Mabrur.uz dan repost
ЖАННАТ АҲЛИГА АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ САЛОМИ ҲАҚИДА
Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат аҳли ўзларига ваъда қилинган ноз-неъматлар ичида роҳат-фароғатда эканлар, баногоҳ, устларида бир нур пайдо бўлади. Шунда Аллоҳ таоло: "Ассалому алайкум, эй аҳли жаннат", дейди. Бу ҳол Аллоҳ таолонинг: "(Уларга) меҳрибон Парвардигор томонидан салом айтилур" (Ёсин, 58), деган сўзининг тасдиғидир.
Уни кўрганларида жаннатнинг барча неъматларини унутадилар, токи тўсилгунича шундай бўлади. Қачон Аллоҳ улардан тўсилса, Унинг нури ва баракоти улар билан қолади". "Баногоҳ устиларида..." деган сўздан мурод Аллоҳнинг олийлигидир. Зеро, Аллоҳ таоло жой ва манзилдан иборат макон билан сифатланмайди. У олийлик ва улуғлик жиҳатидан сифатланади. "Уни кўрганларида, жаннатнинг барча неъматларни унутадилар", деганида Аллоҳнинг жамолига қараш лаззати билан машғул бўлиб қолишлари тушунилади. Чунки Унинг жамолини кўришдан афзал нарса йўқ, Аллоҳ таолонинг тажаллисига ҳеч нарса баробар бўла олмайди. Агарда Аллоҳ таоло уларни собит ва боқий қилмаганида эди, уларга ҳам тоғ билан содир бўлган нарса воқеъ бўлур эди. Зеро, Аллоҳ таоло тоққа тажаллий қилган пайтда, у парча-парча бўлиб, қумга айланиб кетган эди.
"Қачон Аллоҳ улардан тўсилса", деганининг маъноси, Аллоҳ уларни унутиб қўйган жаннат неъматларига қайтарса ва улар яна ўзларига ваъда қилинган неъматлар ичида бўлиб, тайёрлаб қўйилган нарсалардан ором олишда давом этсалар, деганидир. Бироқ бу, улардан ғойиб бўлса улар Аллоҳни яна унутади ва кўришдан тўсилиб, жаннат неъматлари билангина кифояланадилар, дегани эмас. Аллоҳ таоло уларни унутган нарсаларига қайтаради, айни пайтда уларни бошқа кўриб бўлмайдиган қилиб тўсмайди. Бунга ҳадисдаги: "Унинг нури ва баракоти улар билан қолади", деган жумла далолат қилади.
Ҳикоя қилинишича, Мажнунга: "Лайлини сенга чақириб берайликми?" дейишди. "У менинг ёнимдамасмиди?" дея ҳайратланди Мажнун. Кейин ундан: "Лайлини яхши кўрасан-ми?" деб сўрашди. "Муҳаббат висолнинг уруғи. Менда эса, висол бўлиб ўтди. Мен Лайлиман, Лайли менман", деди у.
Жаннат васфи.
Имом Қуртубий.