Jizzax viloyati prokuraturasi dan repost
Мирзачўл туманида сайёр қабул
Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашходжаев томонидан Мирзачўл тумани, “Боғбон” қ.ф.й.да жойлашган “Ўзбек-қозоқ маданият маркази” биносида аҳоли ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда вилоят Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи, туман сектор раҳбарлари, вилоят ва тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирок этишди.
Қабулда фуқаролар кредит олишда амалий ёрдам бериш, ер ажратиш, суд қарорининг ижроси лозим даражада таъминланмаётганлиги, соғликни сақлаш ва шу каби қатор масалаларда мурожаат қилдилар.
Келиб тушган 75 та мурожаатдан 32 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатларнинг қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Тадбир давомида, “Ёшлар дафтари”га киритилган 10 нафар ёшларга имтиёзли кредит олишлари учун, 14 нафарига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун субсидия ажратилиши ҳақида сертификат ҳамда 20 нафарига ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экин экишлари учун 1 млн. сўмдан нақд пул маблағлари топширилди.
@jizzaxviloyatprokuraturasi