#Сўраган_эдингиз
НИМА УЧУН АЙРИМ ФАРЗАНДЛАРИМИЗДА МАКТАБГА БОРИШ ВА БИЛИМ ОЛИШГА БЎЛГАН ИШТИЁҚ ПАСТ?
Таълим мазмунидаги ўзгаришларни амалга оширишда ўқувчилардаги мустақил ўрганиш ва билим олишга бўлган ички рағбатни уйғотиш масаласи инобатга олинганми?
Республика таълим Маркази директори Шуҳрат Сатторов:
Таҳлилларга диққат қаратсак, 2018 йилга қадар умумтаълим мактабларида 23 та фан ўқитилган бўлса, ўтган икки йил мобайнида фанлар сони мақбуллаштирилиши эвазига 17 тага туширилди. Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, мисол учун, Буюк Британияда ўқувчилар умумтаълим даврида 6 тадан 12 тагача фанларни ўзлаштирадилар.
Фанлар сонининг кўплиги ўқувчининг фанни ўзлаштириши учун ажратадиган вақт меъёрини ошириб юборади. Масалан, умумтаълим мактабларида 5-6 та фан учун ҳар куни ўртача 4 ярим ёки 5 соат вақт ажратилади. Ўқувчи дарсда ўтилган фанлар юзасидан уйда тайёрланиши учун ҳар бир фанга тахминан 20-30 дақиқадан вақт ажратади. Яъни, уйга вазифани бажариш учун ўқувчи ўртача 2-3 соат вақт ажратади. Агар унга кўмаклашувчи шахс бўлмаса, ўқувчидан уйга вазифани бажариш янада кўпроқ вақтни талаб этади. Гувоҳи бўлганимиздек, ўқувчи ҳар куни 7-8 соат вақтини ўқув фанини ўзлаштиришга сарфламоқда.
Халқаро тажрибада, мисол учун, Финлаяндия тажрибасига кўра, ўқувчилар ҳар куни фанларни ўзлаштириш учун 4 соат ажратади.
Ўқув дарслари ва ўзлаштириш соатларининг ортиб кетиши натижасида:
📌Ўқувчи мавзуларни ўзлаштиришга улгурмайди
📌Бу эса унинг фанга нисбатан қизиқишини сусайтиради
📌Натижада ўқувчи дарсдан безиб, ўзлаштириш учун ички рағбат топмайди
📌Шунингдек, ўқувчида ўзининг қизиқишлари, қўшимча машғулотлар учун вақт ажрата олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида таянч ўқув режасини такомиллаштириш ҳамда ўзаро узвий боғлиқ фанларни бирлаштириш ҳисобига уларнинг сонини оптималлаштириш белгиланди. Бунда кўзланган асосий мақсад энди сонга эмас, сифатга урғу бериш, турли фанлардаги такрорларнинг олдини олишдан иборат.
Таҳлиларга кўра, амалдаги ўқув дастури асосида ўқувчиларга ҳафтасига ўтача 33 та янги мавзу ўтилади. Бу -- ўқувчи бир ҳафта мобайнида 33 та мавзуни ўзлаштириши керак дегани. Амалдаги ўқув дастури асосида яратилган фанлар ўртасида ўзаро уйғунлик -- интеграциянинг мавжуд эмаслиги ҳисобига ўқувчилар олган билимларни мантиқан боғлай олмайди. Натижада дарсда олган бимини ҳаётдаги вазиятларда қўллай олиш кўникмаси ривожланмай қолади.
Амалдаги дастурда ўқувчилар 1-синфдан 11-синфга қадар 6790 та мавзуни ўзлаштириши керак. Миллий ўқув дастури асосида мавзулар сонини 40% га қисқариши кутилмоқда.
🎓@meningmaktabim