Ақл Витаминлари


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Муваффақиятсизликга учраганлар икки хил бўлади:
1. Бирор иш қилмай, фақат ўйлайдиганлар.
2. Ҳеч ўйламасдан иш қиладиганлар.
@millionmaslahat

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Пул оқими dan repost
Тасаввур қилинг, ўрмонда айланиб юрганингизда дарахтни арралаётган одамни кўриб қолдингиз.

- Нима қиляпсиз? - деб сўрадингиз.
- Кўрмаяпсизми? - деди у жеркиброқ.
- Дарахтни арралаяпман.
- Ҳолдан тойган кўринасиз, - дея хитоб қилдингиз. - Анчадан бери арралаяпсизми?
- Беш соатдан ошди, - дея жавоб қайтарди ҳалиги одам. - Оёқда аранг турибман. Оғир иш.
- Нега бироз нафас ростлаб, аррангизни чархламайсиз? - деб сўрадингиз. - Ишингиз анча тезлашармиди?!
- Аррани чархлашга вақтим йўқ, - деди у. - Мен арралаш билан бандман.

Стивен Ковининг ушбу мисолида келтирилган, дарахтни арралаётган шахснинг қилаётган иши сизга балки кулгули, балки аҳмоқона туюлгандир. Аммо муаллиф шу мисол орқали бизнинг ҳаёт тарзимизни ўзимизга ажойиб тарзда намоён қилган.

Инсонлар бугун «арралаш» билан банд. «Аррани чархлаш»ни эса кўпчилик ортиқча вақт олади деб ўйлашади. Аслида самарадорликка эришиш учун «чархлаш» жуда муҳим: ақлий, жисмоний, ижтимоий ва руҳий томонлама.

Сиз «аррангизни чархлаш» учун нималар қиляпсиз? манба: Ҳасанов кундалиги
@puloqimipotokdeneg


100 000$ ва битта тентакона маслаҳат.

Бундан 50 йил олдин тиш пастаси ишлаб чиқарувчи компанияга бир тентак келиб компания даромадларини 40 фоизга ошира олиши ва бунинг учун компания ишлаб чиқаришда деярли ҳеч нарса сарфламаслиги ҳақида маслаҳат айтишни таклиф қилади.

Шу маслаҳати эвазига у ўша пайтда компания учун катта маблағ бўлган 100 000 доллар мукофот сўрайди. Компания раҳбарлари кўриниши тентакларга ўхшаган, гаплари ҳам ғалати бир одамнинг гапига ишониб ўтирамизми, агар ростан шундай йўл бўлса, келинглар ўзимиз унинг устида бош қотирамиз деган фикрга келишади.

Сал кам олти ойлик вақт мобайнида компаниядаги барча ходимлар бу жумбоқ устида бош қотиришади. Лекин натижа доимо айтгандек бўлавермайди. Шунда компания раҳбари ўша бир маслаҳатни эшитиш учун 100 000$ миқдоридаги чекни ҳалиги тентакка ёзиб беради.

Ундан эса учта сўз эшитади: “тешикни каттароқ қилинглар”.

Компания савдолари дарҳол юқорилаб кетади, йил охирида компания даромади ўтган йилга нисбатан 40 фоизга ошганлигига гувоҳ бўлишади.

Ҳаммасига сабаб тиш паста оғзининг деаметри сал каттароқ қилиб чиқара бошлаганида бўлди. Яъни тиш пастаси эзилган пайтда керагидан кўп миқдорда тиш пастаси чиқадиган бўлди, натижада одамларнинг тиш пастаси тезроқ тугаб қолишни бошлади. Сотув эса юқорилаб кетди.

Бу тиш пастасининг номи эса Colgate.

P.S. Colgate ҳозир ҳам тентакона ғоялар учун ҳар йили катта совринли мусобақалар ташкил қилади. Компания фақат ғоя учун пул тўлашга тайёр.

