#Танлов
“Илҳом” мукофоти танловига ҳужжат қабул қилиш бошланди
Шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижоди ҳақида билим ва имкониятларингизга ишонасизми?Танловда иштирок этиб, ўзингизни синаб кўринг!
“Илҳом” мукофоти шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган
олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.
❇️ Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:
1️⃣-
ўрин –
“Spark” автомобили;
2️⃣-
ўрин –
30 млн. сўм пул мукофоти;
3️⃣-
ўрин –
15 млн. сўм пул мукофоти.
⚠️ Ғолиблар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдирланади.
✅ Танлов 2 босқичда ўтказилади:
👉 1-босқич –
ҳар йили 20 мартга қадар олий таълим муассасаси миқёсида саралаш босқичи;
👉 2-босқич –
ҳар йили 10 майга қадар асосий танлов босқичи ҳисобланади.
❗️
“Илҳом” мукофоти билан тақдирлаш ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун – 20 майда “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида амалга оширилади.
⏳ Шошилинг,
15 мартга қадар ОТМнинг ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларига ариза билан мурожаат қилинг!
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz |
Facebook |
YouTube