Mufarrid 123 | Муфаррид 123


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Бисмиллаҳ!
• Ушбу дарсларни YouTube орқали томоша қилиш учун 👇🏻
https://youtube.com/playlist?list=PLQwjevx2i9p2VNH3YxChMRo-OC77Uyewp&feature=shared
Ёки: https://youtube.com/playlist?list=PLHqfikPfRIAhx5ygJNPOc1sxCEPhdPdvP&feature=shared
©️26.12.2024

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


«Ким кечаси, ҳеч бўлмаганда бир марта, Роббисидан мағфират тилаб истиғфор айтса, у сахар чоғида истиғфор айтганлардан деб ёзилади» — Табараний


#Бақара_255 #оятал_курсий

اللَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ
Аллоҳ — илоҳлик ва маъбудликка лойиқ бўлган ягона зотдир. У ўз улуғлигига лойиқ тарзда комил ҳаёт эгаси бўлган тирик (Ҳай), бутун борликни ва барча мавжудотни бошқариб турувчи (Кайюм) зотдир.

لَا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌ
Уни на мудроқ, на уйқу тутади.

لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ
Осмонлару ердаги барча нарса Унинг мулкидир.

مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِندَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ
Унинг ҳузурида ҳеч ким бировни Унинг изнисиз шафоат қилишга журъат қила олмайди.

يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ
Унинг илми бутун борлиқнинг ўтмиши, ҳозири ва келажагини қамраб олган...

وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلَّا بِمَا شَاءَ
...мавжудотларнинг келажакдаги ишларини ҳам, ўтмишдаги ишларини ҳам билади. У билган нарсалардан ҳеч бирини Унинг ўзи билдирмаса ва хабардор қилмаса, хеч ким билолмайди.

وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ
Унинг курсиси осмонлару ерни қамраб олган.

وَلَا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا ۚ وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ
Осмонлару ерни муҳофаза қилиш Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога оғирлик қилмайди. У ўзининг зоти ва сифатлари билан барча маҳлуқотидан олийдир, олийлиги улуғлик ва буюклик сифатларининг барчасини ўзида мужассам этган.

Бу оят «Оятул курсий» деб аталади. У Куръондаги энг улуғ оятдир.

Каналимизга уланинг:
@mufarrid123






#янгилик #хушхабар

Шу кунларда ушбу каналга ёдлаш учун қуйидаги сура-оятларни жойлашни режа қилдик ин шаа Аллаҳ:

— Воқиа сураси 4 қисмлик ёдлаш учун;

— Оятал Курсий
ёдлаш учун;

— Бақара сураси сўнгги икки оятлари (Аманар-Росул)
ёдлаш учун;

Каналамизда фаол бўлинг, Амма пораси, шунингдек, Мулк ва Ясин сураларини юқорида жойладик!

Яқинларингиза ҳам улашинг:
@mufarrid123




📿 Жума куни зикрларининг тожи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга #саловат айтишдир.

Одамларнинг энг кўп салавот айтувчиси осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчисидир.

​​​«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловат айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб сураси, 56-оят.)

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Ким менга битта саловат айтса Аллоҳ таоло унга ўнта саловат айтади” (Имом муслим ривояти)

Убай ибн Каъб р.а Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловат айтиши ҳақида хабар берганида,

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: • "Ундай бўлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар. (Термизий ривояти)

• Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган салавотнинг фазилати мана шундай буюк.

• Жума куни айтилган салавотнинг фазилати яна ҳам буюкроқ!

Яқинларингизга ҳам улашинг:
@mufarrid123




Воқеа сурасини ёдлаш дарсларини жойлайликми?
So‘rovnoma
  •   Албатта, тезроқ телеграмга жойланг!
  •   Ютуб орқали қулайроқ бўлади!
  •   Шуни кутаётган эдим!
180 ta ovoz




Кечки Зикрлар — (ўқиш учун энг афзал вақти, аср ва шом вақт орасида)

Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
"Бугун, қачонки инсонлар шаръий тасдиқланган вақтлардаги зикрларни тарк этганлари учун, улар орасида жинларга йўлиқиш оммалашди"

📚
Лиқо боб ал-мафтуҳ, 197

Каналимизга уланинг:
@mufarrid123




ДОКУМЕНТ (3).jpg
1.8Mb
#дуолар #улашинг
Ушбу дуоларни принтердан чиқариб, ўзингизга ва яқинларингизга тарқатинг. Девор эшикларига осиб қўйишсин.

Қанчадан қанча одамлар сиз сабабли Аллохни зикр қилишига сабабчи бўласиз.

Охират учун садақаи-жория бўлиб туради. Ва савоби доим сизга келиб туради. Яқинларингиз билан бўлишинг.

Балким шу амалингиз охиратда сизни қутқарувчи бўлиб қолиши мумкин.

Каналимизга уланинг:
@mufarrid123




#ғафлат
— Аллоҳнинг макридан ғафлатда бўлиш...

Каналимизга уланинг:
@mufarrid123




Истиғфорни кўпайтирайлик!

Аллоҳ таоло айтади: «Уларга: Раббингизга истиғфор айтинг, У кечиргувчидир, албатта. Сизларга кетма-кет ёмғир юборади. Ва сизларни мол-мулк ва фарзандлар билан қувватлайди ва сизларга боғу роғлар ва анҳорлар қилиб беради, дедим». (Нуҳ: 10).

«Раббингизга истиғфор айтинг сўнгра Унга тавба қилиб қайтинглар, шунда сизларни то белгиланган муддатгача яхши мато-нарсалар ила баҳраманд қилади». (Ҳуд: 3).

Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан қандай дуо қилиб сўрашни ўргатган дуода келганки: «Айтинг: Эй Аллоҳ, мени кечиргин, менга раҳм қилгин, менга офият бергин ва мени ризқлантиргин. Дарҳақиқат манашулар, сизга дунё ва охиратингизни жамлаб берадир». (Муслим)

Каналимизга уланинг:
@mufarrid123




Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қисқача ҳаётлари:

• Умрлари — 63 йил
• Пайғамбарликдан аввал — 40 йил
• Пайғамбарликдан сўнг — 23 йил
• Маккада — 13 йил
• Мадинада — 10 йил
• Махфий даъват — 3 йил
• Ошкора даъват — 10 йил

• Бадр ғазоти — 2 ҳижрий
• Ухуд ғазоти — 3 ҳижрий
• Бану Назир ғазоти — 4 ҳижрий
• Хандақ ғазоти — 5 ҳижрий
• Худайбия сулҳи — 6 ҳижрий
• Хайбар ғазоти — 7 ҳижрий
• Макка фатҳи — 8 ҳижрий
• Ҳунайн ғазоти — 8 ҳижрий
• Табук ғазоти — 9 ҳижрий
• Ҳажжатул вадоъ — 10 ҳижрий
• Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотлари — 11 ҳижрий

Яқинларингизга улашинг:
@mufarrid123



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.