КИМДИР ФИКР АЙТСА УНИ ТЕНТАККА ЧИҚАРИШДАН ОЛДИН ЎЙЛАБ КЎРИНГ, БАЛКИ ФОЙДАЛИДИР.


НEГА МАҚСАДЛАРИНГИЗ АМАЛГА ОШМАЙДИ?

Қачонки одамлар мақсад қўяр эканлар, улар ўзларига албатта унга эришаман дея ваъда беришади. Улар буни хоҳлашади, исташади, аммо уларда руҳлантирувчи ҳиссиёт йўқ, жиддий сабаблар йўқ. Ва улар бунга диққат эътиборини жамлашмайди, токи ўзлари кутган ҳодиса амалда содир бўлмагунча. Бунга сабаб уларда қатъий қарорнинг йўқлигидир. Сиз қатъий қарор қабул қилсангиз, сизда руҳлантирувчи ҳиссиёт пайдо бўлади.

Унутманг, қачонки сиз мақсад қўяр экансиз ҳиссиётли тасаввурга, жиддий сабабларга эга бўлинг ва уларга доимий мурожаат қилинг. Ана ўшанда миямиз «бунга алоқадор ва мақсадга эришишда ёрдам берувчи барчасини пайқашим зарур экан» дейди. Бунда катта куч мужассамлашган.

Ваъдалар эмас, қарорлар ҳаётимизни ўзгартиради қарор бу сизни мақсад сари ҳаракатга ундайди ваъдада эса фақатгина бажариш истаги бўлади.


Михни деб мамлакат қўлдан кетди.

Инглизларнинг "For Want of a Nail" шеърини ўқиганмисиз? Унда бир михни деб Қироллик қўлдан кетгани айтилади.

Михни деб тақа қўлдан кетди.
Тақани деб от қўлдан кетди.
Отни деб чопар қўлдан кетди.
Чопарни деб хабар қўлдан кетди.
Хабарни деб жанг қўлдан кетди.
Жангни деб мамлакат қўлдан кетди.
Ҳаммаси тақага қоқилмаган бир михни деб кетти.

Амалларингизни кичик санаманг. Менинг танловим, ишим, фикрим нима бўлади, деб ўйламанг.

Бир михни деб, Қироллик қўлдан кетиши мумкин. Бир сўмни деб ҳам.

Франция "озчилик радикалларнинг" бойкоти деб типирчилаб қолгани бежиз эмас. Сиз ўз имкониятларингизни билмаслигингиз мумкин. Франция эса сизнинг имкониятларингизни билади.

© Саид Комил


ТАСАВВУР ҚИЛИНГ!

Тасаввур қилинг! Шунча одам қиёмат куни сиздан ҳаққини олишни кутиб, навбатда турса.

Биридан қарз олиб, қайтармагансиз, бошқасидан ўғрилик қилгансиз, яна бирига маҳсулотнинг айбини айтмай сотгансиз, яна бошқасининг ерини алдов, фирибгарлик йўли билан тортиб олгансиз.

Шунингдек, бирини ургансиз, бирини сўккансиз, бирини ғийбат қилгансиз, бошқасини алдагансиз, яна бирига хиёнат қилгансиз, одамларнинг мулкини ўзлаштиргансиз, уларга зулм қилгансиз ва ҳоказо.

Шунча одамга ҳаққини бера оласизми?! Савобингиздан бериб, етказа оласизми?! Агар савобларингиз етмаса, уларнинг гуноҳларидан сизнинг бўйнингизга қўйилади.

Тасаввур қилинг! Бир марта сажда қилишнинг савобига муҳтож бўлиб турганингизда, минглаб, миллионлаб одамларнинг гуноҳини бўйинга олиш қанчалик даҳшат!

