Koronavirus Info❗Uyda qoling❗


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Manba: @ koronavirusinfouz
Ushbu kanal original kanaldan nusxa sifatida olingan.
Aloqa uchun: @bot_askcoronauz
71 276-49-66 yoki
1003 qisqa raqamiga murojaat qilishingiz mumkun

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Times.uz dan repost
⚡️⚡️ Ўзбекистон ҳукумати вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда

💉Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати ҳозирда коронавирусга қарши вакцина сотиб олишга маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳукумат эмлаш масаласи устида ишламоқда.

🔬 «Бир қатор давлатлар, шу жумладан Хитой бизга вакцинанинг клиник синовларида иштирок этишни таклиф қилди. Ҳозирда ҳамкасблар синовларда иштирок этиш ёки барча синовлар муваффақиятли якунлангандан сўнг вакцинани сотиб олиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишмоқда.

☝️ "Шунингдек, биз Россия вакцинасини ҳам ўрганмоқдамиз. Биз аҳолини эмлаш учун препаратларни ўз вақтида сотиб олишга тайёрмиз», – деди у.

🤝 Баҳодир Юсупалиевнинг қўшимча қилишича, Россия вакцинаси бўйича мутахассислар ва ҳукумат даражасидаги муҳокамалар жараёни давом этмоқда.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 559 498 (+ 8 650)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 265 971 (+ 5 545)
⚡️Вафот этганлар ➖26 951 (+ 113)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 025 505 (+5 195)
2. 🇺🇦 Украина ➖135 894 (+ 2 107)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖106 361 (+ 136)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 72 859 (+ 196)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖44 783 (+ 134)
6. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 44 403 (+ 87)
7. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 43 775 (+ 299)
8. 🇲🇩 Молдова ➖ 39 797 (+ 324)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 37 329 (+ 137)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖8 792 (+ 35)

📎 Манба: Worldometers

👉
Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 559 498 (+ 8 650)
⚡️Выздоровевших ➖
1 265 971 (+ 5 545)
⚡️Погибших ➖26 951 (+ 113)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 025 505 (+5 195)
2. 🇺🇦 Украина ➖135 894 (+ 2 107)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖106 361 (+ 136)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 72 859 (+ 196)
5. 🇦🇲 Армения ➖44 783 (+ 134)
6. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 44 403 (+ 87)
7. 🇺🇿 Узбекистан ➖43 775 (+ 299)
8. 🇲🇩 Молдова ➖ 39 797 (+ 324)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖37 329 (+ 137)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖8 792 (+ 35)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 27 292 585 (+ 240 420)
⚡️Соғайганлар ➖ 19 377 268 (+ 221 330)
⚡️Вафот этганлар ➖ 887 554 (+ 4 378)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 6 460 250 (+ 31 110)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 4 204 613 (+ 93 774)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 137 606 (+ 14 606)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 025 505 (+ 5 195)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 689 977 (+ 6 275)
6. 🇨🇴 Колумбия ➖ 666 521 (+ 8 065)
7. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 638 517 (+ 1 633)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 634 023 (+ 10 933)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 517 133 (+ 0)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 478 792 (+ 6 986)

📎 Манба: Worldometers

👉
Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖
27 292 585 (+ 240 420)
⚡️Выздоровевших ➖ 19 377 268 (+ 221 330)
⚡️Погибших ➖ 887 554 (+ 4 378)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖6 460 250 (+ 31 110)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 4 204 613 (+ 93 774)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 137 606 (+ 14 606)
4. 🇷🇺 Россия ➖1 025 505 (+ 5 195)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 689 977 (+ 6 275)
6. 🇨🇴 Колумбия➖ 666 521 (+ 8 065)
7. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 638 517 (+ 1 633)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 634 023 (+ 10 933)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 517 133 (+ 0)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 478 792 (+ 6 986)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
⚡️Уч ҳудудда коронавирусга чалинган 112 бемор рўйхатга олинди. Жами беморлар сони 43 775 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍103 нафари
Тошкент шаҳрида,

📍7 нафари Тошкент вилоятида,

📍2 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
⚡️Соғлиқни сақлаш вазирлиги дезинфекция тунеллари — коронавирусга қарши курашишда фойдасиз эканини маълум қилди.

Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разиқова бундай туннелларинг инсон организмига зарарли томонлари ҳақида сўзлаб берди:

«Дезинфекция чораси сифатида хлорли эритмалардан фойдаланишни дунё давлатлари тажрибадан ўтказишди. Америкалик экспертларнинг таъкидлашича, кўчаларни дезинфекция қилиш ва дезинфекция туннелларидан кенг фойдаланиш кўпроқ инсонларни ваҳимага тушмаслиги ёки уларни тинчлантириш мақсадида амалга оширилган. Ва, шуни айтиш лозимки, ҳанузгача бунинг самараси исботланмаган.

❌ Дезинфексия туннелларида фойдаланиладиган хлорли эритмалар тиббиётда жуда кўп йиллардан бери ишлатилади ва унинг инсон организмига хатарли таъсири жуда кучли.

♦️Кун давомида ишлаб турган туннелдан бир киши қайта-қайта ўтишига тўғри келиши мумкин. Давомий ишлатилган ҳар бир кимёвий модда инсон организмида аллергик ҳолатларни келтириб чиқаради. Аллерголок Илмира Разиқова бунинг асоратлари ўта хавфли тус олиб кетишидан огоҳлантиради.

📌Мутахассиснинг айтишича, бу юқори нафас йўлларининг енгил қизаришидан то енгил куйишгача бўлган холатларни чақиради. Бунинг натижасида инсонда аллергик ринит, коньюктивит, бронхит ва ҳаттоки оғир касаллик ҳисобланувчи – бронхиал астмага олиб келиши мумкин.

✅ Мактаблар фаолиятини қайта тиклаш масаласи ўртага чиққанда, болаларнинг соғлигига салбий таъсирлари инобатга олиниб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги таълим муассасалари олдида дезинфекция туннелларини ўрнатиш қатъиян ман этилишини таъкидлаган эди.

❗️Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бундай туннелдарнинг самарадорлиги исботланмаганлигини билдирди.

📌— Дезинфекция туннелларини метро ёки бошқа муассаса бинолари олдида ўрнатилиши шарт эмас, деб ҳисоблаймиз, — дейди аллерголог Илмира Разиқова. Ҳозирда бундай нотўғри профилактика кўз коньюктиваси ва юқори нафас аъзоларининг аллергик шикастланишига сабаб бўлмоқда.

Кириш жойларида туннеллар ўрнига
:

✔️ ўзаро масофани сақлаш,

✔️ иситмани ўлчаш,

✔️ қўлларга антисептик билан ишлов беришни
йўлга қўйилгани мақсадга мувофиқ.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
Вирус блокаторлари қай даражада вирусдан ҳимоялайди?

🇯🇵 Вирус блокаторлари бу Японияда ўйлаб топилган индивидуал бейджлар хисобланади.

🌀Яратувчилар тасдиқлашича блокатордаги хлор диоксиди кишилар атрофидаги ҳавони зарарсизлантириб, бактерия, вирус ва замбуруғлардан тозалайди.

⛔️Аммо бу бейджиклар одамлар атрофидаги ҳавони ҳақиқатдан ҳам зарарсизлантириши тўғрисида илмий тасдиқлар мавжуд эмас.

Наргиза Нуруллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
🦠Коронавирус касаллиги профилактикасидаги эҳтиёт чоралари:

❗️Қўлларни мунтазам равишда спирт асосидаги (спирт концентрацияси камида 70% бўлган) восита билан ишқалаб, яхшилаб артиш ёки қўлларни оқаётган сув ва совун билан камида 20 сония давомида ювиш зарур.

🔹 Ниқобларни кийинг. Уларни ҳар 2-3 соатда алмаштиринг.

✔️Жисмоний масофани сақлаш мумкин бўлмаган жойларда, масалан, жамоат транспортида, дўконларда ёки бошқа тор жойларда, сиз инфекцияга қарши ҳимоясиз бўлиб қоласиз.

🔹Бошқа одамлар билан орангизда камида 2 метр масофани сақланг.

✔️Кимдир йўталганда, аксирганида ёки гапирганда, у таркибида вирус бўлиши мумкин бўлган майда суюқлик томчиларини сачратади. Агар сиз жуда яқин турган бўлсангиз, сиз COVID-19 вируси бўлган томчилар билан нафас олишингиз мумкин.

🔹 Одамлар гавжум жойларга боришдан сақланинг.

✔️Кўпчилик орасида сиз COVID-19га чалинган бирон кимса билан яқин мулоқотда бўлишингиз эҳтимоли кўпроқ, ва сиз 2 метрлик жисмоний масофани сақлашингиз қийин бўлади.

🔹 Кўз, бурун ва оғизга тегмасликка ҳаракат қилинг.

✔️ Қўллар кўплаб сиртларга, шу жумладан вируслар қўнган юзаларга ҳам тегишади. Агар қўлларингиз билан кўзингизга, бурнингизга ёки оғзингизга тегсангиз, вирус танангизга кириши мумкин.

🔹 Йўталаётганда ёки аксирганингизда, сиз ва бошқалар оғзингиз ва бурунингизни эгилган тирсак ёки бир марта ишлатиладиган салфетка билан ёпганингизга ишонч ҳосил қилинг. Кейин ишлатилган салфеткаларни дарҳол ташланг ва қўлингизни ювинг.

✔️Томчилар вирусни тарқатади. Ушбу кўрсатмаларга амал қилиб, сиз атрофингиздаги одамларни грипп ва COVID-19 каби вирусли касалликлардан ҳимоя қиласиз.

🔹Агар сизда йўтал, бош оғриғи, иситма каби енгил аломатлар бўлса ҳам, уйда бўлинг. Зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилинг ёки шифокор билан телефон орқали маслаҳатлашинг.

✔️Бошқа одамлар билан мулоқотдан сақланиш орқали сиз уларни ўзингизда бўлиши мумкин бўлган COVID-19 ва бошқа вируслардан ҳимоя қиласиз.

🔹 Агар сизда иситма, йўтал ва нафас қисилиши бўлса, тиббий ёрдамга мурожаат қилинг ва шифокор кўрсатмаларига риоя қилинг.

✔️Олдиндан қилинган қўнғироқ сизнинг шифокорингизга сизни тезда керакли тиббий муассасага йўналтиришга имкон беради. Ушбу усул ҳам сизни ҳимоя қилади ҳамда вируслар ва бошқа инфекциялар тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

〰️〰️〰️〰️〰️

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 26 472 012 (+ 289 204)
⚡️Соғайганлар ➖ 18 664 866 (+ 217 678)
⚡️Вафот этганлар ➖ 873 229 (+ 5 867)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 6 335 244 (+ 44 507)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 046 150 (+ 44 728)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 3 936 747 (+ 83 341)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 009 995 (+ 4 995)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 670 145 (+ 6 708)
6. 🇨🇴 Колумбия ➖ 641 574 (+ 8 235)
7. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 633 015 (+ 2 420)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 616 894 (+ 5 937)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 488 513 (+ 8 959)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 451 198 (+ 12 026)

📎 Манба: Worldometers

👉
Коротко о главном UZ

〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖
26 472 012 (+ 289 204)
⚡️Выздоровевших ➖ 18 664 866 (+ 217 678)
⚡️Погибших ➖ 873 229 (+ 5 867)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖6 335 244 (+ 44 507)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 046 150 (+ 44 728)
3. 🇮🇳 Индия ➖ 3 936 747 (+ 83 341)
4. 🇷🇺 Россия ➖1 009 995 (+ 4 995)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 670 145 (+ 6 708)
6. 🇨🇴 Колумбия➖ 641 574 (+ 8 235)
7. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 633 015 (+ 2 420)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 616 894 (+ 5 937)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 488 513 (+ 8 959)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 451 198 (+ 12 026)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
Бугун маълумотлар жуда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

✅ «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни доим биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.


Times.uz dan repost
⚡️Бир кечада яна 106 кишида коронавирус қайд этилди. Жами беморлар сони 42 903 нафаврга етди

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍70 нафари Тошкент шаҳрида,

📍16 нафари Тошкент вилоятида,

📍10 нафари Наманган вилоятида,

📍7 нафари Самарқанд вилоятида,

📍3 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
⚡️Коронавирус инфекцияси бўйича сўнгги икки ой ичидаги энг паст кўрсаткич қайд этилди!

📉Бугун 257 ҳолатда коронавирус касаллиги қайд этилди.

🔺Шунингдек, Республика бўйлаб 8 та ҳудудда жами 293 нафар бемор соғайди. Даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

🔻Беш нафар бемор эса ушбу инфекция туфайли вафот этди.

🦠 Тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 287 нафар бемордан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
❗️Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда COVID-19 пандемияси сабабли юзага келган салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида “Бизнес-клиника” лойиҳасини амалга оширмоқда.

