ЖАННАТДА ЕЙИШ, ИЧИШ ВА НИКОҲ ХАҚИҚАТДА БОРЛИГИ,
ИФЛОСЛИК, КАМЧИЛИК ВА УЙҚУНИНГ ЙЎҚЛИГИ ҲАҚИДА
Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат аҳли у ерда (жаннатда) ейди, ичади, туфламайди, бавл қил-майди, ахлат чиқармайди, бурун қоқмайди". "Еган таомлари нима бўлади?" деб сўрашди. У зот:
"Хушбўй кекирик ёки хушбўй тер билан (чиқиб кетади). Уларга тасбеҳ ва ҳамд айтишга илҳом берилади" (Бошқа ривоятда: "тасбеҳ ва такбир айтишга илҳом берилади худди нафас олишга илҳом берилганидек", дейилган.) (Муслим ривояти).
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Мўминга жаннатда жимоъда шунча-шунча қувват берилади", дедилар. "Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), бунга тоқати етадими?" дейишди. У зот: "Юзта қувват берилади", дедилар (Термизий ривояти).
Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Жаннат аҳлидан бўлган кишига ейишда, ичишда, жимоъда ва шаҳватда юз кишининг қуввати берилади". Шунда яҳудий бир киши: "Еган-ичган киши ҳожат ҳам чиқаради", деди. У зот: "Сўнг терисидан хушбўй тер сизиб чиқади, шунда унинг қорни бўшайди", дедилар (Доримий ривояти).
Абдуллоҳ ибн Айюб зикр қилади: Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтдилар: "Биз: "Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), дунёда аёлларимиз билан қўшилганимиз каби жаннатда ҳам қўшиламизми", дедик. У зот: "Ҳа, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, киши бир кечада юзта келинчак-бокирага қўшилади", дедилар".
Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Жаннат аҳли қачон аёллар билан қўшилса, яна бокира бўлиб қолишади". Бу ҳақда, иншааллоҳ, кейинроқ баён келади.
Абу Қалоба: "Уларга таом ва шароб келтирилади. Бунинг охирида (яъни, еб-ичиб бўлишгач) уларга бир шароб берилади. Уни ҳам ичадилар ва шу сабабли уларнинг қоринлари бўшаб, таналаридан мушкданда хушбўйроқ тер оқиб чиқади", деди ва ушбу оятни ўқиди:
"...Ва Парвардигори уларни ниҳоятда покиза шаробла суғоргандир" (Инсон, 21-оят).
Абу Умома розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатга кирадиган ҳар бир кимсани Аллоҳ етмиш иккита аёлга жуфтлаб қўяди иккитаси ҳури ийнлардан, етмиштаси дўзах аҳлининг меросларидандир. У аёлларнинг ҳар бирида бўшашмайдиган олд томон (фарж) ва эркакларда сусаймайдиган закар бўлади"
(Доримий ривояти).
Ҳишом ибн Холид айтади: "Дўзах аҳлининг мерослари", деган гапдан дўзах аҳли дўзахга кириб, уларнинг жаннатга кирган аёллари жаннатийларга мерос бўлиши тушунилади. Худди Фиръавн дўзахга кириб, хотини Осиё жаннатга мерос бўлгани каби.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
"Жаннат аҳли аёлларини жимоъ қиладими?" деб сўрашди. У зот: "Ҳа, сусаймайдиган закар, бўшашмайдиган фарж ва кесилмайдиган шаҳват билан", дедилар.
Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), жаннат аҳли ухлайдими?" дейишди. У зот: "Йўқ, уйқу ўлимнинг биродаридир. Жаннатда ўлим йўқ", дедилар
(Доруқутий ривояти). Аллоҳ билгувчироқ.
Имом Қуртубий “Жаннат васфи” китобидан.
@MEHROB_UZ