Кунора ис газидан ўлган одамлар хақида ҳабарлар келади. Ўқиймиз унутамиз. 3 киши, бутун бошли оила, 2 киши, мана бугун 7 киши... Уларнинг ҳам албатта сиз ва мен каби катта орзулари бўлган эди. Балки улар мени каналимни ўқирди...
Барча блогерлар ва каналларга мурожат қилмоқчиман, келинглар хавфсизлик қоидалари ва заҳарланиш юз берганда нима қилиш кераклигини ўз ўқувчиларимизга етқазайлик. Тв кўрмайдиган, фақат интернет ўқийдиган одамлар ҳам бор. 7 киши ўлибди деб қуруқ ҳабар берган билан бундан фойда йўқ.
Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
🔴фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;
🔴ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;
🔴газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
🔴ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.
🔴Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази хосил бўлади.
Ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик чоралари:
Жумладан, газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик. Бундан ташқари, газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.
Газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.
Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади.
Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас.
Биламан, Газ заҳиралари бўйича дунёни 10 та мамлакатидан бири бўлсакда кўп ерларда табиий газни ўзи йўқ. (Сотишимиз керак) Лекин ис гази муаммоси сизга тааллуқли эмас дегани эмас. Кўмир, балон газ, таппи, ҳаммасидан зарар бўлиши мумкин.
Ис гази билан заҳарланган кишини зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш зарур, нафас олиши тўхтаб қолганда сунъий нафас бериш лозим. Бу тадбир бемор мустақил нафас олгунга қадар ёки биологик ўлим аломатлари пайдо бўлгунча давом эттирилади. Баданни ишқалаш, оёқларга грелка қўйиш, қисқа вақт нашатир спирт буғларини ҳидлатиш (нашатир спирти бемор бурнидан камида 1 см узоқликда шимдирилган пахта ёки марлида бўлиши шарт, акс ҳолда спиртнинг ўткир ҳиди беморни паралич ҳолатига олиб келиши мумкин) заҳарланиш оқибатларини тугатишга имкон беради. Заҳарланиб қолган кишилар зудлик билан касалхонага олиб борилиши керак, чунки бирмунча кейинроқ ўпка ва асаб тизимида оғир асоратлар вужудга келиши мумкин. Агар бемор ҳушида бўлса, тананинг юқори қисмини қисиб турувчи кийимлардан бўшатилади, иссиқ чой, қахва ичирилади. Ҳар қандай ис газидан заҳарланиш даражасида беморлар шошилинч ҳолда реанимация ёки токсикология бўлимига ётқизилади. Касалхонадан чиққан беморлар терапевт ва невропатолог кузатувида бўлиши шарт, акс ҳолда кейинчалик унинг асоратлари юзага чиқиши мумкин.
Ўзимизни, болаларимизни шу оддий элементар қоидаларга риоя қилиб ўзимиз асрайлик дўстлар.
Ўзингизни эхтиёт қилинг.
Manba: @nurbekalimov
👩⚕ @milliytibbiyot