☎️ Шу кунга қадар лойиҳа доирасида 1094 рақамли ягона колл-центр орқали 1000дан зиёд тадбиркорлар бепул юридик ва бизнес консультациялар олишди.

📊 Янги чиқаётган қонунларга бағишланган турли-ҳил инфографикалар ва тадбиркорлар учун қизиқ бўлган бошқа маълумотлар телеграм-каналга доимий равишда жойлаштирилмоқда.

👉 Телеграм-каналга аъзо бўлинг:
t.me/biznes_klinika

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
Қандай ҳолатда мактаб ёки синф хонаси карантинга олиниши мумкин?

🚿Битта синфда 3 нафар ўқувчида коронавирус аниқланган тақдирда синф Санитария эпидемиологик осойиштлик маркази томонидан карантинга олинади ва мактабда дезинфекция тадбирлари амалга оширилади.

🌀Жами синфлар сонидан ёки ўқитувчи-ходимлар жами сонидан 10 фоизида тест натижалари ижобий натижани кўрсатганда мактаб карантинга олинади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Пандемия шароитида мактабда санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш учун шароит бўлмаса қандай йўл тутилади?

⚡️Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан бирор мактаб санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди деб топилса, ушбу мактабда анъанавий таълим бошланишига йўл қўйилмайди, яъни ўқувчиларнинг таълим олиши масофавий тарзда амалга оширилади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.
Манба: @aoka_uz

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
Пандемия шароитида мактабларда анъанавий таълим жараёни қай тарзда ташкил қилинади?

⚡️Пандемия шароитида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди.

⏰Унга кўра, дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади.

📈Болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишларини олдини олиш мақсадида дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади.

🕗1-4 синфлар мактабга соат 08:00 гача, 5-8 синфлар соат 08:30 гача ҳамда 9-11 синфларнинг келиши соат 09:00 гача алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади.

🔘 Дарслар “Синф системаси”да олиб борилади, яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади.

👩🏻‍💼Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси ёнида кутиб олинади ҳамда кузатилади.

❌ Ота-оналарнинг мактабга кириб чиқиши тақиқланади.

🌀 Дарслар оралиғидаги танаффуслар вақтида қўнғироқ чалинмайди, синф хоналари кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади.

〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.

Манба:
@aoka_uz

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
Ота-она фарзандини уйда онлайн ўқитишни хоҳласа қаерга мурожаат қилиши керак?

📢 Ота-она фарзандини масофавий таълим шаклида ўқитиш қарори ҳақида ўқитувчисини огоҳлантириши кифоя бўлади.

Бунинг учун ота-онадан ҳеч қандай ёзма ҳужжат талаб этилмайди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
❓ Коронавирусдан эмас, бошқа сабаблар билан вафот этган шахсларни дафн этишда гўрков ва майитни қўювчи шахс махсус кийимда бўлиши керакми? Мутахассис изоҳ берди.

〰️〰️〰️〰️
БАТАФСИЛ 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
⚡️Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева энг муҳим саволларга жавоб қайтарди.

❓Коронавирус юқтириб олган болаларда "Кавасаки синдроми" аломатлари пайдо бўлаётгани ҳақида маълумот беринг? Батафсил

❓Мактаб ошхоналари фаолиятига рухсат бериладими? У қандай талабларга жавоб бериши керак? — Батафсил

❓Агар синфда коронавирусга чалинган бола аниқланса ва бу таҳлилларда тасдиқланса, қандай чора кўрилади? — Батафсил

❓Ўқувчи коронавирус инфекцияси билан касалланиб тузалган бўлса мактабда қайта зарарланмайдими? — Батафсил

❓Мактабга фарзандини кузатаётган ота-оналар қандай тиббий талабларга риоя қилишлари лозим? Батафсил

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Times.uz dan repost
⚡️АҚШ Ўзбекистонга 200 та сунъий нафас бериш аппаратларини тақдим этди

📈 Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва АҚШнинг юртимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дэниел Розенблюм иштирокида Америка Қўшма Штатлари ҳукумати Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали коронавирусга қарши курашишда кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистонга тақдим этган 200 та замонавий сунъий нафас бериш аппаратларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ҳозирда мамлакатимиздаги тиббиёт муассасаларида 2 мингдан ошиқ сунъий нафас бериш аппаратлари мавжуд. Умумий қиймати қарийб 2,6 миллион доллар бўлган 200 та сунъий нафас бериш аппаратлари эса АҚШ томонидан бундан аввал етказиб берилган 6 миллион доллардан ортиқ кўмагининг давоми бўлди.

