ЎҚИТУВЧИ
Ҳалолликдир шиори,
Ҳалол луқма тишлайди,
Олти кун мактабда иш,
Бир кун уйда ишлайди.
Ўзбекда иш тугамас,
Тугамас ёзу, қишлар,
Якшанбани кутишиб,
Турар уйдаги ишлар.
Ерни ағдар,экин эк,
Уй жой кўтар,уй жой қур,
Шундай қизғин ва шошқин,
Ўтаверади умр.
Гоҳо якшанбада ҳам,
Мактабга чорлайдилар,
Иш деб ҳатто ёзда ҳам,
Ҳеч ерга бормайдилар.
Югуради елади,
Ҳеч толмайди ўқитувчи,
Дам олади деманг сиз,
Дам олмайди ўқитувчи.
Шиддат билан одимлар,
Ўзгарувчан бу замон,
Беш йилда бир тоифа,
Малака тест-имтиҳон.
Ўтолмаса гар тестдан,
Ҳеч қадр топмайдилар,
Ишдан келиб тунлари,
Уйда тест ёдлайдилар.
Қадрин билмас ҳамма ҳам,
Ғийбатлар сотарлар бор,
Пичинг қилиб ортидан,
Тошлар ҳам отарлар бор.
Ишдан ортмас ўқитувчи,
Буни билган билибди,
Кимни урибди устоз,
Кимни ғийбат қилибди?
Бир нақл бор устоз зот,
Отангдек улуғ деган,
Барибир устоз улуғ,
Устоз мўътабар экан.
Ҳайкал қурманг унга сиз,
Эъзоз эҳтиром беринг,
Унга озгина ҳордиқ,
Озгина ором беринг.
Ҳалолликдир шиори,
Ҳалолдан нон тишлайди,
Олти кун мактабда иш,
Бир кун уйда ишлайди.
🖋Хуршид Карим
БАРЧАГА УЛАШИНГ
👉 https://t.me/muallimlarga
Ҳалолликдир шиори,
Ҳалол луқма тишлайди,
Олти кун мактабда иш,
Бир кун уйда ишлайди.
Ўзбекда иш тугамас,
Тугамас ёзу, қишлар,
Якшанбани кутишиб,
Турар уйдаги ишлар.
Ерни ағдар,экин эк,
Уй жой кўтар,уй жой қур,
Шундай қизғин ва шошқин,
Ўтаверади умр.
Гоҳо якшанбада ҳам,
Мактабга чорлайдилар,
Иш деб ҳатто ёзда ҳам,
Ҳеч ерга бормайдилар.
Югуради елади,
Ҳеч толмайди ўқитувчи,
Дам олади деманг сиз,
Дам олмайди ўқитувчи.
Шиддат билан одимлар,
Ўзгарувчан бу замон,
Беш йилда бир тоифа,
Малака тест-имтиҳон.
Ўтолмаса гар тестдан,
Ҳеч қадр топмайдилар,
Ишдан келиб тунлари,
Уйда тест ёдлайдилар.
Қадрин билмас ҳамма ҳам,
Ғийбатлар сотарлар бор,
Пичинг қилиб ортидан,
Тошлар ҳам отарлар бор.
Ишдан ортмас ўқитувчи,
Буни билган билибди,
Кимни урибди устоз,
Кимни ғийбат қилибди?
Бир нақл бор устоз зот,
Отангдек улуғ деган,
Барибир устоз улуғ,
Устоз мўътабар экан.
Ҳайкал қурманг унга сиз,
Эъзоз эҳтиром беринг,
Унга озгина ҳордиқ,
Озгина ором беринг.
Ҳалолликдир шиори,
Ҳалолдан нон тишлайди,
Олти кун мактабда иш,
Бир кун уйда ишлайди.
🖋Хуршид Карим
БАРЧАГА УЛАШИНГ
👉 https://t.me/muallimlarga