Уч нафар руҳий хаста опа-сингилларига бағрикенглик кўрсатиб келаётган аёлнинг уйи таъмирлаб берилди
Ғузор тумани “Янгикент” маҳалласида яшовчи Искандарова Қўзигул опа 60 ёшни қаршилаган. Узоқ йиллардан буён Қўзигул опа ва унинг оиласи уч ногирон опа-сингилларнинг корига яраб келмоқда. Қўзигул опа ўтган йиллар давомида жигарлари Искандарова Қуйсин (опаси) ва сингиллари Искандарова Туйғун, Искандарова Каромат руҳий касал (ақли заиф) бўлишсада уларни ёлғизлатиб қўймади. Турмуш ўртоғи Ҳасан ака ҳам опанинг бу дардига шерик бўлди.
2 нафар фарзандини вояга етказган Қўзигул опа нафақада, турмуш ўртоғи Ҳасан ака эса фермер хўжалигида ишчи бўлиб ишлайди.
Опа-сингилларни парваришлаб келаётган бу оила ўз уйини таъмирлашга қолганда қўллари калталик қилиб қолган.
Вилоят ҳокими аҳоли мурожаатларини уйма-уй ўрганиш жараёнида 2019 йил 18 декабрда ушбу хонадонда бўлиб, таъмирталаб уйини таъмирлаб беришни ваъда қилган эди.
📸 М.Комилов.
Манба:@qashqadaryopress
Каналга обуна бўлиш 👇
@moyguzar