ЎЗБЕКИСТОН ҚЎЛ ЖАНГИ ФЕДЕРАЦИЯСИ dan repost
САМАРҚАНДДА ҚЎЛ ЖАНГИ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ БИРИНЧИЛИГИ ЯКУНЛАНДИ
Олдин хабар берилганидек, жорий йилнинг 23-24 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳри Яккакураш бўйича спорт мактаби спорт мажмуасида Қўл жанги бўйича Самарқанд вилояти биринчилиги бўлиб ўтди. Беллашув Самарқанд вилояти «Динамо» ЖТСЖнинг жамоалари ўртасида ташкил этилиб, жами 6 та жамоа, 50 нафар спортчи муросасиз кураш олиб бордилар.
Икки кун давом этган мазкур беллашувда кучли жамоани аниқлаш ҳакамларга осон бўлмади. Иштирокчилар бор куч маҳоратини биринчилик сўнгига қадар намойиш қилдилар.
Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида биринчиликни Ички ишлар бошқармаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси, учинчи ўринни эса Самарқанд вилояти Марказий ҳарбий округи эгаллади. Барча ғолиблар Вилоят биринчилиги махсус дипломи ҳамда ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бизни кузатиб боринг ⏩ Telegram