Davron Akbar - anomal fikrlar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Davron Akbarning shaxsiy blogiga xush kelibsiz.
Bu yerda juda subyektiv fikrlar bildiriladi.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Barcha muammolarga yagona yechim bor: Allohga qaytib, chin tavba qilish va hammasini boshidan boshlash.

@meningcha_blog

981 0 5 9 145

Keragidan ortiq aqlli bo'lish kibr tomonga olib boradi.

@meningcha_blog

1.4k 0 5 12 113

Buni o'qib nihoyatda g'azablandim. Shu isqirtlarga nogiron bolalarni ishonib topshirish mumkinmi?!

Mening ham nogiron singlim bor: men tasavvur qilolmayman bu darajada vahshiylik qilinishini.

Agar mening hayotimda shunaqa holat yuz bersa, borib, bitta-bitta bo'g'izlab kelsam kerak.

@meningcha_blog












Кушербаевга мурожаат dan repost
"Мурувват" болалар интернат уйидаги вахший тизимдан норозиман

Набирам Ким Давид Давронович (09.06.2012 йилда туғилган) 2-гуруҳ ногирони. Ташхиси: даволаш ва парваришлаш талаб қиладиган хулқ-атвор бузилиши, оғир даражадаги ақлий қолоқлик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Махсус комиссиясининг 11.07.2018 йилдаги 14-сонли қарори билан Тошкент шаҳар "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун 2-сонли интернат уйига 03.12.2018 йилдан қабул қилинган.

Шу йил 12 ноябрь куни набирамни кўришга борганимда, аҳволи оғирлашганини кўриб уйга дам олиши учун олиб келдим.

Мазкур мурувват уйига борганимда болалар батареяларга қимирлай олмайдиган даражада қаттиқ боғлаб қўйилганлиги ва бундай вахшийликка чидай олмасдан бақириб йиғлаётганлигини кўриб "шок"ка тушиб қолдим.

Набирамни уйга олиб келганимизда, танасининг бўйин қисмидан қўлларнинг қўлтиқ қисмига йўналиш бўйлаб бўғиб боғланган ип (арқон)нинг шилинган излари мавжудлиги, белнинг пастки қисми ва думба қисмлари шилинган ва жуда қизарганлиги аниқланди. Бундан ташқари, у фақатгина "опа", "овқат" ва "ебан" сўзларини такрорларди.

У ерда тарбиячилар болаларни оч қолдириб, уриб-сўкиб тарбиялашлари оқибатида, юқоридаги каби уятсиз сўзлар болаларга синдром бўлиб қолган. Мурувват уйига берилишидан олдин набирам югуриб ўйнаб юрар эди. Ҳозир эса ногиронлик аравачасида ва жуда озиб кетган. Ҳам руҳий ҳам жисмоний жиҳатдан орқага кетган. Ёнига одам яқинлашса қўрқиб, ўзини олиб қочадиган бўлиб қолган. Ухлаганда фақат тепага қараб ухлаябди, ён томонларга бемалол қайрилиб ёта олмаябди.

Набирамнинг нуқсони ақлий фаолиятида эди, жисмоний жиҳатдан эмас. 2-гуруҳ набирамни 1-гуруҳ қилиб қўйишди.

Набирамдаги тана жароҳатларини кўриб, мурувват уйига бордим ва ҳужжатларни беришларини ва нима сабабдан болада бундай жароҳатлар пайдо бўлганини, қандай муолажалар қилинганини ва нега танаси ёмон аҳволга келганини тушунтириб беришларини талаб қилганимда, ҳаммаси жим.

Мажбуран эътироз йўқлиги тўғрисида тилхат ёзиб беришимни айтишди, ундай қилмадим. Устимиздан шикоят қилмоқчимисиз ёки дейишди.

Коридорда ўтирганимизда ИИБ ходимлари келиб, маъмурият билан нималарнидир пичирлашди. Мабодо ариза ёзадиган бўлса, "ўзимизни" ИИБ ходимлар сразу қабул қилиб олади деган маънода "ўзиникиларни" чақиришган.

ИИБ ҳам булар билан "за одно" экан. Шунинг учун қаерга бориш, кимга мурожаат қилишни билмай қолдим.

Ушбу "Мурувват уйи"даги аҳволдан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг раҳбарларидан ҳисобланмиш Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовнанинг бу "тизим"дан хабари бормикан?

