Namangan viloyati hokimligi dan repost
Тадбиркорлар туман тараққиётига ҳисса қўшмоқда
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Мингбулоқ туманида маҳаллий тадбиркорлар амалга ошираётган лойиҳалар билан танишди.
Туманнинг “Меҳнатобод” маҳалласидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари аҳоли учун муносиб туҳфа бўлиши кутилмоқда. Тадбиркор Улуғбек Мусаев бошчилигидаги “Мед лайт” МЧЖ саъй-ҳаракатлари билан ҳудуддаги қаровсиз шифохона биноси қайта таъмирланиб, хусусий клиникага асос солинмоқда. 2 миллиард сўм инвестиция киритиш шарти билан олинган бинода кардиология, неврология ва терапия бўлимлари фаолияти йўлга қўйилади, 40 та янги иш ўрни яратилади.
Шу ҳудудда яна бир лойиҳага қўл урилди. Тадбиркор Озода Омонова томонидан 75 ўринли боғча фаолият бошлаш арафасида. Давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилаётган “Аждодлар авлоди” номли мактабгача таълим ташкилотида 16 та доимий иш ўрни яратилмоқда.
Туманнинг “Алами” маҳалласида эса тадбиркор Юлдузхон Абдуллаева ташаббуси билан тикувчилик цехи фаолият бошлади. Айни вақтда 45 нафар хотин-қиз болалар ва катталар учун кийим- кечак тикиш билан машғул бўлмоқда. Яна 20 нафар ишчи-ходим Қорашаҳар ҳудудидаги филиалда шу фаолият билан банд. Энг асосийси, уларнинг аксариятини мазкур маҳаллаларда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ташкил этмоқда.
Хайрулло Бозоров туман тадбиркорларининг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, уларнинг сафи янада кенгайиши зарурлиги, бу билан маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш борасида дадил қадамлар ташланишини билдирди.