❗️Тақдим этилган ускуналар энг юқори сифатли бўлиб, замонавий технология асосида АҚШда ишлаб чиқарилган. Улар ихчам, ўрнатилиши осон ҳамда инвазив ва ноинвазив усулларда қўлланилиши мумкин. Бу эса ўзбекистонлик шифокорларга вирус билан оғриган беморларни даволашда қулайлик туғдиради. Шунингдек, USAID тиббиёт ходимлари учун тренинг машғулотлари ўтказиш ва ускуналарга техник хизмат кўрсатишга маблағ ажратади. Натижада шифохоналар бу даволаш ускунасидан кўп йиллар давомида хавфсиз фойдаланишни давом эттириши мумкин. Мазкур тиббиёт ускунасини нафас олиш билан боғлиқ бошқа касалликларни даволашда ҳам ишлатса бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


AOKA - Rasmiy kanali dan repost
🎙Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

45 дақиқа дарс давомида ёпиқ синфда дарс ўтишда, айниқса ўқувчилар орасида касалланганлар бўлса вирус юкламаси ортмайдими?

❗️Энг аввало, ҳар бир ота-она шуни тушуниши керак-ки, бола ва ўзлари учун энг хавфсиз муҳит - бу хонадон ҳисобланади. Уйдан ташқарига чиқдингизми, касаллик юқтириб олиш хавфи юқори бўлади.

🔰Мактабларга тўхталадиган бўлсак, ўқишга борган болалар сони кўпроқ бўлади, бизга маълумки, уйдан ташқарида 2-3 кишидан ортиқ одамлар бўлса касаллик юқтириб олиш хавфи юқори.

📌ССВ томонидан мактабларда болаларни хавфсиз таълим олиши учун белгиланган талаблар:

😷синфларда дарс ўтиш жараёнида болалар ниқобларда бўлиши;

⏱ниқоблар ҳар 2-3 соатда алмаштирилиши;

🚧 болалар орасида 2 метрдан ортиқ масофани сақлаш;

🧼🧴қўлларни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш имкониятини яратилиши шарт.

🛌Агар болаларнинг оилаларида касалланган бемор бўлса, бундай ҳолатда улар касаллик ташувчиси бўлиши мумкин.

🦠Бир синфда ўтирган болалар 45 дақиқа дарс давомида, кун буйи 3-4 та фан ўтилса, албатта, вирус юкламаси кўпайиши мумкин.

✅ Бундай ҳолатларда хоналар кунига 3-4 мартадан кўп шамоллатилиши керак;

✅ Ҳар кун якунида хоналар ва йўлаклар дезинфекция воситалари қўшилган эритмалар билан дезинфекцияланади.

☝️Агар болаларнинг барчаси белгиланган санитария қоидаларига риоя қилишса вирус юкламаси камаяди.

🔹Шунингдек, мактабда ёки уйга келиши билан имкон қадар тез-тез томоқ чайиб турилса – вирус юкламаси янада камайиши мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020


Times.uz dan repost
❗️ЭНГ МУҲИМ САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР:

❓ОТМларда юқори курслар учун дарслар қачон бошланади? Ўқиш талабалар учун онлайн бўладими?
БАТАФСИЛ

❓Лицейларда ўқишлар онлайн олиб бориладими?БАТАФСИЛ

❓ ОТМ ётоқхоналари ҳали ҳам касаллар даволанмоқдами?БАТАФСИЛ

❓ОТМда дарслар анъанавий тарзда ўтказиладиган бўлса ва талаба COVID-19 билан касалланса, у онлайн тарзда дарсларга қатнашса бўладими?БАТАФСИЛ

❓Мактабларга дезинфекция воситаларини ўқитувчилар етказиб берадими? БАТАФСИЛ

Абитуриент рухсатномасини олишга улгурмаганлар тестга киритилмайдими?БАТАФСИЛ

❓Абитуриентларга бепул бош кийим (кепка)лар нима учун тарқатилмади? БАТАФСИЛ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

201

obunachilar
Kanal statistikasi