Азизлар, тавба қилайлик! Бировларнинг ҳаққи зиммамизда турган бўлса, тезда қайтариб берайлик, қарзлардан тезроқ қутулайлик, урушганларимиз билан ярашайлик, ғийбат қилганларимиздан узр сўраб, уларнинг розилигини олайлик, шу тарзда бизда одамларнинг моддий ва маънавий ҳақлари қолмаслигига эришайлик!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳузурига ёруғ юз билан боришимизни насиб этсин, омин!

http://t.me/nozimjonuz


КЕЛАЖАКДА ФАҚИР БӮЛИБ КЕТАДИГАН ОДАМНИ 15 БЕЛГИСИ

1. Эрта туришни ёқтирмайди

2. Имкон туғилди дегунча дам олишни яхши кӯради

3. Интилувчан одамларни "пул учун жонини хам беради бу" деб ҳисоблайди.

4. Хар кунги машғулоти бир ҳил: ошхона, телевизор, интернет, ётоқ ва хожатхона

5. Ишсиз, ишга жойлашса маоши оз деб нолийди.

6. Бой одамдек хаёл суради, аммо ҳаракат қилмайди

7. Доим бировга суяниб яшайди.

8. Интернетга кӯп вақтини сарф қилади.

9. Жонини қийнагиси келмайди.

10. Бир иш қилса "қовун" туширадигон одати бор

11. Яхши кӯрган сӯзи: "Ӯша кун келаверсинчи".

12. Пулни тежашни билмайди, пул бӯлди дегунча тезроқ ишлатиб юбориш пайига тушади.

13. Қарз олишни яхши кӯради.

14. Ақл ӯргатишга уста бӯлади.

15. Энг муҳими: кӯп ёлғон гапиради.

Сизда xам бу белгиларнинг бирортаси булса тезда муолажа қилинг!


#Ҳикоя

Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байтни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини, фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:
- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади. Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.
У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан:

«Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни руҳан эзишдан, ўзгалар олдига ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.


Тарқатинг!!!

ЎЗГИДРОМЕТ ШТОРМ ОГОҲЛАНТИРИШ ЭЪЛОН ҚИЛДИ!

Ўзгидромет хабарига кўра, 1-2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.

1 майда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида кечга бориб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

2 майда республикада ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

Шамолнинг тезлиги 15-29 м/с гача кучайиши, айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

30 апрель-3 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Манба: 👇👇👇
https://t.me/uzgydromet/1293
====================================
Эслатма: Ушбу хабар ваҳима тарқатиш мақсадида қўйилмади. Эҳтиёт чораларини кўриб, ҳар қандай вазиятда ҳам ўзингизни йўқотиб қўйманг!

https://t.me/joinchat/AAAAAFdhwvK39Vn_nU45Cw


Нима сабабдан Японияда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат ёки карантин эълон қилинмади?

Японияда 1 апрелдан барча ўқувчилар одатий тартибда ўқишни давом эттиради. Ҳозирги кунда бутун дунёда гигиена қоидалари кучайтирилган тартибда тарғиб қилинмоқда. Давлат раҳбарлари ўз фуқароларига қўлларни тез-тез совунлаб ювишга, юзга қўл билан тегмасликка, қўл бериб, қучоқлашиб кўришмасликка, уйларни тез-тез тозалаб туришга, тўғри овқатланишга чақирмоқда.

Японияда эса ҳаммаси бошқача, деб ёзади ушбу мамлакатда яшовчи биолог Владимир Белоусов. У коронавирусга қарши курашишда бутун дунё Япониядан ўрганиши керак бўлган жиҳатларни санаб ўтади.


Гигиена. Японияга борганлар эътибор берган бўлса, японлардан ҳеч қандай ёқимсиз ҳид чиқмайди ёки енгил ифорли атирнинг ҳиди келади.
Бунинг сабаби шундаки, японияликлар тозаликка ўта эътиборли. Улар бир кунда уч марта (энг камида 2 марта) душ қабул қилади. Қўлини тез-тез ювади.
Японлар кийимини тез-тез алмаштиради. Ички кийимни кун давомида бир неча марта алмаштириш норма ҳисобланади.
Японияда одамлар бир-бирига қўл теккизмайди. Қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш ёки шунчаки тегиниш — фақатгина энг яқин қариндошлар ўртасидагина кузатилиши мумкин.

