Кўчага чиқиш оддий ҳолга айланган муслималардан ҳайратланаман. Ҳар гал кўчага чиқаркан, ҳатто зарурат юзасидан бўлса ҳам, Роббиси унда виқор билан ўтиришга буюрган масканини тарк этади, эркаклар уни кўради, у эркакларни кўради. Ҳақиқий афифа муслималар эркакларни олдидан ўтгандан кўра, ер қарига киришни афзал кўрадилар. Балки гапларим сиз учун ғайри табиий, бўрттирилгандай туюлар, лекин гапларим мазмунини фақат афифа муслималар, ғаюрли рижолларгина англайдилар.
Ҳаёдан насибаси бўлмаган, эркаклар билан ҳеч қандай тортинишларсиз суҳбатлашадиган, баланд овозда гапириб, эркаклар ҳузурида ҳам куладиган (ҳатто бу онлайн режимда бўлса ҳам), Холиқнинг чегарасини писанд қилмай ўзини ижтимоий тармоқларга кўз-кўз қиладиган ҳар қандай аёл - солиҳа аёл бўла олмайди. Гарчи у Қуръон ҳофизаси, “толибатул илм” бўлса ҳам.
Шунингдек, аҳлини хоҳ у онаси бўлсин, хоҳ опаси, қизи, хоҳ рафиқаси бўлсин, заррача ҳам рашқ қилмайдиган, Аҳлини эҳтиёжларини таъминлай олмайдиган, натижада аҳли кўчага чиқиб, ҳар куни номаҳрамлар билан мулоқот қилишга мажбур бўлган, аҳли аёли нимага эҳтиёжи борлигини билан иши бўлмаган эркак, муносиб эр бўла олмайди, ҳатто масжидун Набавийда имомлик қилса ҳам!
..Internetdan..
VAZIFAM