Намангандаги мономарказда япон мутахассислари касбий кўникма тренингларини олиб боради
Мономарказ кўп тармоқли касбларни ўргатиш баробарида якунида мўмай даромадли ишни эгаллашга йўл очувчи марказдир. Ҳозирда Наманган шаҳрида очилишга тайёргарлик кўрилаётган мономарказ хорижлик мутахассислар иштирокида бўлаётгани билан аҳамиятлидир.
Наманган саноат касб-ҳунар коллежи негизида ташкил этилаётган ушбу инновацион таълим марказининг биринчи қаватида кореялик интеллект сармоядорлари IT йўналишида фаолият юритса, иккинчи қаватда эса Япониянинг касб ўргатиш маркази ўз хизматларини олиб боради. Ушбу ўқув курслари "Migo Overseas Consulting XBA" қўшма корхонаси томонидан ташкил этилади.
Мазкур марказларни олиб бориладиган фаолияти, дастурлари билан вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, шаҳар ҳокими Олимжон Исаев бир гуруҳ вилоят раҳбарлари иштирокида танишиб чиқдилар.
Ушбу япон касб маркази курсларини тамомлаган ёшлар Японияда тўғридан-тўғри ресторан, қишлоқ хўжалиги, автосервис, озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхоналарига ишга жойлашишга муваффақ бўлади.
@axborotxizmati