Mufakkir.uz | Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Бухоро вилояти «МАЛИШОЯК» жоме масжиди имом хатиби Бобоқулов Сайфиддининг расмий саҳифаси.
Биз билан боғлагиш учун: @qilich91
t.me/mufakkir_uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


ЗАМ СУРАДАН АВВАЛ "БИСМИЛЛАҲ" АЙТИШ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#намоз

❓1553-CАВОЛ: Мен 15-20 йилдан бери намозимда зам сурадан аввал "бисмиллаҳ"ни айтар эдим. Айтилмаслигини яқинда билдим. Дугоналарим намозларим бузилганини, қайтадан ўқишим кераклигини айтишмоқда. Ҳақиқатан шундайми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зам сурадан аввал "бисмиллаҳ"ни айтиш билан намоз бузилмайди. Тўғри, кўпчилик уламоларнинг фатволарига кўра Фотиҳа билан зам сура ўртасида “бисмиллаҳ” айтилмайди. Лекин барча уламолар зам сурадан аввал “бисмиллаҳ” айтиб қўйса, намоз бузилмаслиги ва макруҳ ҳам бўлмаслигида якдил фикрдалар.
Демак, бундай ҳолатда намозни қайта ўқиш шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

diniysavollar

http://t.me/mufakkir_uz


✅  БУНИ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ

БАРОАТ КЕЧАСИ

Бароат кечаси Шаъбон ойининг 15, яъни 2025 йилнинг 13 февралидан 14 февралига ўтар кечасига тўғри келади.

Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг!  Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса, айнан шу кечада Аллоҳдан сўранг. Чунки бу кечада Аллоҳ таоло: "Сўрайдиган бормиБераман!" дейди.

ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?

1️⃣ 12 февраль 2025 йил = 13 шаъбон 1446 ҳижрий йил

2️⃣ 13 февраль 2025 йил = 14 шаъбон 1446 ҳижрий йил

3️⃣ 14 февраль 2025 йил =
15 шаъбон 1446 ҳижрий йил

РЎЗАГА ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?

Саҳарлик нияти:
"Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар".
(Қазо ният қилса ҳам бўлади.)

Ифторлик нияти:
"Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим, Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагин ҳамда ёрлақагин".

http://t.me/mufakkir_uz






Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун сешанба!
11 февраль, 2025
12 шаъбон, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

http://t.me/mufakkir_uz


#Ҳадис

🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади”, дедилар.

Имом Термизий ривояти

http://t.me/mufakkir_uz




Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун душанба!
10 февраль, 2025
11 шаъбон, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

http://t.me/mufakkir_uz


#Жуда_ибратли

"Шундай одамларни учратдимки, уларнинг айби йўқ эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапирдилар ва натижада Аллоҳ уларда ҳам айбларни пайдо қилди.
Яна шундай одамларни ҳам учратдимки, уларнинг айблари бор эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапиришдан тийилдилар ва натижада Аллоҳ уларнинг айбларини яширди".

Ҳасан Басрий

Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰


http://t.me/mufakkir_uz


Алишер Навоий ҳақида 20 маълумот

1. Алишер Навоий, асл исми Низомиддин Мир Алишер, 1441 йил 9 февралда Ҳирот шаҳрида, давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида туғилган.


2. Тарихчи Мирхонднинг "Равзатус-сафо" асарида ёзилишича Навоийнинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган.


3. Ижод ва илмга бўлган қизиқиши туфайли, Навоий 4 ёшида мактабга бора бошлаган.


4. У 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини тўлиқ ёд билган.


5. Шу ёшда буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг 6000 дан ортиқ ҳадисини ёд олган.


6. 7-8 ёшларидаёқ ғазаллар ёза бошлаган.


7. Навоий "муқарраби ҳазрати султони" (султоннинг энг яқин кишиси) унвонига сазовор бўлган ва давлат ишларида фаол иштирок этган.


8. 15-16 ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қилгани учун “икки тилли” шоир сифатида танилган.


9. Навоий ўсмирлик даврида севган шоирларининг 50 000 дан ортиқ байтларини ёд олган.


10. У туркий тилда ёзган асарларида "Навоий", форсий тилда эса "Фоний" тахаллусидан фойдаланган.


