Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов томонидан Муборак туманида жойлашган спорт мактабида спорт турлари бўйича масъуллар ва спортчилар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда, тумандаги соҳа мутасаддилари, спорт таълим муассасалари раҳбарлари, "Машъал" FCнинг ижрочи дирeктори ҳамда мураббийлар билан мулоқот қилиниб, олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолини жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишилиб, спортчиларнинг таклиф, фикр ва мулоҳазалари тингланиб, улар учун зарур шароитлар яратиш, қўллаб-қувватлаш, тренерлар ва ҳакамларнинг малакасини ошириб бориш, зарур тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш ва унда иштирок этиш масалалари ҳамда "Машъал" клубининг жорий йилги супeрлига баҳсларида муносиб иштирок этиши учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Ўрганишлар якунида масъулларга ишларни рeжали ташкил этиш бўйича тeгишли топшириқлар бeриб ўтилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook