Мирзақул бўлиш жоме масжиди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


жоме масжиди расмий канали
Диний- Маърифий ва Ижодий канал
Сизга оз бўлсада исломни танитаётганимиздан ҳурсандмиз.
 Ислом дини Aҳли Суннага Aллоҳ мадаткор бўлсин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#ТЕЗКОР ВА #ФОЙДАЛИ #ХАБАР.

Азиз мухлислар биламизки хозир биз хижрий йил ҳисоби билан муборак ражаб ойида турибмиз. Орамизда бу ойни киришидан олдин интизорлик билан кутганларимиз хам бор. Мана шу ойда бажариладиган энг улуғ ибодатлардан бирини бугунги кеча (26 - январдан 27 - январга ўтар кечаси) да амалга оширишимиз олий бахт ва савоб ҳисобланади.

Бу кеча ҳақида бизнинг шайхул машойихимиз Ҳофиз, Жалолуддин Суютий Рохматуллохи алайҳ ўзларининг «Жоми ул кабир» китобларида қуйидаги ҳадиси шарифни зикр қиладилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалам айтадилар.
«Ражаб ойида шундай кеча бордурки, бу кечада амал қилган киши учун юз йиллик ҳасанот ёзилур.
Бу кеча ражабдан уч кун қолганда (яъни йигирма еттинчи кечаси) бўлур.


Кимки шу кечада ўн икки ракат намоз ўқиса, хар бир ракатига сураи Фотиха ва Қуръони каримдан бир сура қироат қилса, хар икки ракатда ташаххуд ўқиб, якунида салом берса (яъни 12-ракаъатдан сўнг салом беради).
Намоздан сўнг:
100 марта "Субҳаналлоҳ валхамду лиллах вала илаха иллаллоху валлоху акбар"
100 марта истеғфор
100 Марта саловат айтса
Шундан кейин ўзи учун дунё ва охират ишларида хохлаган нарсани сўраб дуо қилса ва рўзадор холда тонг оттирса, Аллох таоло барча дуоларини ижобат айлагай магар гунох хақидаги дуолар ижобат қилинмас»


📚 «Аладаб фи ражаб»
🖌 Мулла Алий улқорий

Яқинларингизга хам ушбу хабарни етказинг. Аллох барчамизга ушбу кечанинг фазилати ва барокатидан насиб қилсин!

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


​​НОТЎҒРИ САВДОДА ТОВАРНИ СОТУВЧИГА ҚАЙТАРИШ
#савдо

❓1535-CАВОЛ: Мен бир танишимга бир йилдан кейин янги Дамас автомашинаси олиб бериш шарти билан миниб юрган Дамас машинамни бердим. Кейин билсак, бу келишувимиз тўғри бўлмаган экан. Савдони бузиб, машинамни қайтиб олишим керак экан. Танишим эса Дамасни ўша вақтдаёқ 7500 га сотиб юборган. Шу боис ўзини қайтариб бера олмайди. Аммо ҳозирги кунда ўша ҳолатдаги Дамас бозорда 5500 бўляпти. Биз қандай йўл тутайлик. Агар пулини олсам, 7500 ни оламанми ёки 5500 ни олайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу тузилган савдо келишуви ҳақиқатда нотўғри тузилган ҳамда буни фосид (шаръий қоидаларга зид) савдо дейилади. Фосид савдонинг ҳукми эса, икки томон савдони бузиб, олган нарсаларини дарҳол ўз эгаларига қайтаришдир. Агар харидор сотиб олган товарини сотиб юборган ёки бошқа шаклда йўқотган бўлса, қийматини тўлайди. Қийматини тўлашда товарни қабул қилиб олган кундаги қиймати эътиборга олинади. Шунга кўра саволдаги ҳолатда агар Дамаснинг бозор қиймати биринчи харидор қабул қилиб олган кунда 7500 бўлса, шу қийматни олади. Аммо анашу кундаги дамаснинг ҳақиқий қиймати 7500 юқори ёки кам бўлса, нарх-наводан хабардор кишилар иштирокида ҳақиқий қиймати белгиланади ва шу қийматни олади. Бу масалани ўзаро розилик билан маълум бир суммага келишиш ёки ўрнига бошқа бир товар бериш орқали ҳал қилса ҳам бўлади (“Раддул муҳтор”, “Жавҳаратун наййира” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНДЛАР ОМОНАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


ҚУРЪОН ИЛА

Айтамиз ҳамду сано Қуръон ила.
Айлагаймиз илтижо Қуръон ила.
Истагайдирмиз шифо Қуръон ила.
Оқибат келса қазо Қуръон ила,
Бош қўярмиз ер аро Қуръон ила.

Жаҳлу зулм ичра эди инсоният,
Ўйламасди не меҳр, иффат, уят,
Холиқин билмасди, йўқ бир маърифат,
Айш учун эрди аёл зоти фақат,
Келди шунда Мустафо Қуръон ила.

Келди-ю, оламни ҳаққа чорлади,
Зулму шаҳват бутларини хорлади,
Кун мисоли олам узра порлади,
Кимки ул зот сўзларини корлади,
Бўлдилар, бас, муқтадо Қуръон ила.

Тингла, банда, келди Роббингдан бу нур!
Уйғон энди, этмагин кибру ғурур.
Фитратинг ‒ бу пок динга юзни бур,
Икки дунё ичра топгайсан сурур,
Ҳам кўрарсан рўшно Қуръон ила.

Лафзу маъноси унинг мўъжиз эрур,
Ҳукму иршод бобида тенгсиз эрур,
Ўхшашин битмоққа халқ ожиз эрур,
Гар усиз ўтса ҳаёт, ночиз эрур,
Ҳосил ўлгай муддао Қуръон ила.

Билки, ҳар ким бўлса одам миллати,
Унга Қуръон Холиқингнинг ҳужжати,
Бунга масъулдир Муҳаммад уммати,
Йўқса битмасдир бу дунё кулфати,
Барча иш бўлгай расо Қуръон ила.

Одам ўғли, кўр не келди сенга жоҳ,
Оилада жуфтинг вазир, сен эрса шоҳ,
Барчаси хизматда сенга хайрхоҳ,
Сен уларга меҳрибон пушту паноҳ,
Барча бу иззат санга Қуръон ила.

Эй аёл, муслимасан, маҳжубасан,
Холиқу махлуққа тенг маҳбубасан,
Бил, ҳаё, иффат-ла сен марғубасан,
Хулқу одобинг била матлубасан,
Барча бу хислат санга Қуръон ила.

Тингла, халқим, дарду дил изҳорларим,
Сен учундир барча йўқ-у борларим,
Хоҳ қабул эт, хоҳ рад эт зорларим,
Сақламай сендан сиру асрорларим,
Айтайин борин расо Қуръон ила.

Аввало Одам ато фарзандисан,
Ҳам Бухорий, Термизий дилбандисан,
Бобиру Темурнинг аржумандисан,
Яъни Ислом умматин бир бандисан,
Барчаси бўлмиш раво Қуръон ила.

Қанчалар юксакдир аждодинг сенинг!
Яшнатиб дунёни и(й)жодинг сенинг!
Лол этиб оламни бунёдинг сенинг!
Келди «Устоз халқ» деб отинг сенинг,
Тарихинг топмиш зиё Қуръон ила.

Айлади номинг улуғ аждодларинг,
Ўйлагин не дер сени авлодларинг!
Фойда бермас ҳеч бино-бунёдларинг,
Ўтмас узринг, битмагай фарёдларинг,
Этмасанг бурчинг адо Қуръон ила.

Кел, элим, Қуръон тиловат айлагил,
Ғамни қўй, бир зум ҳаловат айлагил,
Ҳам тадаббур, фикри оят айлагил,
Икки дунёингни жаннат айлагил,
Ҳам мудом этгин дуо Қуръон ила.

Шукрким, юртинг бугун озод эрур,
Ҳар жиҳатдан кун сайин обод эрур,
Душманинг хомуш ва дўстинг шод эрур,
Сенга мендан ушбу дилсўз ёд эрур:
Бўл ҳамиша ошно Қуръон ила.

Қутлагай байрам билан ўғлинг Ҳасан,
Яъни Қуръон базми ‒ қутлуғ анжуман,
Не муборак халқ бу, ушбу Ватан!
Сен учун бўлсин фидо минг жону тан,
Сенга таъзимлар бажо Қуръон ила.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
04.25.2017


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


#kun_ibrati..🖌

Энг кичик ва энг қайғули қисса:

Бир киши дўстлари билан доим маъсиятда юрар эди, У вафот этди ва жаҳаннамга тушди, у ерда дўстларини топа олмади.. Барча дўстлари унинг вафотидан кейин тавба қилишга улгуришган эди.!

"Ниҳоят улардан бирига ўлим келган чоғда дейди: «Роббим, мени қайтаргин. Шоядки, тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам». Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир",

✅Муъминун сураси, 99-100 оятлар.


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Исро ва меърож хотирасида тўпланувчилар эътиборга олмаётган муаммолар»

Имом Бутий
✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов.


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Юнус алайҳиссалом денгиз тубида, кит қорнида Аллоҳга дуо қилган ёлғиз инсондир.

Аллоҳ унинг дуосини қабул қилиб, унга нажот берди. Ва бу дуони мусулмонларга фазилат қилиб берди. Кимки Юнус алайҳиссаломнинг дуоси билан дуо қилса, ўша мусулмондаги зарар кетиб, ғам-андуҳи арийди.

«Зулматларда туриб: «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Ўзинг поксан! Албатта, мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди. Бас, унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё сураси, 87-88-оятлар).

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Саловотнинг бешта фойдаси:

1. Битта саловот айтганга ўнта ҳасанот ёзилади.
2. Битта саловот айтганнинг ўнта гуноҳи ўчирилади.
3. Саловот айтиб бошланган дуонинг қабул бўлишига умид ортади.
4. Саловот Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафотларига сабабчи бўлади.
5. Саловот гуноҳларнинг ўчирилишига сабаб бўлади.

«اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».

«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН: Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил 26-январь.


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Мақсад кўп... Лек, умр қисқадир..!
Ҳар бир ўтаётган вақтимиздан унумли фойдаланишимиз эса ўзимизга боғлиқдир!

🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги тонгга барчамизни соғ-омон етказсин!

Хайрли тун азизлар!
Аллохнинг панохида бўлинг!

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

– Она сизни дунёга тақдим қилади.
– Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади.
– Она сизга яхши ҳаёт улашади.
– Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади.
– Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади.
– Ота очликнинг қадрини ўргатади.
– Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради.
– Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради.
– Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади.
– Ота йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади.
– Она оёқда қандай юришни ўргатади.
– Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади.
– Она камолот ва гўзалликни акс эттиради.
– Ота воқеълик ва жиддийликни акс эттиради.
Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз. Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг. Доим ота онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг. Доимо:
«Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айтинг.
Эй оламлар робби! Икковларини мағфират айлаб, уларга жаннатни маскан қил!



https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


#Асма_ул_ҳусна▫️🤍

12. 〰Ал‑Холиқ〰

Холиқ - Асли ва ўхшаши йўқ нарсаларни аниқ бир ўлчовлар билан яратувчи. У зотда махлуқи йўқлигида ҳам Холиқлик маъноси мавжуддир. Аллоҳ махлуқлар вужудга келтирилишидан олдин Холиқ деган васфга эга эди. У халойиқни халқ қилганидан бошлаб Холиқ исмини олгани йўқ. Холиқ мутлақ вужудга келтирувчидир.

«Эй одамлар! Сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки тақводор бўлсангиз» (Бақара сураси, 21‑оят).

Ушбу оятдан фақат ва фақат Ал‑Холиқ сифатли Зотгагина ибодат қилиш лозимлиги аён бўлади. Холиқдан бошқага ибодат қилинмайди. Агар инсон ибодатда Холиқдан бошқа зотга юзланса, тўғри йўлдан оғиб кетади. Фақат Холиққа ибодат қилсанг, бу ибодат сабабли бахтиёр бўласан. Ибодат қилсанг, У Зотнинг азобидан нажот топасан. Ибодат қилсанг, ҳаётингда ҳам, ўлимингдан кейин ҳам ютуққа эришиб, жаннатга кирасан ва абадий бахт‑саодатни қўлга киритасан. Демак, коинотда ибодатга лойиқ бирдан‑бир Зот бор, ўша Зот ибодат қилиб, итоат қилишинг даркор. Ўша Зот – ал‑Холиқ сифатига эга бўлган Аллоҳдир.

Ал‑Холиқ деб барча нарсани, олдин бўлмаган нарсаларни йўқликдан пайдо қилган, яратган Зотга айтилади. Бу сўз баъзан инсонга нисбатан ҳам мажозий маънода ишлатилади, яъни инсон ҳам мавжуд нарсалардан янги бир нарсани ясайди. Аммо табиийки, илгари мутлақо бўлмаган нарсаларни, еру‑осмонларни яратиш билан бор нарсалардан янги нарса ясашнинг орасида катта фарқ бор. Демак, Аллоҳ таоло йўқ нарсани, йўқ жойдан, илгари мавжуд бўлмаган нарсаларни яратувчи Зотдир. Инсон эса бор нарсалардан янги нарса ясайди, холос. Инсон яратувчи эмасдир.

«Эй одамлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг! Аллоҳдан бошқа сизларга осмон ва ердан ризқ берадиган холиқ борми? Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаён кетмоқдасиз?!» (Бақара сураси, 3‑оят).

Ал‑Холиқ исмининг шаръий маънолари:

1. Тўғри ўлчовли Зот.

2. Аввал намуна бўлмагани ҳолда йўқдан бор қилувчи Зот.

3. Ишларнинг тақдирини белгиловчи ва уни амалга оширувчи Зот.

Эй инсон! Сен ҳам Аллоҳга итоат қилсанг, демак, нафсингни яхши кўрар экансан. Чунки Аллоҳ Хобир – хабардор Зотдир. У Зот сенга: «Тилингни тий, мақоминг улуғ бўлади. Ишончли ва омонатдор бўл, одамлар сенга ишонади. Кўзингни номаҳрамлардан сақла, хотининг билан бахтли яшайсан. Кирим даромадингни ҳалолдан топ, Аллоҳ мол‑мулкингга барака ато қилади», деган.

«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур» (Исро сураси, 9‑оят).

«Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф ҳам йўқ, улар маҳзун ҳам бўлмаслар» (Бақара сураси, 38‑оят).

«Мендан сизларга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас» (Тоҳа сураси, 123‑оят).

Гапнинг хулосаси шуки, агар сен нафсингни яхши кўрсанг, ал‑Холиқ сифатига эга бўлган Яратувчининг таълимотларини ҳаётингга татбиқ қил, шунда икки дунёнинг бахт‑саодатига мушарраф бўласан.

«Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибди» (Аҳзоб сураси, 71‑оят).

Аллоҳ таоло барчамизга Ўзининг ал-Холиқ сифати билан таважжуҳ айлаб, ҳақ йўлига ҳидоят қилсин, умримизни Ўзининг тоат-ибодатида ўтказишни насиб этсин!


