#Мезана_дарсликлари
Мезана халқаро илмлар академияси 1-курс талабаларига "Довъул маолий фий шархи бадъул амолий" китобидан дарслар ташкил қилинган.
⚡️"Довул маолий" — бу аҳли сунна вал жамоа ақидасига оид мўътабар асар бўлиб, "Бадъул Амолий" назмини тушуниш учун ёзилган шарҳдир. "Бадъул Амолий" ўз замонида машҳур бўлган Абу Абдуллоҳ Маҳмуд ибн Абдурраҳмон ал Ўший (ваф. 1170-м) томонидан ёзилган назм бўлиб, унда аҳли сунна вал жамоанинг асосий ақидавий масалалари байт шаклида ифодаланган.
⚡️"Довъул Маолий" шарҳининг муаллифи — Мулла Алиюл Қори (ваф. 1014 ҳ / 1606 м) Ҳанафий мазҳабининг фиқҳ,ақида ва тафсир соҳаларидаги етук олимларидан биридир.
⚡️Мезана Халқаро Илмлар Академияси талабаси
Хушнудбек Холмуҳаммад
томонидан тайёрланди.

⚡️Муҳаммад ал-Муҳиббий "Хулосатул-асар фи аъёнул-қорн ал-ҳадий 'ашар" номли китобида: "Мулла Али Қори фозил илм пешволаридан, ўз асрининг беназир олими, ибораларни тузатиш ва тадқиқ этишда ўта моҳир, имом, фақиҳ, муҳаддис, усул ва наҳв билимдони, муфассир, мутаккалим, мутасаввуф, тарихчи ва адабиётшунос олим бўлган. Унинг шуҳрати ва донғи бутун ислом дунёсига таралган бўлиб, унда ақлий ва нақлий билимлар мужассам эди. Суннати набавияга келсак, у бу борада етук мутахасис бўлган", деб келтиради.Алломанинг вафоти ҳақидаги хабар Мисрга етиб борганида,
Миср уламолари ал-Азҳар университетида у кишининг илм ва динда пешволигини тақдирлаб, кўпчилик бўлиб ғойибдан жаноза намозини ўқидилар.Намозда қатнашганлар сони эса тўрт мингдан ортиқ кишидан иборат эди.
Китобнинг мазмуни ва аҳамияти:
⚡️1. Ақидавий масалалар шарҳи:
Сирожиддин Ўший томонидан ёзилган "Бадъу Амолий" аҳли сунна вал жамоанинг ақидавий эътиқодини қисқа ва аниқ тарзда баён қилувчи назмий асардир. Мулла Али Қори ушбу назмни батафсил шарҳлаб, унинг маъноларини очиб беради.
⚡️2. Масалаларни содда тушунтирилади:
Мулла Али Қори мураккаб ақидавий масалаларни содда ва тушунарли услубда баён этади, шу билан бирга улар билан боғлиқ далилларни Қуръон ва Суннатдан келтиради.
⚡️3. Асосий мавзулар:
-Аллоҳнинг сифатлари
-Пайғамбарлик тушунчаси ва рисолат.
-Охират (қиёмат, жаннат ва дўзах).
-Қадар масаласи (тақдир ва иродавий танлаш).
⚡️4. Ўқувчилар учун фойдаси:
Китоб ақида илмини ўрганмоқчи бўлган талабалар учун муҳим манба ҳисобланади. У нафақат ақидани ўрганиш, балки уни тасдиқлаш ва бошқа эътиқодий йўналишларга қарши далиллар билан ҳимоя қилиш учун ҳам ёзилган.
⚡️Мезана Халқаро Илмлар Академияси талабаси
Хушнудбек Холмуҳаммад
томонидан тайёрланди.
👍@mezanauz