Мигрантлар ҳаёти


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Sotish


Мусофирда юрган яқинларингизга улашинг фойдаси тегади...
Мурожаат учун: @MigrantMurojaati_bot
Одноклассники: https://ok.ru/group/64236582797539

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Sotish
Statistika
Postlar filtri


Россияда 5 февралдан кучга кираётган мигрантлар учун янги қоидалар

1. «Регистрация» кўриниши, аризалар шакли ўзгаради

«Регистрация»нинг янги кўринишида муҳожирнинг Россияда қолишига асос бўлувчи ҳужжатининг маълумотлари кўрсатилиши ҳамда болаларнинг "регистрация"сида эса ота-онаси ҳақида маълумотлар бўлади.

Қуйидаги аризалар шакли ўзгаради:

– вақтинчалик яшаш жойида миграция қайдидан ўтказиш (регистрация) бланки,
– чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни яшаш жойида рўйхатдан ўтказиш ёки чиқариб юбориш тўғрисидаги уй эгаси берадиган аризалар;
– "регистрация" ва бошқа ҳужжатларда хатоликларни тузатиш учун ариза.

2. Миграция қайди бериладиган муддатга ҳам ўзгариш киритилган

Энди қандай асос мавжудлигига қарамай, 5-февралдан бошлаб "регистрация" бир йилдан ошмаган муддатга берилади.

3. Полиция мигрантларни маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун мамлакатдан чиқариб юбориш ҳуқуқига эга бўлади

Илгари чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳуқуқи фақат судга ва чегара хизматига (киришда) берилган эди.

4. Чиқариб юбориш режим (режим высылки) ва “реестр контролируемых лиц” деган рўйхат ишга туширирилди

Бу мамлакатда бўлган, лекин бу ерда яшаш учун қонуний асосга эга бўлмаган хорижликларга нисбатан қўлланеилади

@migrantlarhayoti


Рус тили имтиҳонини Ўзбекистоннинг ўзида топшириш мумкин бўлади

Москвада Ўзбекистон Миграция агентлиги ва ТИВ вакиллари "Сахарово" миграция маркази масъуллари билан учрашди.

Унда Россиядаги муҳожирларга патент расмийлаштириш жараёнини енгиллаштириш ва Тошкентдаги филиал фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида патент олиш учун зарур рус тили имтиҳонини Ўзбекистондаги "Сахарово" миграция маркази филиалида йўлга қўйиш механизми Россия билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиши келишиб олинди.

@migrantlarhayoti


Россияда назорат қилинадиган шахслар реестри ишга туширилди

📍Реестр ушбу ҳавола бўйича ишламоқда: https://xn--b1aew.xn--p1ai/rkl

Ссылка бўйича ўтиб, маълумотни текширинг. Бунинг учун ФИО, туғилган сана, паспорт рақами ва берилган санаси киритилади. Кейин робот эмаслигингизни исботлаб берилган кодни (харфлар ва рақамлар) тўғри теринг ва “искать” деган тугмани босинг. Натижа чиқади:

✅ Агар маълумотларингиз реестрда йўқ бўлса, яъни "отсуствует в реестре контролируемых лиц" деган ёзув чиқса, ҳаммаси яхши. Россия идоралари фикрига кўра, сиз РФда қонуний юрибсиз экая.

❌ Агар маълумотларингиз чиқиб келса, унда зудлик билан ўз ҳуқукий мақомингизни қонунийлаштиришингиз керак. Акс ҳолда назоратдаги шахс сифатида бир қатор чекловларга дуч келасиз.

@migrantlarhayoti


Ўзбекистондан чиқиб кетган пенсионерга пенсияси қандай тўланади?

Чет элга чиққан пенсионер уч ойдан ортиқ вақт республикага қайтмаса, унга пенсия тўлаш тўхтатилади. Фуқаро Ўзбекистонга қайтгач, пенсия тўлови қайта тикланади. Шу билан бирга, орада олинмай қолган пенсияларининг 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга бўлади, деб хабар бермоқда Пенсия жамғармаси.

