Канадада машиналар неча пул? Ўзбекистонга солиштирганда арзонми, қиммат?
Қуйидаги постда ўрта нархли машиналарни ўрганамиз.
Аввалдан айтишим керак, «Малибу» қиммат, «элитний» машина эмас. Уни Ғарбда оддий одам ўртача ойликка бемалол олиши мумкин. Бизда унинг ўта қимматлиги ва сотиб олиш қобилияти сабабли «зўр» машина деб қаралади.
Ўзбекистонда энг қиммат Chevrolet Malibu LTZ (3-позиция) 34 350 долларга тушяпти. Бу ерда ва қуйида АҚШ доллари назарда тутиляпти.
Канадада бу пулга Volkswagen Atlas (Россияда Teramont номи билан сотилади)нинг 2-позиция (жами 4та позиция)сини олиш мумкин.
Volkswagen'нинг Malibu'га нисбатан афзалликлари:
- йўлтанламас, 4×4
- сезиларли даражада каттароқ. Ҳатто Land Cruiser 200'дан эни ва узунлиги каттароқ
- 7 киши бемалол ўтиради
- барча замонавий «ақлли» функциялари бор: автоматик чироқлар ва ойна тозалагич, тўхтаганда моторнинг автоматик ўчиши ва ўт олиши (auto start-stop), динамик круиз-контроль, полосани ушлаш функцияси, ва ҳ.к.
1. Пулини дархол тўласангиз: 34 700 доллар
2. Кредитга олсангиз:
Кредит муддати: 5 йил
Йиллик фоиз ставкаси: 3,82%
Олдиндан тўлов: 0
Ойига: 635 доллардан
Айтайлик, сиз «Жентра»га деб 15 минг доллар йиғиб қўйгансиз. Ана ўша суммани олдиндан тўласангиз нима бўлади?
Олдиндан тўлов: 15 000 доллар
Ойига: 373 доллардан тўлаб борасиз
5 йилдан кейин машина ўзингизга қолади.
3. Лизингга олсангиз: (лизинг ҳақида батафсил)
Лизинг муддати: 5 йил
Рухсат берилган километраж: йилига 25 000 км (ундан ортиқ юрсангиз қўшимча тўлайсиз)
Йиллик фоиз ставкаси: 5,92%
Ойига: 475 доллар
Қолдиқ: 12 520 доллар. 5 йилдан сўнг машинани салонга қайтариб берасиз ёки ушбу суммани тўлаб, машинани ўзингизга олиб қоласиз.
Агар сиз «Жентра»га деб 15 минг доллар йиғиб қўйган бўлсангизчи?
Олдиндан тўлов: 15 000 доллар
Ойига: 182 доллар
Қолдиқ: 12 520 доллар (ўзгармайди)
Каналга обуна бўлиш👇
@moyguzar
Фикр мулоҳазалар учун👇
@moyguzar_bot