Саломлашиш. Японлар ҳар доим таъзим қилиб сўрашади.
Японияда одамлар ўзаро масофа сақлайди. Дўконда, банкомат олдида ёки жамоат транспортига навбат бўладими, ҳеч ким бир-бирига тиқилиб олмайди. Шароит тақозо қилса, улар ўзаро бир метрдан узоқроқ масофа сақлайди.

Санитар ишлов бериш. Японияда нафақат мавсумий эпидемия пайтида, балки йил давомида барча жамоат жойлари, жамоат транспортининг барча турларида дезинфекция қилиш ишлари олиб борилади.
Уларнинг айримлари сутка давомида автоматик равишда амалга оширилади. Масалан, жамоат жойларидаги эскалаторнинг қўл билан ушланадиган қисми сутка давомида махсус аппарат ёрдамида антисептик гел билан дезинфекция қилинади.

Ҳожатхоналар. Бутун мамлакат бўйлаб ҳожатхоналар бепул, топ-тоза ва жуда яхши қурилиб, жиҳозланган. Ҳожатхонада қўлингизни совунлаб ювиб, ўзингизни тартибга келтиришингиз мумкин. Аксарият ҳожатхоналарда ички кийимни ёки пайпоқни алмаштириш ёки кийим кийиш учун ҳам шароит яратилган.

Дўконлар. Деярли барча озиқ-овқат дўконларида қўл ювиш учун махсус раковина ва совун қўйилган.
Дўконларда озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқланган ва герметик идишларга солинган. Ҳатто картошка ҳам полиэтилен пакетларга солиб қўйилган. Қадоқланмаган сабзавотлар жуда кам учрайдиган ҳолат.

Ниқоб. Агар япониялик шамолласа, у бошқаларга касалликни юқтирмаслик учун шу заҳотиёқ ниқоб тақиб олади. Ҳар доим шундай бўлган, бу —улар учун қоида.

Японияликлар ўз ватанидан ташқарига чиқишни ёқтирмайди. Ташқи дунё улар учун агрессив, ғалати ва хавфли бўлиб кўринади.

Озиқ-овқат. Японияда озиқ-овқат маҳсулотлар сифатли, уларнинг яроқлилик муддати жуда қисқа. Мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига дунёдаги энг қатъий талаб ўрнатилган. Сабаби японияликлар аксарият маҳсулотларни (тухум, денгиз маҳсулотлари, сабзавот, мева ва бошқалар) пиширмасдан истеъмол қилади.
Япониядаги маҳсулотлар шу қадар сархил ва табиийки, уларни хомлигича қўрқмасдан ейиш мумкин. Японлар худди шундай қилади. Мамлакатда аксарият маҳсулотларнинг қадоғига «хомлигича ейиш мумкин» деб ёзиб қўйилган. Масалан, бу ерда тухум ва айрим турдаги балиқларни пиширмасдан еса бўлади.

Спорт. Японлар ўта ҳаракатчан. Улар жуда кўп югуради, ҳаракатли ўйинларни ўйнайди, спорт билан шуғулланади. Айнан шу хусусият уларга кекса ёшгача бардамликни, тетикликни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Меъёр. Японлар овқатни меъёрида истеъмол қилади. Кексалар орасида ҳам тўладан келган японияликни деярли кўрмайсиз.

Умуман олганда, ҳозир бутун дунёда карантин вақтинчалик фавқулодда ҳолат деб аталиб, кучли назорат остида бажарилиши талаб қилинаётган чоралар Японияда замонавий маданиятли инсоннинг кундалик табиий гигиенаси ҳисобланади. Бу қоидалар японларга туғилганидан бошлаб сингдирилади, шунинг учун японлар уларга бутун ҳаёти давомида амал қилади.