Ёшим 62 да, набирамни бир ўзим қарайман. Айни пайтда даволашга ва адвокатга имкониятим йўқ. Ногиронлиги бўлган шахсларга қаровчилар учун моддий таъминот ва имтиёзлар назарда тутилган бўлсада, маҳалла умуман ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаябди.

Шу ўринда фарзандлари ёки яқинлари мазкур мурувват уйи қарамоғида бўлганларга мурожаатим: зудлик билан бориб, болаларни ечинтириб, таналарини барча қисмларини текшириб туринг! Шароитингиз бўлса, уйда қаранг, алоҳида ишчи ёллаб бўлса ҳам.

Ҳолат юзасидан ИИВ томонидан танадаги жарохатлар йўқолиб кетмаслиги учун зудлик билан суд-тиббий экспертизаси тайинланишини, Бош прокуратура, Болалар омбудсмани, Ижтимой ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ташкилотлардан мурувват уйини вахший тизимдан тозалаб, ким бўлишидан қатъий назар, айбдорларга чора кўришларини ва сўрайман!

Цой Зинаида Анатольевна,
Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Баҳор МФЙ, А.Навоий кўчаси, 3-уй.


👉 @Kusherbayevga_murojaat


Aqlini taniganda ko'p narsalarni yo'qotgan bo'ladi. Hozircha aqlini tanitishga urinish bu - ularning nazdida zulmdir.

@meningcha_blog


Telegramda "zapal" ga sabab bo'ladigan ortiqcha narsalar yo'q, lekin negadir telegramimni birov ko'rishini xohlamayman.

Bu telegramofobiya deyiladi😂

@meningcha_blog


Odam odamni manekendan ham qizg'onadimi ey)

@meningcha_blog


Tik tokka kirishim bilan yigit-qizlardan olingan intervyular chiqadi. Savol: kuniga qancha pul sarflaysiz.

Ko'pchilik kuniga 500-600 ming sarflashini aytsa, yana kimdirlar kuniga 100-150 ming sarflashini aytadi.

Keyin o'zimni kunlik sarfimga qarab ko'rdim. Kuniga aksariyat hollarda pul ishlatmas ekanman. Bunga sabab aksariyat ishim uyimda bo'lishi hamda ish joyimning uyim yaqinida bo'lgani bo'lsa kerak deb o'yladim. Rostda do'kondan nimadir olmasam, deyarli xarajat qilmas ekanman.

Universitetda o'qigan davrimni esladim. Unda ham kuniga 15 minglik yo'lkira qilardim. Boshqa hech narsa olmasdim hisob.

Hozirgilar ko'p pul ishlatadimi yo men ziqnamanmi?!

Yana bir savol: anavi kuniga 500-600 ming ishlatayotganlarning ota-onasi qayerda ishlarkin?!

@meningcha_blog

1.9k 0 8 44 152

Tajnisning bebaho ko'rinishi.

Derlar: Yurt chiroyin madh etgin kelsa,
Yelkangga kastyummas, ishq ilgin, shoir.
Yetar madh xalqimga naf tegsin desang,
Biror foydali ish qilgin, shoir.

@meningcha_blog

2k 0 14 12 104

Yarim tundagi Qur'on qalbga yorug'likni bag'ishlaydi.

@meningcha_blog

2k 0 22 7 83

Sun'iy intellekt shunday tasavvur qilarkan)

@meningcha_blog

2k 0 1 12 115

12.03.2021-yil)))

@meningcha_blog

2k 0 9 5 114

Suhbatni so'roq bilan yakunlash keyingi suhbatning debochasidir.

@meningcha_blog


Oxirgi to'rtlikka butun faoliyatimni almashgan bo'lardim.

@meningcha_blog

2.8k 0 6 14 120

Сенга оғир бўлади

Сенга оғир бўлади кетсам
Кўтаролмас бу ғамни жусса.
Деразангга урилар ҳар тонг
Ёмғирларнинг ўрнига ғусса.

Юрагингга ўрнашиб олиб
Бир дам холи қўймайди оғриқ.
Олов каби ёнар вужудинг
Остин-устун бўлади борлиқ.

Ожиз қолиб бир кун бардошинг
Қидирасан тунлари тушдан.
Тополмасдан қилган оҳингга
Дунё оғиб қолади ҳушдан.

Ҳатто ўлиб қутулолмайсан
Кўз очасан исмимни айтиб.
Қирқ йил сажда қилсанг ҳам ишон
Мени Худо бермайди қайтиб!

Муяссархон Эргашева


@meningcha_blog

10.7k 1 160 11 117
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.