"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot dan repost
Зангиотадаги касалхонада электр энергиясида узилиш бўлмаган. Шифохона бир вақтнинг ўзида учта таъминот орқали электр олиш имконига эга
Ижтимоий тармоқларда, хусусан, журналист Хуршид Далиевнинг Twitter саҳифасидаги постида Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида электр таъминоти узилиб қолгани ва кислород концентраторига уланган беморларнинг кўпчилиги вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади, юқорида қайд этиб ўтилган касалхонанинг электр энергия таъминоти уч томонлама, яъни Зангиота электр таъминоти корхонаси тасарруфидаги нимстанциясидан чиқувчи 6 кВли “Шифохона-1,2”, 110/10 кВли “Истиқбол” ва “ТМЗ” нимстанцияларидан чиқувчи 10 кВли “Соғлом-1,2” ва “Шифохона-3,4” электр тармоқлари орқали таъминланади.
Шу билан бирга, мазкур касалхонанинг реанимация бўлимлари учун махсус UPS ва дизель электр манбаи ўрнатилган бўлиб, шифохонанинг электр таъминоти учун 24 соат навбатчилик ташкил этилган.
Журналист Хуршид Далиев постида келтириб ўтган санасида мазкур ҳудудда электр энергиясида узилиш кузатилмаган. Бу ҳолатда касалхонада бирорта ўлим қайд этилмаганлигини шифохона маъмурияти ҳам тасдиқлади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.