиси Умардир. Ҳаёга энг содиғи Усмондир. Аллоҳнинг Китобини энг яхши ўқувчиси Убай ибн Каъбдир. Фароиз (мерос илми)нинг энг яхши билимдони Зайд ибн Собитдир. Ҳалол ва ҳаромнинг энг билимдони Муоз ибн Жабалдир. Огоҳ бўлинг, ҳар бир умматнинг омонатдори бор. Бу умматнинг омонатдори эса Абу Убайда ибн Жарроҳдир», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

«Жавомеъул калим» китобидан


♻️Марҳамат, РАСМИЙ - ИШОНЧЛИ - АСОСЛИ каналга обуна бўлинг!

👉👉 @muhsinuz @muhsinuz @muhsinuz

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER9tvZ9ehORLCy0BA
To‘liq o‘qish