Akfa компаниялар гуруҳига мансуб Artel, Crafers, Mediapark компаниялари «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида яқин уч ой ичида 3000 та кам таъминланган оилани ўз қарамоғига олади, яна 600 та янги иш ўринлари яратади. «Бу билан мазкур компаниялар 9 миллиард сўмлик беғараз хомийлик қилади», — деб ёзяпти Тошкент шаҳар ҳокимлиги. Деярли ҳамма катта компаниялар шундай ташаббуслар билан чиқяпти. Шу карантиндан эсон-омон чиқиб олайлик ҳаммамиз!