@migrantlarhayoti


Ўзбекистонда миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилади

Уларнинг вазифалари – меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш, маҳалла профилактика инспекторларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш.


Шунингдек, аниқланган муаммоларни масъул идоралар билан ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўради.

@migrantlarhayoti


Владивостокда миграция масалалари муҳокама қилинди

Россия ИИВнинг Приморск ўлкаси бошқармаси раҳбарияти ушбу ҳудудда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ўз ишига масъулият билан ёндашиши, ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириши ва одобини алоҳида эътироф этди.

Владивостокдаги бош консулхона ходимлари меҳнат мигрантларига кўрсатилаётган хизматлар борасида ўз таклифларини билдиришди.

@migrantlarhayoti


Ўзбекистон ва Озарбойжон ID-картани ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда

ID-карталардан фойдаланиш Ўзбекистон ва Озарбойжон фуқароларига хорижга чиқиш паспортини олмасдан туриб чегарани кесиб ўтиш имконини беради.

@migrantlarhayoti


Чувашияда муҳожирлар меҳнатига янги чеклов киритилмоқда

1 апрелдан бошлаб уларга қуйидаги соҳаларда ишлаш тақиқланади:

🚬 Алкоголь ва тамаки савдоси;
🚖 Такси ва жамоат транспорти;
🎓 Таълим, спорт ва маданият.

Ушбу чеклов ЕОИИ аъзоси бўлган давлатлар (Қозоғистон, Арманистон, Беларусь ва Қирғизистон) фуқароларига, шунингдек, юқори малакали мутахассисларга тааллуқли эмас. ЕОИИ аъзоси бўлган давлатлар фуқаролари Россия расмий рухсатномасиз ишлаш ҳуқуқига эга.

@migrantlarhayoti


2024 йилда Ўзбекистонга Россиядан 870 минг сайёҳ келди

Бу ундан олдинги йилга нисбатан 20% га кўп, дея маълум қилди Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев.

Унинг айтишича, бу йил мамлакатга 1 млндан ортиқ россиялик турист келиши кутилмоқда.

@migrantlarhayoti


5 февралдан Россияда янги миграция тартиби жорий этилди

Бу мамлакатда бўлган, лекин бу ерда яшаш учун қонуний асосга эга бўлмаган хорижликларга нисбатан қўлланилади. Оддий қилиб айтганда, Россияда истиқомат қилувчи, лекин бу ерда бўлмаслиги керак бўлган ноқонуний муҳожирлар учун.

Қонунга кўра, Россияда бўлишини қонуний равишда рўйхатдан ўтказмаган барча хорижликлар назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилиши шарт. Улар Россиядан чиқариб юборилмагунча (депортация қилинмагунча ёки мустақил равишда тарк этгунига қадар) ёки мамлакат ҳудудидаги ҳуқуқий мақоми ҳал этилгунга қадар ушбу рўйхатда қолади.

Реестрга киритилган назорат остидаги шахсларга нисбатан қуйидаги чекловлар назарда тутилади:

— яшаш жойини ёки турган жойини ички ишлар органининг рухсатисиз ўзгартириш;
— РФнинг субъекти ёки бошқариладиган шахс яшайдиган муниципалитет ҳудудини тарк этиш;
— кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш, ушбу мулкни давлат органларида рўйхатдан ўтказиш.

Бундан ташқари, бундай шахсларга транспорт воситаларини бошқариш, никоҳ тузиш, юридик шахс ташкил этиш, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, банк ҳисобварағини очиш ва бошқа банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқидан фойдаланишда чекловлар қўйилади.

Ноқонуний муҳожирларга фақат мажбурий тўловларни тўлаш учун пул ўтказмалари бўйича молиявий операцияларни амалга оширишга, шунингдек, жўнаб кетгунга қадар яшаш харажатлари учун тўлов қилишга ҳамда 30 минг рублдан кўп бўлмаган пул ўтказишга рухсат берилади.

2024 йил 8 августдаги 248-ФЗ-сонли Федерал қонунига мувофиқ, 5-февралдан бошлаб полиция мигрантларни суд қарорисиз депортация қилиши мумкин.

