ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ПЕДАГОГИКА КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ2020 йилнинг 11 январъ, Шанба кунидан учинчи чоракнинг биринчи куни бошланади. Учинчи чорак бошланишидан аввал барча таълим муассасаларида педагогика кенгаши йиғилиши ўтказилиши лозим.
Барча турдаги таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш, такомиллаштириш, муассаса фаолияти билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш, педагогларнинг касб маҳорати ва ижодкорлигини ўстириш мақсадида Педагогика кенгаши фаолият кўрсатади.
Таълим муассасаси директори педагогика кенгашнинг раиси ҳисобланади ва унинг фаолиятини бошқаради. Кенгаш котиби бир йил муддатга сайлаб қуйилади.
Кенгаш йиғилишлари одатда ўқув йили давомида, ўқув йили бошланишидан аввал ва ҳар чорак якуни бўйича ўтказилади. Зарурият бўлган ҳолларда навбатдан ташқари йиғилишлар ҳам ўтказилиши мумкин.
Педагогика кенгаши таълим муассасаси педагогик жамоа фаолиятини, ўқувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларини таъминлашда педагогик жамоа фаолиятини йўналтириш, ДТС талабларини бажаришни таъминлаш, ўқувчиларга таълим-тарбия бериш сифатини кўтариш чора — тадбирларини белгилайди.
Кенгашда, ўқитувчилар метод-бирлашмаси, мактаб ходимларининг ҳисоботлари, ўқувчиларнинг ўзлаштириш якунлари, мактабнинг санитария-гигиена режимига риоя этиши ва мактаб ҳаётига доир бошқа масалалар муҳокама қилинади.
Таълим муассасалари уставига мувофиқ ҳолда педагог ходимларни ва ўқувчиларни рағбатлантириш ва жазолаш бўйича масалаларни ҳал этади.
Кенгаш ўқув режадаги мактаб ихтиёрига берилган соатларни тақсимлайди, ўқитувчиларга берилган юкламаларни муҳокама қилади ва тасдиқлайди.Педагогика кенгаши қарорини бажариш ҳар бир мактаб ходими учун мажбурийдир.
Эслатиб ўтамиз, педагогик кенгаш йиғилиши ЯНВАРЪ ойида ҳам ўтказилади.«Ўқитувчи» каналига уланиш учун 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEpYo1Zh_PcNoLVNcg