Манба: Daryo.uz
====================================
КАНАЛГА УЛАНИНГ. 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFdhwvK39Vn_nU45Cw


ЮКСАК АҚЛ-ИДРОКНИНГ КУТИЛМАГАН УЧ БЕЛГИСИ:

Ҳурфикрли қарашлар, ёлғизликни ва тунги яшаш тарзини севиш. Булар ва бошқа хусусиятлар сиз бошқалардан кўра ақллироқ эканлигингиз ҳақида айтиши мумкин.

1⃣. Ёлғизликни севиш.

Эволюцион психолог Сатоси Канадзаванинг яна бир кашфиёти: ақлли кишилар дўстлари билан камроқ учрашсалар ўзларини бахтлироқ ҳис қиладилар. Шуниси қизиқки, кўпчилик кишилар учун ҳаммаси аксинча: улар ошналари билан қанча тез-тез мулоқот қилиб турса, ўзларини шунча яхши ҳис қилишади.

Бундай қарама-қарши ҳақиқатнинг сабаби яққол кўриниб турибди. Ақл-идроки юқори бўлган одамнинг фикри кўпроқ мураккаб вазифалар ва лойиҳаларга қаратилган, дўстона ўтиришлар эса уларни фақат чалғитади.

2⃣. Тунги яшаш тарзи.

Олдинги банддагидек, Канадзаванинг фараз қилишича, ақлли кишиларнинг кун тартиби олдиндан қабул қилинган кун тартибидан тубдан фарқ қилади. Яъни, бизнинг аждодларимиз сутканинг ёруғ вақтларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишган ва қоронғи тушиши билан ухлашга ётишган, ҳозир эса юқори ақл-идрок соҳиблари бундай одатга амал қилмайдилар.

Руҳшунослар томонидан олинган маълумотлар бу фикрнинг тўғрилигини тасдиқлайди. Кечроқ ухлайдиган ва турадиган кишилар эрта турувчиларга қараганда ақллироқ бўладилар.

3⃣. Ишонишга мойиллик.

2014 йилда эълон қилинган тадқиқотлар юксак ақл-идрок одамларга ишониш қобилияти билан боғлиқлигини кўрсатади. Бу ерда гап нафақат қариндошлар ва дўстлар, балки жамиятнинг бошқа вакиллари тўғрисида ҳам бормоқда.

Бунинг маъноси шуки, ақлли одамлар ишониш мумкин бўлмаган одамларни бошқалардан кўра яхшироқ танийдилар. Шунинг учун бошқаларга уларнинг кўнгли очиқ.
====================================
Каналга уланинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFdhwvK39Vn_nU45Cw


KORXONA TURLARI VA BOSHQARISH USULLARI

🏕 Kulbakorxonada hammaning o’ziga tegishli «qo’shimcha» biznesi bor. Director nimadir, director muovini yana nimadir, ombor mudiri esa kanselyariya tovarlarini sotib tirikchilik qilishadi. Manfaatlar qarama-qarshiligi mavjud.

🐝 Ari uyasihamma o’z ishini biladi, vazifalaridan mamnun, qiziq muammolar o’z yechimini kutayapti, mutaxassis qadrlanadi, xullas, havas qilgudek sharoit yuzaga kelgan.

🕴👬 Direktor va vaxtyorlarhamma narsani faqat director hal qiladi. Qolganlar vaxtyor darajasiga tushirilgan. Korxona unumdorligi director unumdorligi bilan belgilanadi.

🧟‍♂ Kaptarxona (devlar makoni)it egasini tanimaydigan, kim nima qilishi belgilanmagan, tartibsiz korxona. Kulbaning «rivojlangan» ko’rinishlaridan. Aksariyat payt hamma o’z ishi bilan band, muammo tug’ilganda yugurib qolishadi.

🛒 Mikromenejmentboshqaruv burnini hamma burchakka suqishga harakat qiladi. Xodimlarning shaxsiy jonbozliklari so’ndiriladi.
Aslida barcha ichki nizolar, tanish-bilishlarga qilinadigan va’dalar va biznesga qarshi bo’lgan ishlarni qo’q qilishga erishilsa, bunday korxonaning tengi yo’q.

