#befarqemasman
Гулнора Юлдашева, “Hamroh” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари (Андижон вилояти):
— Янгиланаётган Конституцияда таълимни, илм-фанни, миллатни, айниқса ёшларни маънавий жиҳатдан қўллаб-қуватлашнинг аниқ норма ва кафолатлари белгиланиши Ўзбекистонда сифатли таълимга эришишнинг муҳим ҳуқуқий омили бўлади деб ҳисоблайман.
Хусусан, давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантиришга кўмаклашиши, ҳар бир боланинг умумий ўрта таълимга доир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқи кафолатланмоқда.
Бундан ташқари, алоҳида эҳтиёжларга ва индивидуал имкониятларга эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбияни ташкил этиш каби нормалар белгиланиб, давлат томонидан иқтидорли ёшларнинг моддий аҳволидан қатъий назар, таълим олишлари давом эттирилиши хуқуқий жихатдан кафолатланмоқда.
Мен бунга бефарқ эмасман! Барча ННТ вакилларини ҳам бўлажак референдумда фаол иштирок этиб, ўзларининг конституциявий хуқуқларидан самарали фойдаланишларига чақириб қоламан!
@menbefarqemasman