Мажбурий ижро бюроси ташаббуси билан 445 та оилалар яраштирилди .
Бу ҳаётда фарзанд тарбияси, унинг таъминоти ҳар бир ота-она зиммасидаги ўта шарафли ва айни пайтда масъулиятли вазифа саналади. Бироқ ҳаётда ана шундай масъулиятли вазифани ўз ихтиёри билан бажаришдан бош тортадиган ота-оналар ҳам учраб туради. Албатта, бундай вазиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади.
Хусусан, жорий йил бошидан Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан 8,3 млрд. сўм алимент қарздорликлари ундирилган бўлса, давлат ижрочиларининг ташаббуси билан 181 нафар фуқаролар иш билан банд бўлмаган алимент тўловчилари доимий иш билан таъминланган бўлса, 445 та оилалар яраштирилишга эришилган.
Бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан фарзанди Алимент таъминотини тўлашдан бўйин товлаб келган 173 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 474-моддасига асосан жавобгарликка тортилган бўлса, маъмурий қамоқ жазосига тортилганидан ўзига тегишли хулоса чиқармаган 13 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 122-моддасига жиноий жавобгарликка тортилган.
Хулоса қилиб айтганда, алимент бу қарз эмас, балки фарзанднинг у вояга етганга қадар бериладиган таъминотидир. Буни бажариш эса, ҳар бир ота-онанинг бурчидир.