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ХУРОФОТЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


ИСТИНЖО ҚИЛА ОЛМАГАН КИШИНИНГ ҲУКМИ
#таҳорат

❓23-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Ота ёрдамга муҳтож бўлиб таҳорат қила олмаса, ўғил отанинг авратига қараши жоизмас, шунинг учун бошқа кишини ёллаб ёрдам бериш керак, дейишди. Бу масалага қандай жавоб берилади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Динимиздаги асосий қоидалардан бири шуки, Аллоҳ таоло бандаларига кучлари етадиган ишни буюради. Уларга тоқатидан ташқари мажбурият юкламайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا

“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди...” (Бақара сураси, 286-оят).

Бошқа бир оятда эса:

وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ

“... (Аллоҳ) динда сизларга бирор ҳараж (қийинчилик) қилмади”, дейилган (Ҳаж сураси, 78-оят).

Ибодатларда ҳам банда имкон даражасида ҳаракат қилади. Масалан, туриб намоз ўқий олмаса, ўтириб ўқийди. Ўтириб ўқий олмаса, ётиб ўқийди ва ҳаказо.

Сиз сўраган масала ҳақида “Фатавои Ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Таҳорат қила олмайдиган касал кишининг хотини ёки чўриси бўлмаса, лекин ўғли ёки ака-укаси бўлса, уни таҳорат қилдириб қўяди. Истинжо қилдирмайди, чунки (ўғил отасининг) жинсий аъзоларини ушлаши мумкин эмас. Ундай кишидан истинжо соқит бўлади. “Муҳит”да шундай дейилган. Таҳорат қила олмайдиган аёлнинг эри бўлмаса, лекин қизи ёки синглиси бўлса, уни таҳорат қилдириб қўяди. Ундан истинжо соқит бўлади. “Фатаво Қозихон”да шундай келтирилган”.

Демак, ўзи истинжо қила олмайдиган эркакнинг фақат хотини, аёлнинг эса фақат эри истинжо қилдириб қўйиши мумкин. Хотини бўлмаган кишини хоҳ ўғли бўлсин, хоҳ ёлланган бегона киши бўлсин, истинжо қилдира олмайди. Бундай ҳолатда истинжо соқит бўлади. Лекин таҳорат қилдириб қўяди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.



https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


ОИЛА АъЗОЛАРГА ТАъРИФ

Ота...
Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.

Она...
Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси чексиз бахт, бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.

Эр...
Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўртасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.

Аёл...
Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.

Ўғил...
Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.

Қиз...
Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.

Ака - ука...
Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!

Опа - сингил...
Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!
Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!


Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уларни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб боқий бахтдан бахра олиб яшанг!

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


#Кун_дуоси🌙

لا إِلَٰهَ إِلَّآ أَنتَ سُبۡحَٰنَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ ٱلظَّلِمِينَ 🌷

"Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн".

✏️ Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Поксан. Мен эса золимлардан бўлдим.

Саъд ибн Абу Ваққос ▫️дан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ ▫️: «Катта балиқнинг қорнида Роббиларига илтижо қилган Зиннуннинг (Юнус алайҳиссалом) дуолари:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِيْنَ

«Лаа илаҳа иллаа анта субҳанака инний кунту миназ-золимийн», эди. Бирор мусулмон киши мана шу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», дедилар.

📃Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта, мен золимлардан бўлдим.

📖Имом Термизий ривояти.

Ғамга ботиб қолган кишининг: «“...Ла илаҳа илла анта субҳанака инни кунту миназ золимин” – “...Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим...» (Анбиё, 87), оятини ўқиб, Аллоҳдан ёрдам сўрамаган кишидан ажабланаман.

Чунки бу оятдан кейин: «Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз” (Анбиё, 88), дейилган.

Ушбу дуони доимо айтинг, чунки унинг аввали тавҳид, ўртаси тасбеҳ, охири эса истиғфордир!


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.