Олис қишлоқ ёшлари билан учрашув
2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида Ғузор туманида ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор амалий ишлари олиб борилмоқда.
Бугун, Ғузор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган Рустам Йўлдошев, маҳаллий депутатлар Нафиса Шукурова, Нодиржон Саидов, Камолиддин Камолов ҳам мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида тумандаги “Дўлтали” маҳалласида яшовчи ёшлар билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ўрганди.
Учрашувда 22 нафар ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этишиб, турли масалаларда мурожаат қилишди. Шундан 2 та мурожаат жойида ҳал қилинди. 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, қолган мурожаатларни ижроси бўйича чора-тадбир белгилаб олинди.
Ёшлар томонидан асосан кредит ажратиш, иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик учун ермайдони ажратиш борасида мурожаат қилишди.
Каналга обуна бўлиш👇
@moyguzar