Тожикистонлик йигит WhatsApp'даги сурати учун 15 суткага қамалди
Москвада 23 ёшли Тожикистон фуқароси Элдорбек Х. WhatsApp'даги аватари сабабли 15 суткага ҳибсга олинди.
Суд ҳужжатларида қайд этилишича, унинг мессенджердаги профилидаги сурат 23 январь куни соат 13:30 да аниқланган. Унда қора байроқ кўтарган отлиқ мусулмон тасвирланган бўлиб, ҳуқуқ-тартибот органлари буни 2010 йилдан бери Россияда тақиқланган “Иморот Кавказ” ташкилоти байроғига ўхшаш деб баҳолаган.
Суд жараёнида йигит суратнинг маъносини билмаганини айтиб ўтди. Унга нисбатан тақиқланган рамзларни тарғиб қилиш моддаси (20.3) бўйича иш очилиб, ҳибс жазоси тайинланди.
Ижтимоий тармоқларга сурат юклаётганда, унинг мазмуни ва маъносини тушунмай сурат қўйиш тавсия этилмайди.
Яқинларингизга янгиликни юбориб, уларни огоҳлантиринг!
@migrant_mobile