“Life of a server”
Instagram’да бир муддат танаффус эълон қилганимдан кейин асосий фокусни YouTube’га қаратадиган бўлдим.
YouTube’да асосан давомийлиги 5 дақиқадан 30 дақиқагача бўлган қисқа метражли фильмларни кўп кўряпман ва адашмасам, охирги 4 кун ичида чамаси 30 дан ортиқ турли хил ана шундай фильмларни кўриб қўйдим.
Мана бу 6 дақиқалик анимацион фильмда эса деярли ўзимни сиртдан томоша қилгандек бўлдим. Сабаби, охирги 7-8 йил ичида официант бўлганим ва умумий сервис соҳасида ишлаганим учун бу фильм менга ҳар томонлама ёқди.
Агар орамизда ҳаётида ақалли бир маротаба бўлса ҳам официант бўлиб ишлаганлар бўлса, видеодаги ҳолатни дарҳол ўзларида пайқашса керак, деб ўйлайман.
YouTube’да худди шу видео остида жуда кўп чет элликлар ва айниқса, бир пайтлар официант бўлиб ишлаган инсонлар ўз хотираларини бўлишишган.
Менга мана бу изоҳ (албатта, изоҳ инглиз тилида ёзилган, уни ўзбекчадаги таржимасини келтираман) кўпроқ маъқул келди:
“Агар бу дунёда ҳар ким, ҳеч бўлмаганда, бир ҳафта мобайнида официнат бўлиб кўрганида, дунё анчайин тушунадиган жойга айланган бўларди. Мен 4 йил шу соҳада ишладим ва ишончим комил-ки, энди ҳеч қачон ресторан ёки официантлар устидан шикоят қилмайман.
Содда ва сабрли бўламан, ўзимни бирмунча босиб оламан, хаттоки, буюртмам кечикаётган бўлса ҳам!”.
Фильмни томоша қилиш учун ҳавола: https://youtu.be/qKkHq3ifbH8?si=Zo0tKXyKLoKxiDYY
👉 @melievuz