"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot dan repost
“Ҳудудий электр тармоқлари”:
26 АВГУСТДАН ҚАРШИ ШАҲРИ АҲОЛИСИГА ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИ ЎРНАТИШ ИШЛАРИ БОШЛАНАДИ
Хабарингиз бор, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мамлакатимиз бўйлаб, босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.
Шунга кўра, жорий йилнинг 26 августидан “Elektron xisoblagich” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри истеъмолчиларига ҳам замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади. Қарши шаҳрида 59 195 та аҳоли вa 5 882 тa юридик истеъмолчиларга жами 65 077 та ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.
Ўрнатилаётган электр ҳисоблагичнинг ишлаши, ундан фойдаланиш қоидалари ва шунга ўхшаган бошқа кўпгина маълумотларни аҳолига етказиш учун махсус видеоролик ҳамда йўриқнома тайёрланди ва телеграмм каналимизга жойлаштирилди.
Айни вақтда ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, хабардор бўлишни истаймиз. Ҳурматли истеъмолчилар, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 71-233-01-28, 78-150-75-64 рақамларига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати
Каналга аъзо бўлиш: 👉 @hetmuloqot