Қалбни хотиржамликка олиб чиқиш йўли – шукроналик!
Ҳар кеча ухлашга ётишингиздан олдин миннатдорчилик билдиришни истаган инсонларингиз рўйхатини тузинг. Бу сизга одат бўлганида сиз янада уйғун ва хотиржам бўласиз. Сиз излаётган тинчлик ва хотиржамликни ҳис қиласиз.
❕Ҳар кунингиз учун миннатдорчилик билдиришни давом эттиринг.
Ўзингиз учун 5-10 дақиқа вақт ажратинг ва бугунги кунгача сизга берилган энг яхши нарсаларни
эсланг. Агар бирор эсда қоларли ҳодисалар рўй бермаган бўлса, сиз ўз ҳаётингиз, яқинларингиз борлиги, танаввул қилаётганингиз, соғлом фикрлашингиз, алмашиниб турган фасллар, гўзал табиат учун миннатдорчилик билдиришингиз мумкин.
❕Кундалик ҳаётимиздаги кичик бўлса ҳам қувончли нарсаларни қадрлашни ўрганамиз. Мисол учун:
❕Менга берилган янги кун учун – миннатдорман!
❕Самарали иш ҳафтаси учун – миннатдорман!
❕Ишдан олган ажойиб натижа ва фикрлар учун – миннатдорман!
❕Баҳорнинг нурли қуёши учун – миннатдорман!
❕Бажара олган барча ишларим учун – миннатдорман!
❕Ҳаётимдаги бахтли тасодифлар учун – миннатдорман!
❕Қувончли учрашувлар ва қизиқарли суҳбатлар учун – миннатдорман!
❕Яқинларимнинг ғамхўрлиги учун – миннатдорман!
❕Менинг ҳаётимдаги барча яхшиликлар учун – миннатдорман
❤
Telegram 🌐
instagram
📹
@psixologMadinanarkuzieva' rel='nofollow'>You Tube