© Bobir Ismoilov «Korxona quramiz» kitobidan olindi.

====================================
Kanalga ulaning:⬇️⬇️⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFdhwvK39Vn_nU45Cw


Кайфиятни кўтарамиз 😂😂

Бир тўда эшак ҳайдаб келаётган одам Афандига :
- Менга ўнта эшакни ҳайдаб боришимни буюришганди, санаганимда ўнта эди, биттасини миниб кетаётиб йўлда санасам тўққизта чиқди, овқатлангани тўхтаганимда санасам яна ўнта, ҳозир яна тўққизта, сиз ҳам санангчи нечта эшак бор, деса, Афанди, ўн битта, дермиш.
====================================
Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAFdhwvK39Vn_nU45Cw


ИЛТИМОС ТАРҚАТИНГ!!!

Карантин даврида зерикиб қомаслигингиз учун Телеграмдаги аудиокитоблар улашувчи каналларни эслатмоқчиман:

№1 - «Темур тузуклари» матнни Беҳзод Муҳаммадкаримов ўқиган.
👇👇👇
https://t.me/mtrkaudiokitoblar/110

№2 - Алихонтўра Соғунийнинг «Тарихи Муҳаммадий» асари. Матнни Нажот Нур ўқиган.
👇👇👇
https://t.me/najotnuruz/19

Изоҳ: Юқоридаги ҳаволаларда излаб овора бўлмаслигингиз учун тавсия қилинган аудиокитобларнинг 1-қисмини белгиладим. Каналга кириб давомини ҳам юклаб олинг.
Бундан ташқари бу каналларда болалар учун мултфильмлар ва бошқа видео материаллар ҳам бор. Обуна бўлинг ва вақтингизни мароқли ўтказинг.


Уйда қолинг!!!
====================================
https://t.me/joinchat/AAAAAFdhwvK39Vn_nU45Cw


#Тез_ўқиш
Ёзма манбалар давримизнинг асосий маълумот канали бўлиб хизмат қиляпти. Тез ўқишни одат қилиш лозим. Асосийси, керакли нарсани ўқишга ҳаракат қилинг.
Журнални бошидан охиригача ўқиш шарт эмас. Керакли жойлардан нусха олиб, ўзингиз билан олиб юринг - бўш вақт пайдо бўлганда (транспортда кетаётганда, навбатда турганда) танишасиз. Китобларни ҳам сараланг, мавзуга алоқадор бобларини топинг.
Жиддий китоб ўқиганда махсус дафтарчага фикр ва маълумотларни ёзиб қўйинг, кейинчалик керак бўлиши мумкин. Бундай конспектларни электрон китоблардан тузиш ундан ҳам осон.
====================================
Каналга уланинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFdhwvK39Vn_nU45Cw


ИСТАК/РАҒБАТ
Инсон деган мавжудот айнан нимага эга бўлиши керак бўлса, шуни олишдек ажойиб қобилиятга эга. Лекин, «қилишим керак» ва «хоҳлайман» ўртасида катта фарқ бор.
Энг яхшиси - ўзини ўзи рағбатлантиришдир. Бир йигит: «Кимдир келиб, мени тўғри йўлга солишини истайман», дейиши мумкин. Хўш, ўша одам келмай қолса-чи? Шунга тайёр туришингиз керак.
Нимани истаётганингизни билсангиз, шу нарсани дунёдаги ҳамма нарсадан кўра кўпроқ хоҳланг. Шунда, ўша нарсани олиш усулини топасиз.
Рағбат (мотивация) ўз-ўзича ҳеч нарсани англатмайди. Агар ичингизда ахмоқ яшириниб олган бўлса ва сиз уни рағбатлантириб турсангиз, унда сизда важ-карсонга эга ахмоқ бор экан.
Эсда тутинг, истак вақт ўтиб, ўз кучини йўқотиши мумкин.
© Жим РОН. «Ақл витаминлари».
====================================
💰 @millionmaslahat


КИТОБЛАР | КУТУБХОНА | МУТОЛАА

Агар зарур бўлса, тушликдан воз кечинг, лекин китоб ўқишдан эмас.

