ЎЗБЕКИСТОН ҚЎЛ ЖАНГИ ФЕДЕРАЦИЯСИ dan repost
ОЛМАЛИҚДА НАВБАТДАГИ БИРИНЧИЛИК БЎЛИБ ЎТДИ
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият юритаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида спортнинг “Қўл жанги” якка кураш тури бўйича Вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақанинг асосий мақсади ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш ҳамда қўл жанги спорт турини юртимиз ёшлари орасида оммалаштириш бўлиб, беллашувда жами 7 та жамоа иштирок этди.
Умумжамоа ҳисобида Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти жамоаси 3-ўринни, Миллий гвардия бригадаси эса 2-ўринни эгаллади. Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Мусобақа илиқ ва дўстона муҳитда ўтди ва бўлинмалар ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшди. Барча ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бизни кузатиб боринг ⏩ Telegram