Минглаб одамларнинг нисбатан тинч, нисбатан хотиржам ҳаётини бузиб юборган, тақдирларни бутунлай ўзгартириб юборган Сардоба фалокати юз берганига икки ҳафта бўлди. Ҳар қандай фалокат бўйича дастлабки тахмин бўлади, ўша дастлабки тахмин ҳам қоида тариқасида расман айтилади.
Лекин биз Сардоба фалокати бўйича дастлабки расмий тахминни ҳали ҳам билмаймиз — 1 майга ўтар кечаси кузатилМАган кучли ёмғир ва шамолми, сув омборидан ортиқча сув вақтида чиқариб юборилмаганими ёки қурилишда қатнашган сардобаликлар таъкидлаганидек тўғон шунчаки тупроқдан кўтарилганими?
“Етти йилда қурилган тўғон етти йил туриб бермади. Яна шундай бўлмаслигига ишонч йўқ, бу ердан кетаман”, деяпти одамлар, қизалоқлар: “Дада, уйимиз олдида ким сув омбори қурган?”, деб сўраяпти, унинг дадаси ҳам бу ердан кетаман деяпти. Бунақа оғриқли гаплар, оғриқли саволлар жуда кўп.
Лекин сизу биз ўтган 14 кун ичида жиноят иши кимларга нисбатан очилганини, ишга кимлар жалб этилганини — кимлар айбдор сифатида кўрилаётганини ҳали ҳам билганимиз йўқ. Раматову Сангинов деганлар атрофида минг хил гап, миш-миш юрибди, аммо бирор изоҳ, бирор расмий муносабат йўқ.
Менимча, бунақа вақтда ахборот бериш учун қандайдир алоҳида тадбир уюштирилишини кутиб ўтириш керак эмас. Давом этаётган жараён ҳақида ҳар куни, одамларни чалғитмайдиган, уларга аниқ сигнал етказадиган ахборот бериш керак. Жимжитлик мавҳумликка, мавҳумлик ишончсизликка олиб келади.
Давлат ўзига нисбатан ишончсизликни ўз қўли билан яратиши — ҳаммасидан ёмон.