Qashqadaryo xabarlari ™ dan repost
Муаммони кўтариб чиқадиган фуқарога душманга қарагандек қарашни йўқотайлик!
Бугун вилоят ҳокимлигида Зойир Мирзаев раҳбарлигида танқидий руҳдаги йиғилиш ўтказилди.
- Пандемия даврида аҳоли мурожаатларини ҳеч бир ташкилот раҳбари тингламай қўйди, - деди вилоят ҳокими. - Шу сабабли Халқ қабулхоналари орқали мурожаатлар кўпайди. Аммо, унга ҳам жавоб беришда "ёлғон-яшиқ" ваъдалар беришдан чарчамадик. Муаммони ёзиб чиқадиган фуқарога душманга қарагандек қарашни йўқотайлик.
Бугунги кунда вилоятимиз Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиш бўйича Республикада биринчи, такрорий мурожаатлар бўйича иккинчи (Тошкент вилояти биринчи) ўринда бормоқда.
Йиғилиш якунида фуқаро мурожаатлари билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган масъулларга Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига асосан тегишли чоралар кўриш бўйича қарор қабул қилинди.
📸 М.Комилов.
https://t.me/qashqadaryopress