11. Навоий ҳақидаги ривоятларда “Гули” исмли севгилиси ҳақида гапирилса-да, бу ҳақда ҳеч қандай расмий ёзма манба мавжуд эмас.


12. 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишган. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлаган.


13. 1464 йилда Самарқандга келиб, мадрасада таҳсил олган ва илм-фан, адабиёт ҳамда санъат билан яқиндан танишган.


14. 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан "Ҳилолия" қасидасини ёзган.


15. Ўз шахсий маблағлари ҳисобига Ҳирот ва Хуросон ҳудудида 300 дан ортиқ бино ва иншоотлар қурдирган.


16. Навоий адабиётнинг 16 жанрида ижод қилган.


17. У туркий тилида илк бор “Хамса” ёзган. Бу асар 2 йил ичида яратилган бўлиб, 51 000 мисрадан иборат ва 64 тилга таржима қилинган.


18. Навоийнинг лирик мероси "Хазойинул-маоний" номли тўрт девонда (1491—1498) тўпланган. Унинг умумий ҳажми 50 000 мисрадан зиёд.


19. 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш вақтида майин ёмғир ёғиб турган. Тарихчи Хондамир бу ҳолатни "Ҳатто табиат ҳам мотам тутди", деб таърифлаган.


20. Навоий туркий тилни адабий тил сифатида тиклашда беқиёс хизмат қилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур: "Навоий туркийда ҳеч кимдек кўп ва гўзал шеър ёза олмади", деб ёзган. Ҳусайн Бойқаро эса: "Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадига Масиҳ нафаси билан жон ато этди", дея таъкидлаган.

http://t.me/mufakkir_uz


#Субҳаналлоҳ

Бу Аллоҳнинг яратгани🥰

http://t.me/mufakkir_uz


"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят

http://t.me/mufakkir_uz


#Ҳадис

📜 Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: "Нажотга эга бўлатуриб ҳалок бўлганга ажабланаман", дедилар. "Нима у?" дейилди. "Истиғфор", дедилар.

"Уюнил ахбор" асаридан.

▫️Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойишни насиба қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради”, дедилар (Абу Довуд ривояти).

http://t.me/mufakkir_uz




Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун якшанба!
9 февраль, 2025
10 шаъбон, 1446


Аллоҳ таоло бугунги дам олиш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

http://t.me/mufakkir_uz


"Гиламни калтак билан қоқмоқ гиламга озор бермоқ учун эмас, гиламни покламоқ учундир.
Аллоҳ сенга ташвиш берар экан, сени имтиҳон қилиб тозалар, чангу ғуборингни кетказар. Қайғурма…”

Жалолиддин Румий

Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰


http://t.me/mufakkir_uz


#Субҳаналлоҳ

Бу Аллоҳнинг яратгани🥰

Яқинларингизга ҳам улашинг
http://t.me/mufakkir_uz


#Тибет, Кайлас тоғи

Дунё билан танишамиз🥰

http://t.me/mufakkir_uz


#Биласизми?

Ҳаётнинг беш қоидаси

1) Одамларни ўзингизга ҳаддан ортиқ яқин олманг. Шунда уларнинг сизга эҳтиёжи борми ёки йўқлигини биласиз. Ҳурматингизни билинг.

2) Қуруқ гапга асло ишонманг. Ҳозирги даврда қуруқ сўзнинг баҳоси арзон.

3) Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг. Сиз уларга керак эмасмисиз, бундай инсонлар ортидан қувманг.

4) Одамларнинг ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса, ҳар қандай ҳолатда имкон топиб бажаради.

5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадир тайёрдирсиз, аммо у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин ёки бунинг акси.

Яқинларингизга ҳам улашинг
http://t.me/mufakkir_uz


#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Робби ҳузуридан силжимайди:
1) Умрини қандай ўтказгани;
2) Ёшлигида қандай ишлар қилгани;
3) Бойликни қаердан топгани;
4) Бойликни қаерга сарфлагани;
5) Билган нарсаларига қай даражада амал қилгани».

Имом Термизий ривояти

http://t.me/mufakkir_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.