Депортация қилинадиган фуқаролар назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилади. Рўйхатдаги хорижликларга ноқонуний хизмат кўрсатган фуқаролар – 5 минг, мансабдор шахслар – 50 минг, юридик шахслар – 500 минг рублгача жаримага тортилади.


@migrantlarhayoti


Ўзбекистонликлар апрелдан бошлаб Хитойга визасиз бемалол боришлари мумкин бўлади

Узаирwайс раҳбари ўринбосари Шуҳрат Ёдгоровнинг айтишича, Хитой билан визасиз режим бўйича келишув амалда апрелдан бошлаб ишлаши мумкин.

@migrantlarhayoti


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мусофирдагиларга сабр...

@migrantlarhayoti


Москвадаги ўзбек диаспорасига янги раҳбар сайланди

"Москва шаҳридаги Ўзбек миллий-маданий автономияси" раҳбари этиб навоийлик Соип Рузибоев тайинланди.

Бу лавозимни 2022 йилдан бери юрист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳром Исмоилов эгаллаб келган эди. Энди у фаолиятини васийлик кенгаши аъзоси сифатида давом эттиради.

@migrantlarhayoti


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Россияда вақтинча ишлаётган ўзбекистонликларга меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бепул юридик ёрдам кўрсатилади

Миграция агентлиги ва Россиянинг "Меҳнат низоларини ҳал қилиш маркази" ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида иш берувчилар билан меҳнат низоларини ҳал қилишда “медиация” усули орқали ёрдам берилади.

Медиация — бу низоли томонларнинг келишувга эришиши учун профессионал медиатор орқали кўрсатиладиган юридик ёрдам тури.

@migrantlarhayoti


Uzbekistan Airways Европа ҳудудига парвозларни Россия ҳудуди орқали эмас, Озарбайжон ва Туркия орқали амалга оширишни бошлади.

@migrantlarhayoti


Ўзбекистон чегара пунктларида 2025 йил 1 июндан автомобиллар учун электрон навбат жорий этилади

Президент чегарадан ўтиш вақтини 20 дақиқагача қисқартириш, транспорт воситаларини онлайн кузатишни йўлга қўйиш орқали қўшимча юк оқимларини жалб қилишни топширганди.

@migrantlarhayoti


Мигрантлар Ярославль вилоятидаги демографик пасайишнинг ўрнини тўлдирмоқда

Ярославль вилоятидаги демографик вазият хавотирли. Иқтисодий ривожланиш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 10 ойи давомида вилоятда аҳолининг табиий қисқариши 1131 нафарни ташкил этган. Бироқ, муҳожирлар оқими туфайли аҳолининг умумий сони деярли ўзгаришсиз қолган.

@migrantlarhayoti


АҚШ ҳукумати ноқонуний мигрантларни ҳар куни чиқариб юбориш режасини эълон қилди

Бу Қўшма Штатлар тарихидаги энг йирик депортация операцияси бўлиши таъкидланмоқда.

@migrantlarhayoti


2024 йилда 1601 нафар ўзбекистонлик доимий яшаш учун Россияга кўчиб келди

Аммо Ўзбекистондан келган муҳожирлар сони бўйича Қозоғистон етакчи бўлди, у ерга 8792 киши жўнаб кетди.

@migrantlarhayoti


Россия ИИВ мигрантларни онлайн фирибгарлардан огоҳлантирди

Хабарда ёзилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг сохта веб-сайтлари аниқланган. Улар миграция соҳасида хизмат кўрсатишни таклиф қилади ва фуқаролардан электрон сервислар орқали шахсий маълумотларни сўрайди.

«Хусусан, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларга Россия Федерацияси ҳудудига кириш тақиқининг асослари ҳақида маълумот беради, деб иддао қилувчи сайтлар аниқланган. Бунда фойдаланувчига Telegram орқали рўйхатдан ўтиш таклиф қилинади.

Қонуний аҳамиятга эга расмий маълумотларни олиш учун, фуқаролар Россия Иивнинг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишлари зарур», – деб огоҳлантирган Россия ИИВ.


@migrantlarhayoti

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.