Баъзилар, ёмон романларни ҳам ўқиш лозим, чунки ҳатто ёмон китобдан ҳам бирор қимматли нарса топса бўлади, деб тасдиқлашади. Шу мантиққа амал қилинса, агар яхшилаб қидирилса, ахлат қутисидан ҳам нон ушоғи топса бўлади. Лекин, шу ишни қилиш керакми?
250 000$ турадиган уйларга эга, муваффақиятли одамларнинг ўз кутубхонаси бор. Бу кўп нарсадан далолат беради.

Сиз муҳтож бўлган нарсаларнинг ҳаммасини қўлга киритса бўлади. Фақат кутубхонага боришингиз керак. Америкада одамларнинг уч фоизигина кутубхона абонементига эгалигини ақлга сиғдириб бўладими? Балки бу жуда қимматдир? Йўқ, бу бир чақа ҳам турмайди. Уйингизга яқин жойда кутубхона бордир, ахир!?

Фақат уч фоиз!
Баъзи одамлар шунчалик кам ўқишадики, уларнинг мияси қотиб қолади.
Ҳозир мен энг яхши кутубхоналардан бирига эгаман. Тан оламан, кутубхонамдаги ҳамма китобларни ўқиб чиқмаганман. Лекин у ерга киришим билан, ўзимни ақллироқ ҳис қила бошлайман.
Ёмон адабиётларни ўқиманг. Улар вақтингизни чоғ қилиши мумкин, лекин ҳеч қандай фойда келтирмайди.
Ўқиб чиқмаган китобингиз сизга ёрдам бера олмайди. Уларни топиш ва сотиб олиш осон. Юмшоқ муқовали китоб олти ёки етти доллар туради. Сиз бу пулларни болаларингиздан қарз қилиб олишингиз мумкин!
Гап китобнинг нархи ҳақида эмас, гап бу китобни ўқиб чиқмасангиз қанчага тушишингизда.

© Жим РОН. «Ақл витаминлари».
====================================
💰 @millionmaslahat


ЧУМОЛИ ФАЛСАФАСИ

Иккисидан бирини танлаб олишимиз керак: ё баҳорда уруғ қадаш ёки кузда тиланчилик қилиш.
Мен ҳар доим болаларга чумоли фалсафаси деб аташ мумкин булган оддий, лекин амалий қоидаларни сингдиришга харакат килганман. Хар биримиз чумолиларни ўрганишимиз керак деб ҳисоблайман. Улар тўртта концепсиядан иборат бўлган ажойиб фалсафага эга.

Биринчиси: чумолилар ҳеч қачон таслим бўлмайди. Бу яхши фалсафа. Агар улар бирор томонга йўл олган бўлса ва уларни тўхтатишга уринсангиз, улар бошқа йўл топишади. Улар тепага чиқади, пастга тушади, айланиб ўтади. Улар бошка йўл қидиришади. Ҳеч қачон таслим булмаслик ва белгиланган маррага етиб боришнинг ҳар қандай йўлларини излаш қанчалик ажойиб фалсафа.

Иккинчиси: чумолилар бутун ёз бўйи қиш хакида ўйлашади. Ёз мангу эмас. Шундай экан, чумолилар ёзнинг ўртасида қиш ғамини еб бошлайди. Қадимдан қолган ҳикмат бор: «Ёзда, кумда уй курма». Бу насиҳат биз учун нега муҳим? Чунки одам реалист бўлиши керак. Ёзда соҳил бўйида ҳузур қилиб ётганингизда, кузги довул ҳақида ўйлашингиз керак. Келажак хақида фикрланг.

