#Расулуллоҳ_мўъжизалари
105-мўъжиза
Бир парча гўшт тошга айланиши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Умму Салама олдига келган бир мискин киши ҳақида берган хабарлари ва Умму Саламанинг вафотигача бир бўлак гўштнинг тош ҳолида қолиши
Жаририй баъзи шайхларидан розияллоҳу анҳум ривоят қилади:
Умму Саламага бир парча қайнатилган гўшт берган эдим, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун олиб қўйди. Шу вақтда эшиги олдида бир тиланчи келиб турганини кўрди, аммо унга гўштдан бермади. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб: “Тайёрлаган нарсангни олиб кел”, дедилар. Умму Салама олиб қўйган нарсани келтириб қўйган эди, гўштнинг бир парча толқон туядиган тошга айланиб қолганини кўрди. Умму Салама: “Бизлар Аллоҳга қайтгувчимиз, У Зотнинг ўзига қасам, бу гўшт эди, уни менга фалончининг онаси берганди”, деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сенга мабодо тиланчи йўлиқмаган эдими?” деб сўрадилар. У: “Ҳа, йўлиққан эди”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлар бундан ҳикмат олинглар”, дедилар. Умму Салама розияллоҳу анҳо ўша тош билан вафот этгунича толқон туйиб юрди.
📍 http://mehrob.uz/article/1671