Nishon tumani hokimligi dan repost
Бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолган фуқарога
салкам 30 млн зарар пуллари ундириб берилди.
Мажбурий ижро бюроси Нишон туман бўлими томонидан суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Давлат ижрочилари ижро ҳужжатларининг ўз муддатида бажарилишини энг асосий қоида сифатида қабул қилган.
Фуқаро Ж.Х. “Надымстройгаздобича” МЧЖ да ишлаб келиб, 2019 йилнинг октябрь ойида бахтсиз ҳодиса туфайли иш жараёнида тепаликдан тушиб кетиб ногирон бўлиб қолди. Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди жамиятдан фуқаро фойдасига моддий ва маънавий зарар ундириш ҳақида ижро варақасини чиқарди.
Бюронинг давлат ижрочилари томонидан жамиятдан фуқарога умумий ҳисобда 29 млн 311 минг 925 сўм ундириб берилди. Шундан 20 млн 691 минг сўм бир йўла тўланадиган нафақа пули ҳисобланади.
Бундан ташқари, жамиятга 2020 йилнинг 1 ноябрига қадар бўлган муддат мобайнида даъвогарга ойма-ой нафақа пули ўлаб бориш ҳақида мажбурият юкланган.
Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилоят бошқармаси