#Халқаро_ҳамкорлик
Малайзия институти Ўзбекистоннинг қадимий ва ноёб мероси тарғиботчисига айланади
✍
Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари делегациясининг Малайзияга ташрифи давомида Ислом тушунчаси ва цивилизацияси халқаро институтида мулоқот ташкил этилди.
🔰Суҳбат давомида Институт директори
Абдулазиз Бергҳоут Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар натижаларини юқори баҳолади.
Ушбу илмий муассаса Малайзияда алоҳида нуфузга эга институт бўлиб, бу ерда дунёнинг турли мамлакатларидан келган тадқиқотчилар ислом илм-фани, замонавий диний жараёнлар, қадимий қўлёзмаларга оид тадқиқотларни амалга оширадилар.
🟢Таъкидлаш керакки, Институт ўзининг ноёб архитектурага эга биноси билан Куала-Лумпур шаҳрида алоҳида ажралиб туради. У Испанияда жойлашган мусулмон меъморлигининг ноёб намунаси – Алгамбра (ал-хамро) асосида бунёд этилган. Бу ерда ислом илм-фанига оид минглаб қўлёзмалар сақланади. Улар орасида Беруний асарларининг қадимий нусхаларини кўриш мумкин.
✅ Институт директори Ўзбекистондаги халқаро тадқиқот марказлари билан биргаликда давра суҳбатини ўтказиш таклифини билдирди.
Шунингдек, А.Бергҳоут Институт имкониятларидан фойдаланиб, Малайзия илмий жамоатчилиги учун Ўзбекистоннинг қадимий ва бой тарихи, зиёрат туризми соҳасидаги салоҳияти ҳақида кўргазмалар, илмий семинарлар ва тақдимотлар ўтказиш истагида эканини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇
✅
Telegram | ✅
Facebook |
📷
Instagram |📹
Youtube|
🌐
Tik Tok| 🌍moturidiy.uz