СИНГИЛ ВА РАФИҚА— Ким бўпти ўзи у синглимга қўл кўтаради-
ган?! Ҳали кўрсатиб қўяман, — жаҳл отига минган
ака синглисининг кўкариб кетган қовоқларига қа-
раб баттар тутақди. Сўнг шарт ўрнидан турди.
— Қўйинг... — йиғлашда давом этарди сингил,
— Эримнинг ўзи жаҳли тез... — ҳозир ундан зорланиб турган аёл эрининг тарафини олди, — ҳализа-
мон кечирим сўраб келади.
— Қилғилиқни қиб қўйиб, кечиримини пи-
шириб есин! Мен синглимни хўрлатиб қўймайман.
Башарасига бир мушт тушириб, сўнг узр сўрага-
ним бўлсин!
— Ундай қилманг, — сингил мўлтираб келинойисига қаради.
— Дадаси... — тилга кирди аёли ҳам, — оилада
бўлиб туради...
— Сен аралашма!
— Ахир... — аёл ерга боққанча оҳиста сўзлади,
— менинг акаларим тўполон қилгани йўқ-ку...
Эркак беихтиёр аёлининг ёноғига қаради. Ҳалиям қизариб тургандек туйилди. Ўтган ҳафта
мастлигида «бунча кўп ичдингиз?» деб зорланган
аёлини қаттиқроқ туртиб юборганини эслади.
Кўзини яшириш учун деразадан ташқарига
боқди. Келинойисининг шамасини тушунган син-
гил ҳам аста тугунини кўтарди-да, уялганча хона-
дан сирғалиб чиқиб кетди.
Нодирабегим Иброҳимова@mittihikoyalar