Чумоли фалсафасининг учинчи концепсияси: чумолилар бутун қиш давомида ёз ҳақида ўйлайди. Бу жуда муҳим. Қиш давомида чумолилар қуйидагини ўзларига эслатиб туришади: «Қиш мангу давом этмайди, биз яқинда бу ердан чиқамиз». Дастлабки илиқ кунлардаёқ чумолилар ташқарига чиқишади. Агар яна совуқ бўлса, улар яна яшириниб олишади ва илиқ булганда тағин ташқарига чиқишади. Улар ҳамиша яхши кунлар томон ўзгаришларни кутиб яшашади.

Чумоли фалсафасининг охирги концепсияси: қишга тайёрланиш учун ёз давомида чумоли қанча ишлайди? Қанчасини эпласа, шунча. Қандай ажойиб фалсафа: «кучинг етган хамма нарсани килиш».

Ҳеч қачон таслим бўлманг, олдинга қаранг, ўзингизга ишонинг ва кучингиз етган ҳамма нарсани қилинг.

© Жим Рон, «Ақл витаминлари».
====================================
💰 @millionmaslahat


🎙Шукуруллоҳ домла «КОРОНАВИРУС» ҳақида халқимизга мурожаат қилдилар.
🗓 #28_03_2020
Ⓜ️анба ➤ @ISLOM_YULDUZI✔️
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEtlXG2xJzZjYPI4Xg


Бир одам ўрмон хўжалигида беш йил дарахт кесувчи бўлиб ишласа ҳам ишда ҳеч кўтарилмабди. Бироқ яқиндагина жамоага қўшилган ҳамкасби кўп ўтмасдан 10 кишилик бригадага бош бўлибди.
Албатта, у бундан ғазабланди ва ўша куниёқ бошлиқнинг олдига кирди.
«Сен беш йил аввал ҳар куни қанча дарахт кесаётган бўлсанг, бугун ҳам шунча дарахтни қулатяпсан. Бизнинг компаниянинг ривожи натижага боғлиқ. Бизга кўп йиллик эмас, яхши натижа берадиган ишчилар керак».
Ўрмон кесувчи жон-жаҳди билан ишга киришди, бош кўтармай меҳнат қилди. Бироқ ҳаракатлар зое кетди ва ҳамкасби каби натижа кўрсата олмади. Бу самарасиз ўзгаришларни пайқаган бошлиқ унга рақиби билан суҳбатлашиб кўришни маслаҳат берди. «Эҳтимол, у сен билмаган нимадандир бохабар бўлса керак».
«Ҳар гал бирон дарахтни йиқитган-дан сўнг, 2 дақиқа дам оламан ва болтамни чархлайман. Охирги марта болтангни қачон қайраганинг ёдингдами?». Бу савол нишонга теккан эди.
Сиз-чи, сиз болтангизни охирги марта қачон ўткирладингиз?
====================================

💰 @millionmaslahat


НИМА УЧУН СИЗ ЎЗ ВАҚТИНГИЗ ҲАҚИДА ҚАЙҒУРИШИНГИЗ КЕРАК?!

ВАҚТ - БУ ҲАЁТ

У ҳеч кимни ўзига жалб этмайди ва ўз йўлида сокинлик билан давом этади. Вақтини беҳуда сарфлаш - бу ўз ҳаётини исроф этиш демакдир. Вақтини назорат остига олиш - ўз ҳаётини қўлга олиб, ундан унумлироқ фойдаланишга киришмоқдир. Бой отам доим таъкидлаганидек: «Энг катта актив - бу икки қулоғинг ўртасида жойлашган бошинг ва сенинг вақтинг. Агар ақлни машқ қилдириш мумкин бўлса, демак, унга тажриба ва янги билимлар жойлаш керак, шундагина вақтинг беҳуда кетмайди».

© Роберт Кийосаки «Энг катта бойлигингиз».
====================================

💰 @millionmaslahat

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

41

obunachilar
Kanal statistikasi