Асосий масалага ўтишдан олдин Президентимиз
ўтган 5 йилда ҳар томонлама пухта ўйлаб қабул қилинган дастурлар ижроси қандай таъминлангани ҳақида тўхталиб ўтди.
Аввало,
Ўзбекистон иқтисодиёти 2 карра ўсиб, 100 миллиард долларлик тарихий маррадан ошди. Аҳоли
жон бошига даромад 3 минг долларга етиши кутилмоқда (2018 йилда – 1 минг 600 доллар бўлган).
Хусусан, Жаҳон банки 2024 йилда
Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиёда иқтисодиёти энг тез ўсаётган 3 та давлат қаторидан жой олганини эътироф этди.
Камбағаллик даражаси сўнгги 4 йилда
23 фоиздан 11 фоизга тушди. Бу йил
9 фоизга тушиши кутилмоқда.Экспорт қарийб
2 баробар ўсиб, илк бор 25 миллиард доллардан,
олтин-валюта захираларимиз эса 40 миллиард доллардан ошди. Ўзлаштирилган
хорижий инвестициялар ҳажми 6 карра кўпайиб, бунинг ҳисобига
1,5 миллионта юқори даромадли иш ўринлари яратилди.
Ялпи ички маҳсулотда инвестициялар улуши 30 фоиз даражасида таъминланди.
Facebook|Instagram|X